Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


Нефтнинг таркибидан ажралиб чиқадиган йўлдош газларни



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 
9.7. Нефтнинг таркибидан ажралиб чиқадиган йўлдош газларни 
(НТАЧЙГ) утилизация қилиш муаммоларини ечимини 
топишдаги комплекс яқинлашиш 
 
 
Дунѐдаги нефть қазиб олиш билан шуғулланадиган давлат ва 
компанияларнинг ҳамда шу жумладан республикамизда ҳам нефтнинг 
таркибидан ажралиб чиқадиган йўлдош газларни (НТАЧЙГ) 
утилизация қилиш муҳим долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Нефть қазиб олишни ва йўлдош нефтли газларни (НЙГ) қайта 
ишлашни мувозанат ҳолатида бўлмаганлиги учун 170-180 млрд. м
3
газлар (АҚШ давлати – 50 млрд. м
3
, Россия давлати – 40 млрд. м
3

Негирия – 20 млрд. м
3
, Ўзбекистонда – 1,5- 1,7 млрд. м
3
) машъала 
орқали ѐқиб атмосферага чиқарилади. Бу ҳажмда газларни 
атмосферага чиқариш камми ѐки кўпми деган савол туғилади. 
Машъалага чиқариладиган газнинг 1 м
3
ҳам кўп бўлади. Ўлкан 


326 
иқтисодий йўқотилиш ва атроф муҳитга жиддий хавф хатарни 
келтириб чиқаради.
Республикамизда бундай муаммоларни ечимини топиш учун 
НЙГ ларни йиғишнинг, ташишнинг, тозалашнинг, ажратишнинг ва 
уни магистрал қувурузатмаларига ҳайдаш учун инфратузилмани 
яратиш талаб қилинади ва у жуда катта инвестиция маблағини 
сарфлашни талаб қилади. Бошқа йўли эса – НЙГдан мотор 
ѐнилғиси,метанол ва бошқа керакли маҳсулотларни кон шароитида 
ишлаб чиқиш ҳисобланади[2]. Кон шароитида НЙГларини қайта 
ишлаш учун ҳамма вақт ҳам шароит бўлмаганлигига боғлиқ ҳолда 
НЙГнинг таркибидаги ҳамма компонентлар кимѐвий усуллар 
ѐрдамида утилизация қилинади.
 
Ҳозирги вақтда табиий газдан (метандан) синтетик ѐқилғи ишлаб 
чиқарадиган учта завод мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
Shell компанияси томонидан қурилган (Малайзияда), Mossgas 
(Жанубий Африкада) ва Qatarда Petroleum заводлари. Бу заводлар 
жуда юқори қувватга эга (1,1 — 1,5 млн. тонн бир йилга) яъни катта 
рентабелликка эгадир. Бундан ўлкан заводларни бундай катта 
миқдордаги газ билан таъминлаш учун юзлаб миллиарда метр куб 
захирага эга бўлган конлар керак бўлади [2]. 
 
Синтетик ѐқилғини ишлаб чиқаришда асосий харажатлар (70% 
гача) метанни синтез-газга (Н
2
+СО) конверсия қилишга сарфланади ва 
ундан кейин эса мақсадли хомашѐлар олинади. Синтез-газининг 
бундай юқори нархи ноқулай буғни энергетикаси ѐки метаннинг 
углеродли конверсия орқали аниқланади:
СН
4
+ Н
2
О = ЗН
2
+ СО - 206 кДж/моль 
СН
4
+ СО
2
= 2Н
2
+ 2СО - 247 кДж/моль
 
Синтез – гази оксидлантириш орқали олинганда ҳаводан 
кислородни ажратиш учун жуда катта энергия сарфи талаб этилади [3]. 
СН
4
+ 0,502 = 2Н
2
+ СО + 36 кДж/моль 
Маълумки, кислород – метан аралашмасини сотишда портлаш 
хавфи бўлганлиги учун олдиндан эҳтиѐт чораларини қўллаш талаб 
қилинади. Азотли синтез – газга ( ~40 % умумий оғирликка нисбатан), 
оксидловчи сифатида кислороддан фойдаланилганда забаластланган 
аралашмани конверсиясида (2H
2
+CO+2.5N
2
) жиҳозларнинг ишлаб 
чиқариш қуввати пасайиб кетади. 
Бу муаммоларни ечимини топишда реакторда синтез – газнинг 
оксидланиш реакцияси олинади яъни реакторнинг девори кислород 
узатиш мембранлари ҳисобланади (9.3 -расм). Бундай турдаги 


327 
мембранлар яратишни тадқиқотлаш 20 асрнинг охирида АҚШ 
давлатида олиб борилган. Тадқиқот ишлари иккита етакчи 
компаниялар томонидан (Amoco, BP Chemicals. Praxair, Sasol, Statoil, 
Air Products and Chemicals, ARCO. Cheramatec, Chevron) ва Аргон 
миллий лабораториясида (Argonne National Lab.) олиб борилган. Бу 
тадқиқотлар 
АҚШ 
давлати 
томонидан 
молиялаштирилган. 
Материалнинг Sr-Fe-Co-O электрон ва ионли ўтказувчанлик 
истиқболлиги асосланилган. Қувурли мембранли реактор пластик 
экструзия усулида тайѐрланган ва 1000 соат давомида 900°С ҳароратда 
синалган. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish