Тўлиқ бўлмаган очлик ва унинг асоратлари.
Тўлиқ бўлмаган очлик (сурункали очлик) тўлиқ очликдан шу билан
фаркланадики, бунда организм тўлиқ озиқланмаса ҳам ўзининг ҳаёт
фаолиятини узоқ вақтгача сақлаб туради. Тўлиқ очликдаги одамнинг яшаш
268
давомийлиги унинг калориялараро етишмовчилик бирлиги, ҳаёт фаолиятини
тиклаш учун сарфланган энергия ва организмдаги жамгарма моддалар
миқдорига боғлиқ. Кўпинча тўлиқ бўлмаган очликнинг сабабчиси бўлиб ҳар
хил сурункали касалликлар, асосан ошкрзон ичак йўллари касалликлари
ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам керакли озиқ моддалар чегараланган
микдорда организмга киради. Тўлиқ бўлмаган очликнинг патогенези ва
оқибати асосан овкат калориясининг етишмовчилик даражасига боғлиқ.
Тўлиқ бўлмаган очликнинг дастлабки кўринишлари бу тана вазнининг
камайиши, гипотермия, мускуллар ҳолсизлиги, гиподинамия, мускул
атрофияси, жинсий фаолиятининг пасайишидир. Қон зардобидаги оксиллар
микдори 50-60 г/л га гача пасаяди, глобулинлар микдори пасаяди. Қонда
қанднинг миқдори 0,7 г/л га гача ва ундан пастга тушиб кетади. Асосий
алмашинув эса 15-20% пасаяди.
Кейинчалик тана вазнининг камайиши ривожланади (50% гача),
крндаги оксиллар микдори камаяди (30-40 г/л гача). Қондаги оксиллар
микдорининг камайиши коллоид босим пасайишини чакиради, бу ҳолат
тўлиқ очликка нисбатан анча ривожланган. Бунинг ҳисобига ш и ш пайдо
бўлади. Асосий алмашинув 30-40% га пасаяди. Аммо унча кучли эмас, чунки
организм ташкаридан бирмунча микдорда карбонсувлар олиб туради. Нафас
коэффициента ҳам тўлиқ бўлмаган очлик даврида камаяди, оксидланиш
жараёнлари камаяди, ацидоз ривожланади. Юрак крн-томир системасида
узгаришлар кузатилади (брадикардия, қон томир тонусининг камайиши,
гипотензия), нафас олиш сусаяди.
Тери, ёг, эндокрин безлари атрофияга учрайди. Инфексияга мойиллик
ортади. Тўлиқ бўлмаган очликнинг охирги босқичи кома ҳолатининг
ривожланиши билан ифодаланади. Узоқ давом этган тўлиқ бўлмаган очликда
одамда алиментар озиш, озиб кетишнинг ривожланиши, кўпинча шишлар
билан ниқобланган бўлиб мускулларнинг огриши организм реактивлигининг
ўзгариши (инфекцияларга юқори мойиллик ва аллергик касалликларга
мойилликнинг пасайиши) депрессияга борувчи умумий тормозланиш билан
ифодаланади.
Тўлиқ бўлмаган очликнинг тез учрайдиган турларидан бири оқсил
калорияси етишмовчилиги ҳисобланади. Болаларда оқсил калорияси
етишмовчилиги ривожланган ҳолларда (айниқса ёш болаларда) бўй
ўсмаслиги, умумий ривожланишнинг орқада крлиши, шишлар, камқонлик
белгилари кўринади.
Юкррида баён этилган бузилишлар асосида оксил синтезининг
сусайиши ферментлар фаоллигининг пасайиши, ошкрзон - ичак йўлларида
темир, витаминлар ва бошқа маҳсулотларнинг сўрилишининг бузилиши
ётади. (4-Чизма)
269
Do'stlaringiz bilan baham: |