Н. Ж. Сотволдиев, З. С. Абдуллаев



Download 394,66 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/16
Sana05.06.2023
Hajmi394,66 Kb.
#948907
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
bitiruv malakavij ishlarini bazharish va uning tarkibiga investitsiyalarga oid bolim kiritish jonalishlari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
Мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим фанларида ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий-иқтисодий соҳаларга инвестицияларни жалб қилиш масалаларини 
чуқур ўқитиш тўғрисида”ги
 
2008 йил 14 майдаги 142-сонли буйруғида 
қўйилган олий таълим муассаларида бажариладиган битирув малакавий 
ишлари мавзулари ва уларнинг таркибига инвестицияларга оид қисм 
киритиш, шу билан бирга, хорижий инвестициялар жалб қилинган ташкилот, 
муассаса ёки корхоналар базасида олинган статистик маълумотлардан кенг 
фойдаланиш каби талаблар асосида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва 
“Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 9 июн 225-сонли буйруғи 
билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида бакалаврларнинг битирув 
малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш 
тўғрисида”ги буйруғи битирув малакавий ишини ёзиш ҳамда ҳимоя қилиш 
тартибини белгилайди. 
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари таълим 
йўналишларида битирув малакавий иши унинг шаклларидан бири бўлган 
диплом лойиҳаси сифатида тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги “Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари 
фаолиятини янада такомиллиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-847-
сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 31 
июлдаги №16/226-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Олий таълим 
муассасаларида диплом лойиҳасини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш тартиби 
тўғрисида”ги Низомга асосан бажарилади. 


 Олий ўқув юртининг бакалавр даражасига даъвогар битирувчилари ўз 
мутахассислиги бўйича битирув малакавий ишини ёзадилар ва уни ҳимоя 
қиладилар. 
Битирув малакавий ишларнинг мавзуси муаммонинг замонавий 
ҳолатини ва иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, техника, ижтимоий соҳалар, фан, 
таълим ва маданиятнинг истиқболли ривожланишини акс эттириши керак. 
Битирув малакавий ишларнинг мавзуси мутахассис чиқарувчи кафедра 
томонидан белгиланади ва олий таълим муассасаси ёки факултетнинг Илмий 
кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар ўқув йили бошида қайта кўриб 
чиқилади. 
Битирув малакавий ишлар мавзусининг йиллик рўйхати битирув 
амалиёти бошланишига қадар ёки битирув курсининг бошида эълон 
қилинади. 
Иш раҳбари талабага битирув малакавий ишига тегишли 
материалларни тўплаш бўйича (жумладан, малакавий амалиёт ўтказиш 
даврида ҳам) топшириқ беради. Топшириқнинг шакли олий таълим 
муассасасининг ўқув бўлими томонидан белгиланади. Топшириқ битирув 
малакавий иши билан биргаликда Давлат аттестация комиссиясига тақдим 
этилади. 
Битирув малакавий иши илмий раҳбар томонидан талабага 
бериладиган якка тартибдаги топшириқларга асосан бажарилади. Улар 
қуйидагиларни ичига ўз ичига олади: 

битирув малакавий иши режасини тузиш, уни илмий раҳбар билан 
келишиш; 

битирув малакавий иши ва унинг бўлимларини бажариш муддати ва 
графигини келишиш; 

битирув малакавий ишини ёзиш бўйича фойдаланиладиган адабиётлар 
рўйхатини тузиш; 



битирув малакавий иши бўйича зарур статистик маълумотларни 
тегишли муассаса, ташкилот ва корхоналардан тўплаш. 
Битирув малакавий ишини бажаришда талабаларни битирув олди 
амалиёти муҳим роль ўйнайди. Чунки бу даврда талаба ўзи танлаган 
ташкилот, муассаса ёки корхона фаолияти бўйича материалларни йиғиб, 
қайта ишлаб чиқади ва битирув малакавий ишини ёзади.
Битирув малакавий ишини объекти республика халқ хўжалигининг 
ривожланиш ҳолати, мулкчиликнинг турли шаклидаги ишлаб чиқариш 
кохоналари ёки уларнинг бўлимлари, ижтимоий инфратузилмалари ва 
бошқалар ҳисобланади. Шунинг учун битирув малакавий ишида хорижий 
инвестицияларни жалб этишга оид илмий-амалий таҳлиллар долзарб аҳамият 
касб этади. 

Download 394,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish