180
керак. Талабада ўзлаштиришга эҳтиѐж ва майл-рағбат нечоғлик зўр булса,
натижа ҳам шунчалик самарали бўлиб чиқади.
Буюк Саъдийнинг ―Иштиѐқсиз бўлиб ўқийдиган ўқувчи қанотсиз
қушдек деган гап‖ деб айтгани бежиз эмас. Талабада ўқишга ҳамиша иштиѐқ
бўлиши учун бизнинг ҳар биримиз машҳур педагог К.Ушинскийнинг:
―Ўқувчи-буш жойни тулдириш керак бўлган идиш эмас, у-ѐндириш
керак
бўлган машъаладир‖, деган маслаҳатларига амал қилиб боришимиз керак.
Ўқитувчи вазифасига умумий ташкилий ишлар:
машғулотларгамавзутанлаш.
топшириқларберишвауларнингбажарилишини,
қўйилганрежалариамалгаошишининазоратқилишданиборат бўлибқолади.
Мавжуд бўлган интерфаол методларнинг хаммаси гурухлар бўйича
қуйидагича системалаштирилган:
1. Кичик гурухларда ишлаш методлари .
2. Гурухда ўқитиш жараѐнини оптималлаштирувчи методлар:вазиятга
доир топшириқлар, ишга алоқадор ўйинлар, конкурслар
3. Ўқитишнинг ѐрдамчи воситалари: график органайзерлар, инсерт
жадвали, кластерлар, категориал жадваллар,
Венна диаграммаси, Т-
схемалар, балиқ скелети, нилуфар гули, лойиха.
Кичик гурухларда ишлаш методлари: ―мия ҳужуми‖ (―мия жанги‖),
―синектика‖ ,―можаро‖,―думалоқ стол‖, ―уч босқичли интервью‖,
―муаммоларни хал қилиш методлари‖, ―стол ўртасидаги ручка‖, ―галереяни
айланиш методи‖, ―академик мунозара‖, ―қор бўрон‖ , ―асалари галаси‖,
―давралар‖ , ахборот йиғиш ва рефератлар ѐзиш‖, ―ротация‖, ―мунозара‖,
―гурух бўлиб текширув олиб бориш‖, ―гурух динамикаси‖ ,―дискрет
динамика‖, ―синдикат‖, ―аквариум‖, ―коса‖ методи, ―критик вазиятни тахлил
килиш‖.
Гурухда ўқитиш жараѐнини оптималлаштирувчи методлар: вазиятга
доир топшириқлар, ишга алоқадор ўйинлар, конкурслар.
Вазиятга доир муаммоли клиник топшириқлар диққатга сазовордир,
чунки талабаларда клиника нуқтаи назаридан фикрлашлаѐқатишаклланишига
ѐрдам беради.
Вазиятга доир топшириқлар билимларни ва кўникмаларни клиника
вазиятида тадбиқ эта олишини текшириб кўришда қўлланилади.
Ишга алоқадор ўйинлар.Иш тариқасидаги ўйинларнинг асосий
вазифаси орттириладиган касб юзасидан амалиѐтда ва мулоқат олиб боришда
зарур бўладиган фаолият кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Иш тариқасидаги клиник ўйинларнинг муҳим афзаллиги шундаки, улар
кўп ҳолларда қарорларни жамоа бўлиб қабул қилиш тажрибасини беради.
Тавсиямиз: иш тарикасидаги клиник уйинларни юқори
курсларда ва
магистрлар билан ўтказган маъқулроқ.
Хозирги кунда талабаларнинг билимини баҳолашни оптималлаштириш
мақсадида тест усулларидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам тест
технологияларини қўллаш мумкин бўлган бир қанча тизимлар ишлаб
чиқилган. Бу тизимлардан фойдаланиш бугунги кунда яхши самара
бермоқда. Шундай тизимлардан бири бу- ―Moodle‖ тизимидир.
181
Бу тизим бизга тестларни барча турларини қўллаш орқали талабалар
билимини нафақат оптимал баҳолабгина қолмай, балки уларни қайта-қайта
ўқиб ўрганишга ундайди. Талаба ўз билим даражасини тест синовлари
ѐрдамида аниқлайди ва камчиликларни тўғирлашга ҳаракат қилади. Бу
тизимда талаба ўз устида кўп ишлайди. Бунда
эса танланадиган тестни
тури муҳимдир. Бундай имкониятларни Моодле тизимида яратиш ва
талабаларга бериш мумкин.
Moodle тизими масофадан туриб ўқитиш курслари ва веб-сайтларни
яратишни дастурий таъминлаш пакетидан иборатдир. Тизимнинг асосий
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1.
Тизим ҳозирги замон педагогика ютуқларини, ўқувчилар
орасидаги ҳамкорликка бўлган эътиборни хамда улар уртасидаги
муҳокамани ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилган.
2.
Тизимда масофадан туриб ўқитиш учун ҳам, кундузги ўқитиш
учун ҳам фойдаланиш мумкин.
3.
Тизим оддий ва самарали веб-интерфейсга эга.
4.
Тизим дизайн модуль структурасига
эга ва осонгина
модификация қилинади.
5.
Тизимга уланадиган тил пакетлари тўлиқ маҳаллийлаштириш
имкониятини беради.
Moodle тизими масофали ўқув жараѐнида кенг қамровли имкониятлар
яъни ўқув жараѐнида фойдаланидиган ўқув материалларининг кенг кўламда
ѐритилиши, билим савиясини текшириш хамда бошқарувида самарали
ишлаш имконини яратади. Хозирги вақтда ―Moodle‖ тизими жаҳоннинг
йирик университетларида қўллаб келинмоқда. ―Moodle‖ тизимида тахминан
2 млн нафар фаолият олиб борувчилар қайд этилган, 200-та давлатда 70-
тилдаги 46-минг ўқув порталлари ва 300-нафар програмист-ишлаб
чиқарувчилар фаолият олиб бормоқда.
Таълим тизимида ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ ва ―Таълим
тўғрисидаги қонун‖ нинг тадбиқ этилиши педагоглардан янада масъулиятли
фаолият олиб боришини талаб этиб келмоқда. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир
ўқитувчидан ўз дарсида педагогик технологиялардан кенг кўламда
фойдаланишига олиб келади. Таълимда педагогик технологияларнинг турли
йўналишлари қўлланилиб келаѐтган ҳозирги кунда
дарслар янада самарали
амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: