Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 Нефтли йўлдош газлар (НЙГ)ни утилизация қилиш усуллари



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

 
9.6. Нефтли йўлдош газлар (НЙГ)ни утилизация қилиш усуллари
Ҳозирги кунда НЙГни утилизация қилиш технологияси билан 
жуда кўп давлатлар катта ишлар олиб бормоқда. Россияда "Томская 
электронная компания" ИТИ томонидан НЙГ утилизация қилишнинг 
ҳар хил турдаги схемаларидан фойдаланилмоқда. Бунда ҳамма НЙГ 
газни қайта ишлаш зоводига етказилади ѐки уни товар маҳсулотлари 
кўринишида (пропан-бутан аралашмаси – ПБА, газли барқарор бензин 
– ГББ, бензинланган газли қуруқ товар БГҚТ) жойида олинади. 
НЙГни қайта ишлашда қуйидаги технологиялар қўлланилади: 
Мойли абсорбция усули 
– углеводород абсорбентини молекуляр 
оғирлиги 150 дан кичик эмас. Абсорбент сифатида барқарор 
конденсатдан фойдаланиш мумкин. Бу усул АҚШ давлатида ва бир 
қатор европа давлатларида кенг қўлланилади. Бу усулда 60% га яқин 
НЙГ ва табиий газлар қайта ишланади. 
Паст ҳароратли ажратиш усули (ПҲАУ)
– газни совуқлик 
ѐрдамида совитиш амалга оширилади, совуқлик эса ташқи совитиш 
станциясида ишлаб чиқарилади. Нефть, газ ва кимѐ саноатида 
совутгич сифатида пропан, аммиак ва фреон қўлланилади.


323 
Паст ҳароратли ажратиш усули (ПҲАУ) – 
газни ҳароратини 
пасайтиришда Жоуль –Томсонни дросселлаш – самарасидан 
фойдаланилади, бунда газни дроселлашда – у кенгаяди. Бу усул газ 
саноатида энг кўп қўлланилади.
 
Паст 
ҳароратли 
ажратиш 
усули 
(ПҲАУ) 
– 
газ 
турбодетандернинг ташқи ишини тугалланиши натижасида совийди. 
Турбодетандерлар газ ва кимѐ саноатида кенг қўлланилади. 
Паст ҳароратли ажратиш усули (ПҲАУ) – 
газни ҳароратини 
пасайтириш 
учун 
Ранк-Хилшнинг 
буралма 
самарасидан 
фойдаланилади. Газни совитиш жараѐни буралма қувурлар ѐрдамида 
амага оширилади. Бу газни совитишнинг янги усули ҳисобланади. Бу 
технология асосида Россиядаги кўп конларда совитиш амалга 
оширилган. 
Паст ҳароратли конденсациялаш усули (ПҲКУ) – 
ГПҲАУ газни 
ажратишни ривожлантириш усулларидан бири бўлиб, у жуда паст 
ҳароратли ажратиши билан тавсифланади. Бу жараѐнда газнинг 
ҳарорати манфий 120 ºСгача туширилади. ГПҲК усулининг асосий 
мақсади нефткимѐ саноати учун хомашѐ маҳсулоти – этанни олиш 
ҳисобланади. 
Ректификация усули суюқ углеводородлардан мақсадли 
компанентларни конда қайта ишлашда фойдаланилади – пропан ва 
бутан ѐки аралашмаси, барқарор конденсат ѐки барқарор бензинли газ. 
Бу ҳам бошқа ПҲАУлари каби қўлланилади. 
Нефтгаз 
мажмуаси 
корхоналарининг 
асосий 
асосий 
муоммоларидан бири НЙГни утилизация қилиш ва қайта ишлаш 
масалаларини ечиш ҳисобланади. Кўп йиллар давомида нефтгаз 
мажмуаси нефтли йўлдош газни катта ҳажмда ѐққанлиги туфайли 
ҳавони ва атроф муҳитнинг ифлослантирувчи манбалардан бири 
ҳисобланди. Захарли ташланмаларнинг 30% саноат мажмуасининг 
улушига тўғри келган. Бир вақтнинг ўзида НЙГни қазиб олиш 
спецификаси нефтни қазиб олиш маҳсулотининг қўшимчаси 
ҳисобланади. Йиғиш, тайѐрлаш, ташиш ва қайта ишлаш 
инфратузилмасининг мавжуд эмаслиги сабабли НЙГдан самарасиз 
фойдаланишга сабаб бўлган.

Тармоқнинг асосий муоммалари 
1.
Нефть ва газни қазиб олишнинг юқори энергия сиғимдорлиги. 
2.
Йўлдош газдан фойдаланишнинг самарасини пастлиги. 
3.
Атроф муҳитни ифлослантириш кўрсатгичини юқори 
эканлиги. 


324 
4.
Ҳар йили НЙГдан самарсиз фойдаланилганлиги учун 
жариманинг ошиб бориши. 
5.
НЙГни утилизация қилиш учун кўп муддатли инвестиция 
программаси зарур. 
6.
Йўлдош газни утилизация қилиш учун самарали энергия 
истеъмолининг ечими бўлиши керак. 
НЙГни утилизация қилиш программаси 
НЙГни мавжуд бўлган баҳоларда ГҚИЗгача ташиш учун 
инфратузилмани яратиш чунки уни қайта ишлаш учун узоқ масофага 
ташиш фойдасиз ҳисобланади. Чунки газ машъала орқали ѐқилганда 
иқтисодий жиҳатдан амалий йўқотилиш бўлади. Энергетик стратеия 
институтларининг ҳисоби бўйича 1 млрд.м
3
йўлдош газ ѐқилганда 
товар массасига эквивалент баҳоланганда 300 млн.доллар йўқотилади. 
Россияда Киот баѐнномаси ратификация қилингандан кейин парник 
газларини, НЙГни машъалалар орқали ѐқилиши натижасида 
атмосферага 
ташланмаларнинг 
талабларини 
чегараланишига 
қарамасдан қўшимча 3 дан 5 млрд.долларгача зарар келтирмоқда. Бу 
кўрсатгични республикамиздаги НЙГ ни 1,5 млрд. м
3
ѐқилишини 
ҳисобга оладиган бўлсак 450 млн. доллар атрофида бўлади. Шунинг 
учун кўпгина нефтгаз мажмуаси тармоғидаги корхоналарда йўлдош 
газни утилизация қилишни эгаллаш далзарб муоммолардан бири 
бўлиб қолмоқда. 
Йўлдош газ – ҳеч қачон иккиламчи даражада бўлмаган.. 
НЙГни муҳим ѐқилғи ва кимѐвий хомашѐ эканлиги тўғрисидага 
маълумотларни юқори келтирган эдик. Кўпгина нефтгазни қазиб олиш 
билан шуғулланадиган давлатларда НЙГни қайта ишлаш асосида 
оладиган маҳсулотларга катта улуш қўймоқда. Табиий газни 
анъанавий қазиб олишга таққослаганимизда НЙГни қазиб олиш ва 
утилизация қилиш кичик капитал сиғимдорликка эга. 
Россия давлатидаги форумда 2015 йил ―НЙГни ѐқиш ҳажми 
бўйича дунѐ антирейтингига қарши чиққан‖, чунки Россияда умумий 
қазиб олиш кўрсатгичини ошишига қарамасдан НЙГни утилизация 
қилиш кўрсатгичи 87% га етган. НЙГни йиллик ѐқиш кўрсатгичи 2015 
йилда 10,5 млрд. м
3
ни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсатгич 2012 йилга 
нисбатан 40% камдир. НЙГни утилизация қилиш учун инвестиция 
маблағи 2011 йилдан 2015 йилгача 320 млрд.рублга ошган. РФсининг 
энергия вазирлигининг маълумотларига мувофиқ ўртача утилизация 
қилиш кўрсатгичи 86,5% ни ташкил қилади. 
Нигерия 2014 йилда унумдорликсиз ѐқиш кўрсатгичи бўйича 


325 
биринчи 
ўринни, 
ундан 
кейин 
эса 
навбатма-навбат 
Россия, Иран, Ироқ, Ангола эгаллаган. Россиядаги аниқ маълумотлар 
бўйича НЙГ 55 млрд. м
3
бўлиб, шунда 20 млрд.м
3
энергетика ва кимѐ 
саноатида фойдаланилган. Газни қазиб олишга капитал сиғимнинг 
ошиши, шундан кейин қазиб олишни қийин регионларга силжиши 
НЙГга бўлган талабни оширмоқда – бу дунѐ бўйича анъанага 
айланмоқда. НЙГни қазиб олишни ва ундан фойдаланишни 
ривожланиши дунѐ ҳамжамиятининг мунособатларидан ҳамда россия 
амалиѐтидан кўриниб турибдики, табиий газни қазиб олишга нисбатан 
кичик экологик зарарни келтириб чиқаради. Лекин иккинчи томондан 
қўлланиладиган технологияларга ҳам боғлиқдир. Россияда кейинги 4 
йил давомида НЙГни ѐқиш 3,5 млрд. м

га камайган; 2016 йилда 
утилизация қилиш кўрсатгичи 95% га етказилган. Худди шунга ўхшаш 
кўрсатгичлар 
Азарбойжонда, Ўзбекистонда, 
Белоруссияда, Қозоғистонда ва Туркманистонда амалга оширилган. 
Сўнгги йилларда Жаҳон банки ишлаб чиқарилмайдиган НЙГни 
ѐқишни камайтириш деган ташаббус билан чиққан ва биринчи бўлиб 
бу ташаббусга 9 та давлат Россия, Азорбойжон, Қозоғистон, Норвегия, 
Камерун, Габон, Ўзбекистон, Конго, Ангола ва Франция. 9 та йирик 
нефтгаз компаниялари (Тоtаl, Сtаtоil, Eni, SNH – Kамеrоn, 
Pеtrоамаzоnаs - EP (Esuаdоr), Shell, Kоngо SNPS, Quwаit Оil Kомpаny 
ва BG Group) ҳамда ЕBRR, ABR, Африка ривожланиш банки 
ва Ислом ривожланиш банки. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish