Патентшунослик, лицензиялаш ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

Францияда
 
1938 йилда миллий сертификатлаш белги тизими 
(NF) 
ташкил қилинган. Тизимни ташкил қилиш ва бошқариш 
Франциянинг стандартлаш Ассоциацияси (AFNOR)
га
юклатилган. 
NF билан сертификатланган маҳсулотлар уларни тегишли Франция 
стандартларига тўлиқ талаб беришини тасдиқлов ишни билдиради. 
Демак, тизим
асосида фақат AFNOR томонидан тузилган ва 
тасдиқланган миллий стандартлар ётади.
NF тизимига маҳсулотларнинг аниқ гуруҳларини 
сертификатлашга оид 75 та сертификатлаш тизимлари киради. 
Масалан, хўжалик машина ва асбобларни синаш учун 15 та 
сертификатлаш
тизими (электр хўжалик асбоблари, музлаткичлар 
ва х.к) мавжуд.
AFNOR ва унинг Бошқарув қумитаси томонидан қўйидаги 
ишлар бажарилади:


86 

стандартлаш комиссари томонидан 12 нафар Бошқарув 
қумитасининг аъзоси тайинланади. Қумитага умумий раҳбарлик ва 
назорат қилиш унинг Бош директорига тайинланади;
-
стандартлаш комиссари томонидан саноат корхоналари, 
истеъмолчилар ва ҳукумат ташкилотларидан техниканинг ҳар бир 
соҳасидан тайинланган махсус қумиталар бўлиб уларнинг 
вазифаларига уз соҳаси бўйича сертификатлаш қоидалар 
лойихасини ишлаб чиқиш, NF мувофиқлик белгисидан 
фойдаланиш қоидаларини, синов лабораторияларини танлаш, 
маҳсулотни сертификатлаш ўтказишга ҳуқуқи бор мутахассиларни 
танлаш. Давлат стандартларининг қоидаларини бажармаган 
корхоналарга нисбатан чора тадбирларини белгилаш кабилар 
киради;

ҳар бир қумитага беркитилган ва улар соҳа, соҳалараро ёки 
давлат миқёсидаги синов лабораториялар ишларини ташкил этиш 
ва назорат қилиш

NF белгисини сертификатлаш тизими 
– 
бу учинчи томон 
томонидан сертификатлаш бўлиб қўйидагиларни кўзда тутади:

маҳсулот тайёрловчи корхоналар номидан аризалар бериш;

сифат тизимини таъминланишини баҳолаш учун 
корхоналарни текширишдан ўтказиш;

маҳсулот намуналарини синовдан ўтказиш;

мувофиқлик белгисини маҳсулотга бериш учун сертификат 
ёки лицензия бериш;

ишлаб чиқарувчи ва сотувчилардан олинган маҳсулотларни 
қайта синовдан ўтказиш ва корхона назорат ишларини бажариш.
Махсус қумиталар 22 та синов лабораториялар ва назорат 
идоралари билан ҳамкорликда ишлайди. Ишлаб чиқаришда 
сертификатлаш махсус экспертлар гуруҳларига ҳам топширилиши 
мумкин. Улар синовларни махсус синов лабораторияларида ҳам 
ўтказиши мумкин ва корхонанинг метрологик таъминоти, синов 
ускуналари норматив хужжатлари билан танишади. Экспертлар 
гуруҳи стандартлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотни кўп 
миқдорда чиқариш учун керак бўлган барча шароитларга эгалигини 
аниқлаб беради.
1981 йилда Франция хукумати томонидан сертификатлаш 
миллий ташкилотларидан 18 таси, шу жумладан AFNOR тан 
олинди.


87 
Миллий ташкилотларини
сертификатлаш бўйича вакиллик
идораси сифатида тан олиниши давлатнинг саноат ва фан 
вазирлигининг маслаҳат берувчи қумитаси томонидан бажарилади. 
Бу қумитага истеъмолчилар, маҳсулот тайёрловчи корхоналар, 
савдо ва хукумат идораларидан вакиллар киради.
Маҳсулотни стандартларга мос белгисини олиш учун 
сертификатлаш ва белгилаш ривожланаётган мамлакатларда ҳам 
ривожланмоқда. Бу мамлакатларда миллий сертификатлаш 
тизимини шакллантиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаси 
қўлланилади ва халқаро стандартлаш ташкилотининг миллий 
сертификатлаш идораларини ташкил этиш бўйича тавсияларни 
инобатга 
олинган. 
Ривожланган 
мамлакатларда 
миллий 
сертификатлаш тизимига раҳбарликни миллий стандарт 
агентликлари бажаради. Улар томонидан сертификат, лицензиялар 
ва мувофиқлик белгилари берилади, маҳсулот ишлаб чиқаришини 
назорат қилишади.
Лекин кўп ривожланаётган мамлакатлар керакли синов ва 
ўлчов асбоблари билан таъминланмаганлиги туфайли маҳсулотни 
сертификатлаш маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 
томонидан бажарилади.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish