Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


 Персонал соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини бошқариш



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/41
Sana22.06.2023
Hajmi5,01 Kb.
#952720
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41
Bog'liq
4tjTWSgSGnfEeEgiWYVL6eocEIx2MZJ0oRCfdDZX (1)

2. Персонал соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини бошқариш 
Корхоналарда раҳбар ўз ходимларининг меҳнат қилиши учун зарур 
шарт-шароитларни таъминлаш мақсад ида хавфсизлик техникаси 
қоидаларига риоя қилиш масалаларини вақти-вақти билан қараб чиқадилар. 
Персонал соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини яхшилаш ҳар қандай 
ташкилотнинг нормал ишлашининг энг муҳим ва асосий омилидир. Шунинг 
учун ҳам корхона раҳбарлари ўз ходимларининг ишлаши учун энг яхши 
шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида фаол ҳаракат қиладилар: 
ходимларнинг соғлигини муҳофаза қилиш учун уларни барча зарур нарсалар 
билан таъминлайдилар, стрессни барҳам топтириш учун таълим берувчи 
дастурлардан, касбга доир маслахатлардан ва шу каби нарсалардан кенг 
фойдаланадилар. 
Ҳозирги вақтда одамларнинг кўпчилигини ҳақиқатан ҳам соглом, ҳам 
бемор деб бўлмайди. Улар янгича турмуш тарзининг курбонлари бўлиб, 
бозор муносабатларига дадил ўтиш даври билан боғлиқдир. Юқори даражада 


93 
ривожланган мамлакатлар учун бу давр техниканинг янада ривожланиб 
бориши даври ҳисобланади.
Лекин униси ҳам, буниси ҳам одамлар олдига баъзан уларнинг қўлидан 
келавермайдиган вазифаларни ҳам қўяди. Улар баъзан ўз ҳаётларига қандай 
ҳилиб маъно бағишлашни ҳамда ўз қобилиятлари ва имкониятларидан 
фойдаланишни билмайдилар. Шунинг учун уларнинг кўплари шундай бир 
вазиятга тушиб қолганларки, бу вазиятда уларнинг касалликларга рухий ва 
жисмоний қаршилик кўрсатишлари заифлашиб бораяпти.


94 
Бугунги кунда муайян тоифадаги ходимлар ишдан, ўз ҳамкасблари ва 
раҳбардан маълум даражада чучиб турадилар, бу эса айниқса вегетатив асаб 
системасига зарар етказади.
Бундай ҳолларда ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам, ишнинг камлиги 
ҳам битта натижага - иш жойида қўнимсизликка олиб келади. 9.2-расмда 
жисмоний, хиссий ва хулқ-атвор характерига эга бўлган стресснинг айрим 
аломатлари санаб ўтилган. 
Стресс ҳолатида бўлган кишилар ўз муаммоларини ҳал қилиш учун 
ёрдамга мухтож бўлишларини исботлаб утиришнинг хржати бўлмаса керак. 
Улар бундай ёрдамни оиладан ёки дўстларидан олишади, лекин бу 
бирданбир кумак олиш манбаи эмас. Кўпинча иш муаммоларнинг асосий 
манбаи бўлиши сабабли корхона раҳбарлари ҳам стрессни йўқотиш ва 
барҳам топтириш учун жавобгар бўладилар. Шу маънода ишдаги стресснинг 
омиллари ёки эхтимол тутилган манбаларини билиш жуда фойдалидир. 
Уларнинг айримлари қуйидагича бўлиши мумкин: 

ҳаддан ортиқ (узоқ вақт давомида) ишлаш ёки ишнинг камлиги 
(зерикиш); 

раҳбар ёки ташкилот ичидаги ҳамкасблардан ёрдам тизимининг 
йўқлиги; 

иш ҳажмини нотўғри белгилаш: ходимнинг қобилияти билан ишдаги 
эҳтиёж ўртасида мувофиқликнинг йўқлиги; 

ишни бажариш учун зарур бўладиган малака, кўникманинг йўқлиги; 

қуйилган вазифаларнинг ноаниқлиги: вазифалар билан ҳуқуқлар 
ўртасидаги номувофиқлик 

кадрларнинг лавозимларга кўтарилишида оқилона ташкилий 
сиёсатнинг йўқлиги: хизматда мажбуран ўз ўрнини алмаштириш; 

ишдаги шароитнинг ёмонлиги: шовқин, ифлослик хоналарнинг 
камлиги; 

ноқулай ижтимоий муҳит: ёлғиз ўзи ишлаш, атрофдагиларнинг 


95 
доимий равишда тазйиқ утказиб туриши, гуруҳларда ишлашга 
қобилиятсизлик; 

ходимнинг ишдаги зурикиши, ихтилофларни барҳам топтиришга 
(одатда улар муайян иш турларини бажаришда бўлиб туради) 
қобилиятсизлиги. 
Раҳбарнинт узидаги ва бошқа кишилардаги стрессга кандай муносабатда 
бўлишини билиб олсангиз ва тушунсангиз сиз стресснинг аломатларини 
тезроқ англаб етасиз. Бу стресснинг сабабларини, яъни унинг ташкилий 
омиллар ёки ишдаги зурикдин туфайли келиб чиқканлитини аниқлашдаги 
биринчи қадамлардир. Стресснинг шундай сабаблар билан келиб 
чиқканлигини билиб олган раҳбар ишга янгилик киритиши ёки ноқулай 
омилларнинг таъсирини пасайтириши ёхуд атрофдаги муҳитни бирор йўл 
билан ўзгартириши мумкин бўлади. 
Ходимнинг ишда бўлмаслиги туфайли иш вақтининг бекор сарф бўлиши 
ходимларнинг ўз ишидан каноат ҳосил қилишига ва бир-бирларига бўлган 
муносабатларига ҳал қилувчи даражада боғлиқдир.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish