И.П.Павлов касалликнинг сабабини аниклашга жуда катта эътибор берар
эди. Касалликни сабаби тўғрисидаги у айтган сўзлар ҳозир ҳам ўз аҳамиятини
йўқотган эмас: "Сабабни билиш, шубҳасиз тиббиётнинг энг муҳим ишидир.
Биринчидан фақат сабабни билибгина, унга қарши бехато интилиш мумкин;
иккинчидан ва энг муҳими, уни организмга киришига йўл бермаслик, таъсир
қилишга имкон бермаслик керак. Касалликнинг ҳамма сабабларини билибгина,
ҳозирги тиббиёт келажакнинг тиббиётига, кенг маънода гигиенага айлана олади".
Ҳозирги замон тиббиёти кўп касалликларнинг пайдо бўлиш сабабларини ва
шароитларини айнан аниклаган ва етарли даражада ўрганган. Ш у н и таъкидлаш
керакки, касалликнинг сабабини аниқлаш мураккаб ва қийин масаладир. Бу
сабабни организмга ташки муҳитнинг ҳар хил омиллари билан комплексда таъсир
қилиши билан тушунтирилади. Шу туфайли врачга кўп сонли омиллар ичидан
айнан шу патологик жараённи чақирувчи ва унга махсуслик багишловчи ва демак
касалликка сабаб бўлувчи биттасини ажратиб олиш баъзида мушкул вазифадир.
Бундан ташқари врач касалликни пайдо бўлиш шароитларини аниқлаши лозим.
Врач шароитни касаллик ривожланишига кўмаклашувчилигини ёки тўсқинлик
қилиши мумкинлигини эсда тутиши керак. Агар шароитлар организмнинг
мослашув хусусиятларини издан чикарса, ёки қаршилик қилиш қобилиятини
камайтирса, бундай ҳолда шароитлар сабабларни касал чақириш таъсирини
кучайтиради ва касаллик пайдо бўлади.
Бундай шароитлар салбий, ёмон шароитлар дейилади. Буларга организмни
совуқ қотиши, қаттиқ чарчаши, нотуғри овқатланиши, салбий руҳий ҳолатлари ва
ҳ.к. киради. Бу шароитларни ҳаммаси организмнинг ҳимоя-мослашув
хусусиятларини кучсизлантириб сабабнинг таъсирини тезлаштириши ва касаллик
пайдо бўлишига кўмаклашиши мумкин. Шароитлар яхши ижобий бўлиши
мумкин; булар гигиена-санитария асосларига риоя қилиш, тўла қимматли яхши
овқатланиш, ижобий кайфият, жисмоний тарбия кабилардан иборат. Бу
шароитларда организмни қаршилик қилиш қобилияти кучаяди ва сабабни касал
чақириш таъсири кучсизланади. Яна шуни эсда тутиш керакки, бир омилнинг ўзи
баъзида шароит вазифасини ўтаса, баъзида аниқ сабаб бўлиши мумкин. Масалан,
сифатсиз овқатланиш баъзи ҳолларда салбий, ёмон шароит бўлиб, организмни
қаршилигини камайтиради ва сил касаллигини пайдо бўлишига ёрдам беради.
Бошқа ҳолларда сифатсиз овқатланиш алиментар дистрофия, гипо- ва
авитаминозларнинг сабаби бўлиши мумкин. Шундай қилиб, амалий врачлар
касаллик этиологиясини аниклаш учун эътиборни сабаб шароит ва организмнинг
реактивлигини ўрганишга қаратишлари керак. Факат шундай ҳар томонлама
ёндошишгина врачни хатолардан сақлайди ва болалар касаллигини диагнозини
қўйиш, даволаш ва олдини олиш чораларининг сифатини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: