Талабаларнинг таълим жараѐнидаги фаолликларини
самарали шакллантириш омиллари
Ўқув фаолиятини ташкил этишни изоҳловчи сабаблар (мотивация)
Диққатнинг барқарорлигига эришиш
Хотирани мустаҳкамлаш
Тафаккур ҳамда нутқни ривожлантириш
Талабаларнинг иродавий сифатлар ва ижобий фазилатларини
шаклантириш
1-расм. Талабаларнинг таълим жараѐнидаги фаолликларини самарали
шакллантириш омиллари
486
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараѐнида
замонавий ўқитиш услублари, яъни интерфаол услублар, инновацион
технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиѐсдир. Педагогик технология ва
уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, тажриба ўқувчиларни билимли
ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
―Инновация (инглизча innovation) – янгилик киритиш, янгиланиш,
ниманидир ўзгартириш демакдир. Инновацион педагогик технологиялар
таълим тизими, педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига
янгилик, ўзгаришлар киритишни англаб, бу жараѐнни амалга оширишда асосан
интерфаол услублардан фойдаланилади. Интерфаол (―Inter‖ – бу ўзаро, ―act‖ –
ҳаракат қилмоқ) – ўзаро ҳаракат қилиш (ѐки ким биландир суҳбатда, мулоқотда
бўлиш)ни англатади. Интерфаол таълимнинг моҳияти – ўқувчиларни бир-
бирларини ўрганишларга йўналтирилган таълим эканлиги‖
82
Интерфаол таълим, интерфаол услублар мунтазам мулоқотга асосланган
услублар тизими бўлиб, ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ва фаол иштирокидаги
таълим ва услублар тизими ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда,
ўқитишнинг интерфаол услублари – билиш ва коммуникатив фаолиятни
ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш
жараѐнига жалб қилинган бўладилар, улар биладиган ва ўйлаѐтган нарсаларни
тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда
ўқитувчининг ўрни қисман ўқувчиларнинг фаолиятини дарс мақсадларига
эришишга йўналтиришга олиб келади. Бу услубларнинг ўзига хослиги
шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши
орқали амалга оширилади.
Бундай педагогик ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
уларга:
-
ўқувчи-талабаларнинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил
фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга мажбур этилиши;
-
ўқувчи-талабаларнинг ўқув жараѐнида фанга бўлган қизиқишларини
доимийлигини таъминланиши;
-
ўқувчи-талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда
ҳар бир масалага ижодий ѐндашган ҳолда кучайтирилиши;
-
педагог ва ўқувчи-талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий
равишда ташкил этишлари киради.
Ҳозирги
кундаги
илмий-техникавий
тараққиѐт
нафақат
ишлаб
чиқаришнинг кўп сонли тармоқларига, балки маданий, ижтимоий гуманитар
билимлар, таълим соҳасига ҳам инновацион технологияларни жорий этишни
тақозо этмоқда. Маълумки, ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖да ―ўқув-
тарбиявий жараѐнни илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш‖
83
таъкидланиб, узлуксиз таълим сифатини ошириш ва такомиллаштириш
иккинчи ва учинчи босқичларида бажариладиган муҳим вазифалардан бири
сифатида белгиланган эди. Шу маънода мустақил Ўзбекистон Республикаси
82
Р. Ишмуҳаммедов, М. Юлдашев. ―Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар‖ Тошкент:
―Адабиѐт учқунлари‖, 2017 йил, 14-бет.
83
И.А.Каримов. ―Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори‖ Тошкент : ―Шарқ‖, 1998 йил, 41-бет.
487
тараққиѐтида халқнинг бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадрятларга
ҳамда ҳозирги замон иқтисодиѐти, илм-фан, техника ва технологиясининг
сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал таълим-тарбия тизимини, шунингдек,
миллий педагогика ва инновацион педагогик технологияларнинг назарий ва
методик асосларини яратиш ҳамда амалиѐтга тадбиқ этиш зарурати
рақобатбардош мутахассисликларни тайѐрлаш вазифасидан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ―Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-
2909-сонли қарорида айтиб ўтилганидек:
-
―ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим
муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараѐнига
халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар,
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-
педагогик фаолиятга, мастер- класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига
хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва
олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда
республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ѐш ўқитувчи ва илмий
ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта
тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
-
таълим жараѐнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини янги
педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш,
магистратура илмий-таълим жараѐнини сифат жиҳатидан янгилаш ва
замонавий
ташкилий
шаклларни
жорий
этиш
асосида
янада
такомиллаштириш‖
84
.
Юртимизда юз бераѐтган улкан ўзгаришлар барча соҳаларга, шунингдек,
олий таълим жараѐнига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Эски ижтимоий
муносабатлар шаклларининг бузилиши ва янги демократик ҳаѐт тизимининг
вужудга келиши шахснинг ижодий фаоллигини талаб қилади. Ижодкор, фаол,
мустақил фикрловчи шахсни тарбиялаб вояга етказиш учун олий таълимда
муҳим ўзгаришлар ва қайта қуриш ҳаѐтий зарурат бўлиб қолмоқда.
Шу боисдан олий мактабда туб ўзгариш ясаш, фаол, ижодкор, ақл-
заковатли, зиѐли мутахассисларни тайѐрлашнинг илмий асосларини яратиш
қатор фанларнинг вазифаси бўлиб ҳисобланади. Таълим жараѐнида шахсни
камол топтиришнинг шарт-шароитларини белгилаш сингари мураккаб
вазифани ҳал қилиш психология фанининг тадқиқот объектига ва мазмунига
киради.
Узоқ давр таълимнинг психологик концепцияси шахс ва жамиятнинг
ўзаро муносабатларига фақат бир томонлама ѐндашилган, яъни таълим жараѐни
инсоният томонидан топилган билимларни ва амалий кўникмаларни
ўзлаштириш, деб қаралиб келинган, лекин бу жараѐнда талабаларнинг шахсий
ҳаѐтий нуқтаи назари, фаол ва теран фикрлаш уларнинг интилишлари, ички
руҳий имкониятлари, касбий жиҳати қарийб ҳисобга олинмай келинди. Таълим
84
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ―2017-2021 йилларда Олий таълим
тизимини комплекс ривожлантириш‖ дастуридан - ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2909- сонли қарори.
488
жараѐнида шахснинг мустақиллиги, чекланганлиги сабабли такомиллаштириш
талабалар билимларини мустақил эгаллашга, ижодий фикрлашга, ўз шахсини
такомиллаштириш ва индивидуал фаолиятини ташкил қилишда бир қатор
қийинчиликлар сезадилар. Чунки, таълим репродуктив ўқиш жараѐни негизига
қурилганлиги учун ўқитишнинг бошқа шаклларидан кам самара бериши билан
ажралиб турар эди. Шунинг учун ўқиш жараѐни негизига маҳсулдор фаолият
деб тушуниш заминига қуриш орқали талабаларда билимларни ўзлаштириш
билан чекланиб қолмасдан балки уларни комил шахс сифатида шаклланишини,
ижодий касб кўникмаси, мустақил фикрлаш ўқувини ва касбий малакаларини
эгаллашни таъминлаш мумкин. Таълим ижодий ва маҳсулдор фаолиятга
айланишда ўқитувчи билан талабалар ҳамда талабаларнинг ўзаро ҳамкорлиги
муҳим аҳамият касб этади.
Таълим технологияларининг вазифалари – профессор- ўқитувчиларни
замонавий педагогик технологияларнинг моҳиятидан хабардор қилиш ҳамда
уларни махсус фанлар асосларини ўқитишга йўналтирилган машғулотлар
жараѐнини ноанъанавий шаклларда ташкил этишга, таълим жараѐнини
мукаммал модул асосида лойиҳалашга эришиш, таълим жараѐнини лойиҳа
таълим технологиясидан оқилона фойдалана олиш кўникма ва малакаларига эга
бўлишга, таълим олувчиларнинг назарий билимларининг пухта, чуқур
ўзлаштирилишининг, уларда амалий малака ва кўникмаларининг ҳосил
бўлишининг кафолати бўла олишга ўргатишдан иборатдир.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, таълим жараѐнига инновацион педагогик
технологияларни киритиш ва уларни қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратиш
мақсадга молик:
-
таълим технологиялари асосида ишламоқчи бўлган педагог
ўқитувчиларни дарс мавзулари бўйича интерфаол методлар асосида ишлаб
чиқилган сценарийлар бўлиши, унда билимларнинг шаклланиши учун вақт
ўрнини белгилаш, талабаларда мотивацияни уйғотиш учун даъват қисмининг
бўлиши, лойиҳаланаѐтган матнни бўлакларга бўлиш асносида методларни
қўллаш ѐки лойиҳалаш ҳамда кўргазмалиликнинг кўрсатилиши лозим;
- педагогик технологиялар асосида ишловчи профессор- ўқитувчилар
томонидан ишлаб чиқилган педагогик технология лойиҳасини машғулотлар
жараѐнида синаш, мақсаднинг натижаланганлик даражасини таҳлил этиш ва
педагогик технологиялар бўйича ишлашнинг афзалликларини инноватор
ўқитувчиларни кафедра йиғилишларида, илмий-услубий семинарларда, олий
таълим муссасалари илмий кенгашларида чиқишларини ташкил этиб, кенгаш
томонидан қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
- олий таълим муссасалари қошида ташкил этилган замонавий педагогик
технологиялар бўйича ишловчи инновацион (педагогик технология) марказлар
зарур дидактик ва методик материаллар, техника воситалари билан
таъминланиши зарур;
- педагогик технологиялар ва ундан таълим жараѐнида фойдаланиш
доирасида назарий ва амалий билимларга эга бўлган илғор профессор-
ўқитувчилар технологик компетентлигини ривожлантириш лозим.
489
Мазкур вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши таълим-тарбия жараѐнида
муайян самарадорликка эришиш билан бир қаторда баркамол шахс ва
рақобатбардош малакали мутахассисларни тайѐрлашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |