Бошланиши 1-бетда
3
2020 йил 6 октябрь, 190-сон
Сиёсатдаги вазминлик ва ҳалоллик,
иқтисодиётдаги ишбилармонлик ҳамда
тежамкорлик, ижтимоий соҳадаги ин-
сонпарварлик, ҳар бир ватандошимиз-
нинг туб манфаатларига ҳурмат бажо
келтириш — буларнинг бари бугунги
Ўзбекистоннинг том маънодаги мазмун-
моҳиятини ташкил этмоқда.
Муайян маънода тафаккурда ҳаф-
саласизлик, маънавий мудроқлик, иж-
тимоий жабҳада ишончсизлик кўчасига
кириб қолган халқимиз, мана уч-тўрт
йилдирки, яна тетиклаша бошлади,
ислоҳотларга ишонмоқда, ўзи ташаб-
бускор бўлиб майдонга чиқмоқда. Энг
муҳими, у эртанги кунга ишона бошла-
ди. Бугунги ватандошимизнинг ўз кучи-
га ишончининг ортишида, энг аввало,
давлат раҳбари томонидан илгари су-
рилаётган илғор ғоялар, илмий асос-
ланган хулосалар алоҳида ўрин эгалла-
моқда, туртки бўлмоқда.
Шу ўринда кейинги йилларда ҳаё-
тимизга тобора чуқур кириб бораёт-
ган, халқимиз тафаккури, ҳаёт тарзи-
да мустаҳкам ўрин эгаллаётган
“Янги
Ўзбекистон”, “Миллий тикланиш-
дан — миллий юксалиш сари”,
“Учинчи Ренессанс” каби тушунча-
лар мамлакатимиз тараққиётининг та-
момила янги босқичи ва даражасини
белгилаб бераётганини ҳам алоҳида
эътироф этиш лозим. Айниқса, бугун
мамлакатимиз илмий жамоатчили-
ги томонидан
“Учинчи Ренессанс”
феномени хусусида билдирилаётган
фикрлар, мулоҳазалар барчамизни
мазкур масала бўйича чуқур, ҳар то-
монлама илмий изланишлар олиб бо-
ришга ундамоқда.
Дарҳақиқат, Президентимизнинг
мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз
йиллигига бағишланган тантанали ма-
росимда илк маротаба халқимизнинг
улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги за-
монда янги бир Уйғониш — Учинчи Ре-
нессанс даврига пойдевор қўйила бош-
ланганини алоҳида таъкидлаши, унга
урғу бериши бутун Ўзбекистон жамияти-
нинг барча соҳаларда мутлақо янги бос-
қич ва даражага чиқиши учун қилинган
чақириқ ёхуд даъватдир. Мазкур масала
мамлакат раҳбарининг Ўқитувчи ва му-
раббийлар кунига бағишлаб ўтказилган
тантанали йиғилишдаги нутқида янада
ойдинлашди.
Мутахассис олим сифатида мамла-
кат раҳбари олға сурган ушбу янги ғоя
борасида узоқ ўйладим, мулоҳаза юрит-
дим, тарихга яна бир бор мурожаат қил-
дим, қадимий ва табаррук Ўзбекистон
заминининг бутун маърифий дунёга, ба-
шариятга, жаҳон цивилизациясига қўш-
ган муносиб ҳиссасини таҳлил қилдим.
Пировардида ўзбек халқи, Ўзбекистон
Учинчи Ренессанс даврига киришга ҳақ-
ли эканига яна бир бор ишондим.
Халқимизда “Оққан дарё оқаверади”,
“Олманинг тагига олма тушади” каби
мақоллар бекорга айтилмаган. Инсо-
ниятга маълуму машҳур бўлган буюк
алломалар, даҳолар, муҳаддисларни
саф-саф етиштириб берган, жаҳон илму
фани, маданияти, маънавияти ва маъ-
рифатини ўз кашфиётлари, таълимот-
лари ва ўлмас асарлари билан ижодий
бойитган Туронзамин нега бугун ўша
истеъдодию иқтидорини яна рўёбга чи-
қара олмас экан?
Шу ўринда бугунги Ўзбекистоннинг
Учинчи Ренессанс даврига пойдевор
қўйишининг ҳам тарихий, ҳам ижтимоий-
иқтисодий, шунингдек, илмий-маърифий
асослари борлигига яна бир бор эътибор
қаратишни лозим топдик. Аввало, қайд
этиш керакки, юртимиз цивилизацияси
қадимги Хитой, Ҳиндистон, Бобил, Миср,
Эрон, Юнонистон цивилизацияларига
тенгдош. Буни дунё олимлари аллақа-
чонлар якдиллик билан исботлаганлар.
Мамлакатимиз ҳудуди маданияти, илм-
фани ўта қадимий эканига юнонистонлик
олимлардан Арриан, Курсций, Плутарх,
Геродот, Страбон, шунингдек, Абу Рай-
ҳон Беруний, Наршахий ва бошқа олим-
лар ҳам гувоҳлик берадилар.
Араб истилосидан сўнг Мовароун-
наҳр ва Хуросонда мустақил давлатлар-
нинг пайдо бўлиши илм-фан, маданият,
санъатнинг гуркираб ривожланишига
сабаб бўлди. Бухоро, Самарқанд, Кеш,
Шош, Термиз, Қува, Урганч каби кўҳ-
на шаҳарлар ёнида юзлаб замонавий,
обод, кўркам шаҳарлар пайдо бўла
бошлади. Шаҳарларда шаҳристон, ра-
бот, карвонсарой, мадраса ва кутубхо-
налар барпо этилди.
УЧИНЧИ РЕНЕССАНС –
МУНОСИБ КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Абдухалил МАВРУЛОВ,
тарих фанлари доктори,
профессор
Буларнинг бари мамлакатимиз ҳуду-
дида илк Ренессанс — Шарқ Уйғониш
даврининг бошланишига туртки бўлди.
Шунингдек, бу жараёнда Шарқу Ғарб-
ни боғлаб турган Буюк ипак йўлини ҳам
ёддан чиқармаслик зарур. 12 минг ки-
лометрга чўзилган ушбу йўлнинг муҳим
чорраҳаси бизнинг юртимиз бўлиб, бу
ҳудудлар нафақат савдо-сотиқ, иқтисо-
дий алоқалар маркази, айни пайтда илм-
фан, маданиятлараро айирбошлов мас-
канлари ҳам эди. Юртимиздан етишиб
чиққан алломалар, мутафаккир олим-
ларнинг қадимги Юнон, Римда яратил-
ган буюк кашфиётлар, Ҳиндистон, Эрон,
Араб мамлакатлари илм-фани ютуқлари
билан танишиш имконияти пайдо бўлди.
Тарих — улуғ муаллим. Уни ўрганиш,
бир томондан, ўтмишимиз, мамлакат ва
миллатнинг кечаги куни, унинг нурли са-
ҳифаларию буюк бунёдкорлиги ҳақида
хабар берса, иккинчи томондан, ушбу
феномен ҳодиса бизни минг йиллар
давомида бой берган имкониятлари-
миз, хато-камчиликларимизни таҳлил
қилишга, улардан тўғри хулосалар чиқа-
ришга ундайди.
Шу маънода биз бугун Учинчи Ренес-
санс ҳақида гапирар эканмиз, шубҳасиз,
ундан аввал юртимизда содир бўлган
Уйғониш даврлари хусусида, уларнинг
генетик сабаблари тўғрисида фикрла-
шимиз тўғри бўлади, деб ўйлаймиз.
Хўш, ўрта асрларда ҳам табиий, ижти-
моий-гуманитар, фалсафий фанлар,
ҳам диний ва диний-маърифий илм-
ларни айни бир пайтда шакллантириб,
ривожлантирган мутафаккирларимиз
фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ни-
малардан иборат эди, улар яратган
буюк кашфиётларнинг бутун жаҳонда
кенг эътироф этилишининг сабаблари-
ни нималарда кўрса бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |