Патентшунослик, лицензиялаш ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

3.2. Ихтиро объекти 
– 
ускуна
(машина, мослама, деталь
) – 
бир 
бири билан узаро боғлик конструктив злементлардан ёки 
конструктив элементлар мажмуидан таркиб топган,
янги, 
мавжудлардан аниқ
фарқ
қилувчи ва фойдаланилганда ижобий 
самара берадиган иншоот, маҳсулот, буюмдир.
Ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни бажариш, табиатга 
таъсир этувчи еки инсоннинг талабларини қондириш учун 
мўлжалланган агрегатлар, машиналар, механизмлар, ишчи 
қуроллар, асбоблар ва бошқа меҳнат маҳсулотлари 
ускуналар
деб 
аталади. 
Ускуналар икки турга булинади.
Биринчи турга мосламалар, асбоблар, меҳнат қуроллари, тайёр 
маҳсулотлар киради. Уларнинг хусусиятлари шундан иборатки, на 
узлари, на ўларнинг таркибидаги элементлар иш жараёнида узаро 
функционал боғлик эмас, масалан слесарлик ва дурадгорлик 
асбоблар, йиғишдан олдин деталларнинг ҳолати.
Иккинчи турга агрегатлар, механизмлар, асбоблар, электр 
схемалари ва х.к, ва уларнинг айрим деталь
ва
узеллари иш 
жараёнида бир бири билан функционал боғликда бўлишади.
Ускунани ифодалайдиган таснифлар:
1.Ускуна таркибидаги элементлар – деталлар, агрегатлар, 
йигма деталлар ва шунга ухшаш якунланган моддий бирликлар. 
2 а. Элементларнинг узаро жойлашуви. 
2б. Элементларнинг узаро боғликлиги, ёки ускуна 
элементларининг бир бирига таъсир этишидаги боғловчи 
ҳаракатлар ва ишчи аъзолар. 
3.
 
Бутун ускуна, ёки унинг бир қисми, ёки элементларнинг 
узаро боғлашиш шакли. 


20 
4.
 
Ускуна таркибидаги элементларнинг улчам нисбийлиги. 
5.
 
Бутун ускуна еки элементлар гуруҳи, ёки элементлар 
тайерланган материал. 
Биринчи гуруҳ
таснифлари 
– 
асосий таснифлар, чунки уларсиз 
ускунани тасвир қилиш ҳам

тушуниш ҳам мумкин эмас. Агар 
биринчи гурух таснифлари бўлмаса ускунанинг узи ҳам бўлмайди.
Одатда 1

гуруҳдаги таснифлар ихтиро формуласининг матнига 
қуйидаги: 
таъминланган, мавжуд, жойлашган, беркитилган, 
киритилган, қамраб олган, жиҳозланган
каби сўзлар ёрдамида 
киритилади.
Иккинчи гуруҳ
таснифлари 
– 
ихтиро объекти таркибида 
элементларнинг узаро жойлашиши ва узаро боғликликлари. Улар 
моҳияти буйича 1
-
гуруҳ
таснифларидан кейинги таснифлар, чунки 
фақат
элементларнинг мавжудлиги 
– 
ҳали ускуна эмас. Қачонки 
ускуна таркибидаги элементларнинг узаро жойлашиши ва узаро 
боғликлиги ёритилса, шундагина бу ускуна бўла олади ва бу 
таснифлар 2
-
гурух таснифларга тегишли. Агарда бино қурилишида 
ишлатилаётган ғиштлар элемент, еки 1
-
гурух таснифлари
бўлса, 
ғиштларни бир бири билан боғлайдиган раствор 2
-
гуруҳ
таснифлари ҳисобланади.
Одатда 2
-
гуруҳ
таснифлари ихтиро формуласининг матнида 
қўйидаги: 
қотирилган, беркитилган, уланган, жойлашган
каби 
сўзлар ёрдамида киритилади. Камроқ
таъсир этади, боғланади
деган сўзлар ишлатилади, уларни ҳам иложи булса 
таъсир этувчи, 
боғланувчи
деган сўзлар билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир.

Ихтиро формуласида элементларнинг узаро жойлашиши ва 
узаро боғликлиги кўпрок қўш сўзлар: 
таъсир этувчи, боғланган, 
жойлашган, алмашган, қўшилган, бириктирилган, орқали, ҳаракат 
олиш учун жойлашган ёкиў урнатилган
ва х.к. билан ифодаланади.
Учинчи, тўртинчи ва бешинчи гуруҳ
таснифлари одатда ускуна 
таркибидаги элементларнинг геометрик шаклини, ўзаро боғликлик 
шаклларини, ўларнинг улчам нисбийлигини, ўлар тайёрланган 
материал турларини ифодалйди ва ўлар ёрдамчи, қўшимча 
таснифларга кириб, биринчи ва иккинчи гуруҳлар ифодалайдиган 
таснифларга аниқлик киритади, уларни конкретлаштиради. Ихтиро 
формуласида охирги учта гуруҳ
таснифлари одатда формуланинг 
боғлик бандининг фарқ
қилувчи қисмида келтирилади. Ихтиро 
формуласида учинчи, туртинчи ва бешинчи гуруғ
таснифлари баён 
этилганда …
тариқада бажарилган,
қ
ў
йидагича ифодаланган, (1/2) 


21 
нисбатда, П-симон, конус, цилиндр шаклида 
каби сўзлардан 
фойдаланилади

 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish