Инсулин етишмовчилигида келиб чикадига гипергликемия.
Бу
турдаги гипергликемия бошқаларга нисбатан тургун бўлади. Инсулиннинг
етишмовчилиги панкреатик (мутлоқ) ва нопанкреатик (нисбий) бўлади.
Инсулин етишмовчилиги кандли диабет касаллигининг асосида ётади
(diabetes millitus). Қандли диабет турли ҳил ёшдаги кишиларда ва ҳатто гўдак
болаларда ҳам учрайди, айникса препубертат боскичида кўп учрайди. Қандли
диабет кўп ҳолларда наслий бўлади. Диабетик ген борлиги аникланиб, у 5%
мойиллиги бор кишиларда гомозигота ҳолда учрайди. Қандли диабетга олиб
келувчи генетик шикастлар инсулиннинг синтези ва ажралишининг
бузилиши кўринишида, тукималарнинг инсулинга нисбатан
сезивчанлигининг пасайиши кўринишида бўлиши мумкин.
Болаларда қандли диабетнтнинг бошланиши турли ҳил инфекциялар,
заҳарланишлар, жисмоний ва руҳий шикастланишлар овкат таркибида кўп
микдорда ёг ва карбонсув истеъмол килиш кабилар билан боғлиқ. Ёш
организмнинг тез ўсиши жараёнида СТГ гормонининг кўп ишлаб
чикарилиши кузатилади, бу ҳолл ҳам қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин.
Панкреатик инсулин етишмовчилиги
Бу ҳолат ошкрзон ости безининг ўсмалари таъсирида емирилишида,
унинг тўқимасини инфекцион жараёнлар билан шикастланишида
(туберкулёз, захм) ва жароҳатланишида ривожланади. Тажрибада инсулин
етишмовчилигини ошкрзон ости безини олиб ташлаш йўли билан чақириш
мумкин. Лекин бунда овкат ҳазм бўлишининг оғир бузилиши ҳам келиб
чиқади.
Панкреатитларда, яъни ўткир яллиғланишининг дегенератив
жараёнларда ошқозон ости безининг ҳамма, шунингдек инсулин ҳосил
бўлиши ҳам бузилади. Панкреатитдан кейин 16-18% ҳолларда инсулин
етишмовчилиги ривожланади. Бу ҳолат бириктирувчи тукималарнинг
301
ортикча ўсиб кетиши билан богланган, у Лангерганс оролчаларидаги В-
ҳужайраларни коплаб, у ерда кислород етказилишини бузади.
Инсулин етишмовчилигининг Яна бир сабаби Лангерганс
оролчаларидаги маҳаллий гипоксия бўлишидир (қон томирлар торайиши
натижасида). Нормада эса бу ерда кон айланиши жуда жадал бўлади Бунда
инсулин таркибидаги дисульфид боглар ҳосил бўлиши бузилади,
сульфигидрил (нофаол) боглар ҳосил бўлади ва инсулин фаоллигини
йўқотади, гипогликемик таъсир кўрсата олмайди. Инсулин етишмовчилиги
пурин алмашинуви бузилганда, организмда аллоксан ҳосил бўлиши
натижасида ривожланиши мумкин, у тузилиши жихатидан сийдик
кислотасига якин туради (уреид, мезоксал кислотанинг).
Аллоксан қандли диабетнинг тажриба модели учун қўлланилади.
Аллоксан SH-группани боглайди. B-хужай- раларида бу гуруҳ жамгармалари,
кам, шунинг учун уларнинг танқислиги тез юзага келади ва инсулин
фаоллигини йўқотади. Агар аллоксан юборишдан 1 мин аввал SH-группани
кўп саклайдиган цистеин юборилса кандли диабет ривожланмайди. Қандли
диабет касалларида кўпинча цистеин етишмаслиги тўғрисида маълумотлар
бор. Маълумотларга кўра, аллоксан бевосита В-ҳужайраларни
шикастлантиради, ҳаттоки некрозга олиб боради. Инсулин етишмаслигининг
патогенезида Рух ионларининг етишмаслиги маълум роль уйналиши мумкин.
Рух инсулин молекулаларидан гранулаларнинг конгламерацияси учун ва
уларнинг депо қилиниши учун зарурдир.
Енгил ҳазм бўладиган ва алиментар гипергликемия чакирадиган
карбонсув овқат билан ортиқча, тез истеъмол қилинишида, хаддан ташқари
тўйиб ейишида инсуляр аппартанинг чарчаши кузатилади. Бу маънода
болаларнинг максадга мувофиқ (роционал) овқатланиш тартиби муҳим,
айникса ирсий мойиллик бўлганида (яқинларида кандли диабет билан
оғриганлар бўлса).
Ж С С Т (ВОЗ) маълумотларига кўра, цианидли озиклар, масалан:
таркибида кам миқдорда сорго, проса саклайдиган озиқ-овқатларни истеъмол
килиш билан ошкрзон ости безининг шикастланиши орасида аниқ богланиш
бор. Озикли цианидларнинг таркибида ёки организмда цианидларни
зарарсизлантириш учун зарур бўлган, олтингугурт сақлайдиган
аминокислоталарнинг етишмаслигида айниқса яққол кўринади.
Маълумотларга кўра, ёш болаларда диабетга кизилча ва тепки вируслари
сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммо ўрганиляпти.
Қатор дори препаратлари (тиазидларнинг бир гуруҳи кортико
стероидлар ва бошқалар) глюкозага чидамлиликнинг ўзгаришини чақириши
мумкин, диабетга мойиллиги бор болаларда бу касалликнинг бошлангич
омили ҳисобланади.
Шундай килиб, панкреатик инсулин етишмаслигини ривожланишида
инсуляр аппаратнингнаслий нофаоллиги муҳим роль ўйнайди.
302
Do'stlaringiz bilan baham: |