Патологик



Download 2,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/228
Sana28.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#715402
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   228
Bog'liq
Patofiziologiya Haqberdiyev 1-tom

Эндокрин система.
Яллиғланиш реакцияси учун баьзи гормонлар, 
асосан буйрак усти безининг кобик қисмини ва гипофизни гормонлари жуда 
катта аҳамиятга эга. Бундай фикрни экспериментда ва клиникада Канадалик 
патолог Г.Сельс ишонарли исбот килди. Аниқланишича, гипофизнинг 
соматотроп гормони ва буйрак усти безининг қобик қисмини 
минералокортикоидлари 
организмнинг 
яллиғланиш 
"потенциали" 
(имкониятлари)ни ошириш кобилиятига эга, бошкача килиб айтганда, уларни 


235 
ўзлари ядлиғланиш чақираолмайди-ю, аммо яллиғланишни зўрайтиради. 
Минералокортикоидлар тўқимани электролит таркибига таъсир қилиб, 
томирлар деворини ўтказувчанлигини ошириб, экссудацияни кўпайтириб 
яллиғланишни зўрайтиради.
Шу билан бирга глюкокортикоидлар (гидракортизон, кортизон ва 
бошкалар), гипофизни адренокортикотроп гормони бактерицид хусусиятга 
эга булмасада, яллиғланишга карши таъсир курсатади, яллиғланиш 
реакциясини камайтиради, шу туфайли улар клиникадакенг кулланилади. 
Кортизон яллиғланишнинг энг эрта пайдо булдиган аломатларини 
(гиперемия, экссудация), ҳужайралар эмиграциясини тухтатади, эдемани 
пайдо булишига тускинлик килади. Кортизон бириктирувчи тўқимани семиз 
ҳужайралар олд ҳужайралари – тўқима базофилларидан (катта лимфоцитлар 
ва полибластлар) махрум килади. 
Кортизонни 
яллиғланишга 
карши 
таъсири 
эхтимол 
шунга 
асослангандир, чунки семиз ҳужайралар (тўқима базофиллари) йуклигида 
яллиғланишни жўнаштириб юборувчи омилларни фаоллиги анчагина 
камаяди. масалан, семиз ҳужайраларни грануларидан гистамин ҳосил булади. 
Гистаминни камайиши бу вакт гистаминни парчаловчи ферментни - 
гистаминазани фаоллигини ортиши билан боғлиқ. Шунингдек серотонинни 
хосил булиши хам камаяди, чунки кортизон 5-окситриптаминдекарооксилаза 
ферментини фаолиятини тухтатади. Шундай килиб кортизон таьсирида 
яллиғланишнинг икки мухим медиаторларини хосил булиши камаяди. 
Глюкокортикоидларни яллиғланишга карши таъсири яна шу билан 
тушунтириладики, улар лизосомаларга мустахкамловчи таьсир курсатади 
хамда уларни таркибидаги нордон фосфатаза, рибонуклеаза ва бошкаларни 
фаоллигини йўқотади. Ферментлар фаоллиятини тўхтатувчи таъсир 
ҳужайралар энергетик имкониятларини пасайиши, уларни булиниши ва 
харакатини камайиши (эмиграция, фагоцитоз)да намоён булади. Бундан 
ташкари яллиғланишни гипертиреозда шиддатли кечиши, микседемада эса 
суст кечиши аникланган. 
Яллиғланиш ривожланишида меъда ости безининг инсуляр 
аппаратига келсак, бу туғрида шуни таъкидлаш уринлики, кандли диабетли 
беморларда яллиғланиш реакцияларига мойиллик ортади, буни силга 
нисбатан мойиллик кучайишида, фурункулез кўп учрашида тасаввур килса 
булади. Жинсий гормонлар яллиғланишни анчагина ўзгартиради. 
Эстрогенлар ва тестостерон организмнинг яллиғлантирувчи омиллар 
таъсирига чидамлилигини орттиради ва гиалуронидаза фаоллигини 
пасайтириб, капилляр кон томирлар ўтказувчанлигига таъсир курсатиш 
йули билан яллиғланишнинг ривожланишини секинлаштиради. Эхтимол бу 
гормонларни яллиғланиш жараёнига таъсири гппофиз ва буйрак усти бези 
кобик кисмлари гормонал функцилларига таъсир қилиш орқали руёбга 
чикса керак. Гипофизни олдинги қисмини раггбатланиши ва унинг кетидан 
буйрак усти безларини кушилиши организмга яллиғлантирувчи омил 
таъсирида содир булади. Регуляция симпатик-адренал система ва гипофиз 
оркали руёбга чикса керак. 


236 

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish