Кредитлар таркиби ва захира ажратмалари
ставкаси
72
Таснифланган кредитлар
таркиби
Захира ажратмалари
ставкаси
Стандарт кредитлар
1 %
Субстандарт кредитлар
10 %
Қониқарсиз кредитлар
25 %
Шубҳали кредитлар
50 %
Умидсиз кредитлар
100 %
3.3-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2014–2018
йилларда 6 та тижорат банклари (АТ “Алоқабанк”, АТИБ
“Ипак Йўли”, АТБ “Ҳамкорбанк”, АТИБ “Ипотека-банк”,
АТБ “Қишлоққурилишбанк”) кредитлардан кўриладиган
зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмала-
ри даражаси меъёрий даражадан сезиларли даражада
юқори бўлган. Бу эса юқоридаги банкларда таснифлан-
ган кредитлар таркибини ёмонлашганлигидан далолат
беради ва унинг кредитлаш самарадорлигини таъмин-
лаш нуқтаи назаридан салбий ҳолат ҳисобланади.
72
Тижорат банкларининг йиллик молиявий ҳисоботлари асосида
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
107
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
3.4жадвал
АТ “Алоқабанк” ва унга таққосланаётган банклар-
нинг активлар бўйича захиралари
73
№
Банк
номи
Захи-
ралар
2014–2018 йиллар фарқ
2014
2015 2016 2017 2018 Миқдор Фоизда
1
АТ “Алоқабанк”
0,2
14,9
14,4
9,7
4,5
4,3
2181,3%
2
АТИБ “Ипак
Йўли”
35,7
49,4
59,0
79,9
93,5
57,7
261,5%
3
АТБ “Ҳамкор-
банк”
25,8
39,3
40,8
58,1
61,5
35,7
238,5%
4
АТИБ “Ипотека
банк”
19,7
34,2
38,2 110,8 141,7
122,1
720,4%
5
АТБ “Қишлоқ
қурилиш банк”
17,4
29,2
32,2
10,1
61,9
44,5
356,3%
Кредитларнинг самарадорлигини баҳолашда инобат-
га олинадиган асосий омиллардан бири бу – кредитлар-
дан кўрилган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира
ажратмаларининг даражаси ва динамикаси ҳисобланади.
Кредитлаш Ўзбекистон тижорат банклари фаолиятининг
асосий йўналиши ҳисобланади. Шу сабабли, кредитлар
тижорат банклари активларининг умумий ҳажмида сал-
моғига кўра биринчи ўринни эгаллайди
74
.
Бозор шароитида ҳар бир тижорат банкининг мақбул
фаолият кўрсатиши банк тизимини турли иқтисодий-
ижтимоий жараёнларга мослаша олиши, рақобатдошлик
кўрсаткичларини сақлаб қолишига бевосита боғлиқ.
Банкларда оптимал активлар портфелини шаклланти-
ришда, энг аввало, актив амалиётлар самарадорлигига
таъсир этувчи омилларни аниқлаш муҳим, чунки ҳар бир
73
Тижорат банкларининг йиллик молиявий ҳисоботлари асосида
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
74
Нафасов Дониёр Бахтиёрович. Банк рискларини бошқариш
методологиясини такомиллаштириш. “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017
йил № 1 1, 2017. www.iqtisodiyot.uz
108
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
актив амалиётлар муайян ички ва ташқи омиллар таъ-
сирида шаклланади. Тижорат банклари фаолиятида ак-
тивлар самарадорлигига омиллар таъсирини мунтазам
равишда тадқиқ этиб боришнинг иқтисодий заруратини
юзага келтирувчи бир жиҳатлар мавжуд бўлиб, улар қу-
йидагилардан иборат.
Биринчидан, юқори даромад келтирувчи активлар
юқори риск даражасига эга бўлади. Банк томонидан
амалга оширилган ҳар бир актив амалиёт мижозлар фа-
олиятидаги ўзгаришлар таъсирида сифат даражасини
шакл лантириб боради.
Иккинчидан, банк қонунчилигидаги ва молия бозо-
ридаги ўзгаришлар банк томонидан ишлаб чиқилган
ривож лантириш стратегиясини жорий этиш имкониятла-
рини пасайтириш эҳтимоли юқори бўлади. Бундай ҳолат-
да банк раҳбариятига ички ва ташқи омиллар ўзгариши
бўйича мунтазам равишда ахборот тақдим этиб бориш
зарур.
Учинчидан, банк инфратузилмасини кенгайтириш,
янги банк маҳсулотларини жорий этишдан аввал чуқур
асосланган омилли таҳлил ўтказиш талаб этилади. Бундай
таҳлил банкни йирик молиявий йўқотишдан сақлайди.
Тадқиқотлар бугунги кунда айрим тижорат банкларида
активлар самарадорлигига омиллар таъсирини комплекс
баҳолаш борасида бир қатор муаммолар мавжудлигини
кўрсатмоқда.
Биринчи гуруҳ муаммолар – банкларда менежментни
ривожланиш даражаси билан боғлиқ жиҳатларни ифо-
далайди. Самарадор менежмент банк фаолиятини тўғри
ташкил этишнинг бош омили ҳисобланади. Тижорат
банкларида бу гуруҳдаги асосий масалалар қаторига ак-
тивларни бошқариш стратегияси ва назоратини самара-
ли ташкил этилмаганлиги, масъул таркибий тузилма фао-
лиятининг мувофиқлаштирилмаганлиги кабилар киради.
Иккинчи гуруҳ муаммолар – омиллар таъсирини
109
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
баҳолаш усулларини такомиллаштириш зарурати билан
боғлиқ. Бугунги кунда банклараро рақобат шиддат би-
лан ривожланмоқда, бундай шароитда банк фаолиятига
муҳим аҳамиятли муайян омил таъсирини зарур даража-
да баҳоламаслик ҳатто банкротлик белгиларини юзага
келтириши мумкин.
Бизнингча, учинчи гуруҳдаги муаммолар – омил-
ларни таҳлил этиш жараёнидаги технологик жиҳатлар-
ни қамраб олади. Халқаро тажрибада замонавий банк
амалиётини ташкил этиш, банк асосий кўрсаткичлари
динамикаси ва унга омиллар таъсирини тезкор баҳолаб
боришда янги технологияларнинг аҳамияти ортиб бор-
моқда. Бунда банк фаолиятини комплекс бошқаришнинг
ахборот тизими банк ликвидлиги ва мижозлар базаси-
ни, активлар ва пассивларни жойлашув мутаносиблиги-
ни баҳолаш, активларнинг даромадлик кўрсаткичларини
дастурий таҳлил қилишда муҳим ўрин тутиши зарур.
Ўз навбатида, банклар активлари самарадорлигига ички
ва ташқи омиллар таъсирини баҳолашнинг интеграллаш-
ган ахборот тизимини ташкил этишдаги муаммолар банк
хизматлари сифатини пасайишининг асосий сабаблари-
дан бири ҳисобланади.
Тижорат банклари амалиётида активлар самарадор-
лигига таъсир этувчи омилларни баҳолаш жараёнини
уларни таркибий ўрганишдан бошлаш зарур (3.2-расм).
110
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
3.2расм. Тижорат банклари активлари
Do'stlaringiz bilan baham: |