Нормада кон зардобида 0,002-0,025г/л. кетон таначалари
мавжуд.(ацетонга нисбатан ҳисоблаганда). Қандли диабетда кетон
таначаларининг йилиши меҳанизмида куйидаги омиллар аҳамият касб этади:
1) Ёг кислоталарини ёг депосидан жигарга ўтишининг ортиши ва
уларнинг кетон таначаларигача оксидланишининг тезлашиши;
2)НАДФ етишмаслиги туфайли ёг кислоталарининг ресинтези
кечиктирилиши;
3)Кетон таначаларининг оксидланишини бузилиши Кребс цикли
пасайиши билан богланиб бунда гликрнеогенезнинг кучайиши шавелсирка ва
алфакетаглютар кислоталаринин «чалгиши натижасидир». Кетон
таначаларининг қонцентарцияси қандли диабетда жуда кўп мартага ортади ва
улар заҳарли таъсир қила бошлайди.
Кетон таначалари заҳарли концентрациясида инсулинни инактивация
килади ва бузуқ халқа ҳосил бўлади. Гиперкетонемия бу қандли диабетда
моддалар алмашинувининг декомпенсациясидир. Ацетонни концентрацияси
ацетосирка ва бета - оксимой кислота концентрациясидан 3-4 марта ортади.
Ацетон ҳужайраларга шикастловчи таъсир курсатади, ҳужайраларнинг
липидлар тузилмаларини эритади. Кетон таначалари ҳужайраларнинг
заҳарланишини чақиради, ферментларнинг фаоллигин пасайтиради.
Марказий нерв системаси фаолияти кескин пасаяди. Гиперкетонемия кандли
диабетнинг огир асорати ҳисобланган диабетик кома патогенезида муҳим
роль ўйнайди, бу эса ёш боларда кандли диабетнинг дастлабки белгиси
бўлиши мумкин. Комага ҳушдан кетиш, томир тез уриши, унинг сует
тўлиши, артериал босимнинг пасайиши, Куссмауль туридаги даврий нафас
олиш, рефлексларнинг йўқолишлари ҳосдир.
Диабетик комада газеиз (метаболик) ацидоз кузатилади. Қон
плазмасининг ишқорий резервлари йўқолади, ацидоз нокомпенсирланган
бўлиб крлади, крннинг рНи то7,1-7,0гача ва ундан пастга тушиб кетади.
Кетон таначалари пешоб таркибида натрий тузлар кўринишида чиқарилади
(кетонурия). Бунда пешобнинг осмотик босими ортади, бу эса полиурияни
ривожланишига олиб келади. Қонда Na+ концентрацияси камаяди. Бундан
ташкари инсулин етишмаслигида буйрак найчаларида Na кайта сурилиш
камаяди. Шунинг учун крнда қанднинг ўта камайиши, коматоз холатини
жадал инсулинотерапия қилиш натижасида, крннинг осматик босимини
камайтиради. Мия эдемасининг ривожланиш ҳавфи тугилади.
Қандли диабетда холестерин алмашуви бузилади. Ортикча ацетосирка
кислота холистирин ҳосил бўлишига сарф бўлади- гиперхолистеринемия
ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: