Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

7.10-жадвал 
Жаҳон энергия балансида газ тармоқларининг умумий ҳолати 
Номланишини ўрни 
1990 
1995 
2000 
2005 
2010 
2015 
Захиралар, трлн.м
3
116 
140 
154 
152 
165 
191 
Қазиб олиш, трлн.м
3

2,1 
2,4 
2,8 
3,2 
3,7 
Исътемол қилиш, трлн.м
3

2,1 
2,4 
2,8 
3,2 
3,6 
Чегара ташқарисига сотиш, млн.м
3
308 
506 
651 
848 
982 
1122 
Газузатмаларига, млрд.м
3
236 
413 
508 
659 
686 
721 
Суюлтирилган табиий газ, млрд.м
3
72 
93 
142 
189 
296 
401 
Бундан 
ташқари, табиий газдан 
ѐқилғи сифатида 
фойдаланишда атроф муҳитни ҳимоялашнинг иккита муаммоларини 
ҳал қилишга қаратиш зарур бўлади: биринчидан атмосферани 
ифлосланишини камайтириш ва иккинчидан парник самарасини 
қисқартириш масаласи. Дунѐда қазиб олинадиган газнинг тўртдан бир 
қисми суюлтирилади ва суюқ ҳолатда махсус танкерлар ѐрдамида 
қазиб олинадиган давлатлардан газни истеъмол қилиш давлатларига 
сотилади. 
СТГ (LTG) табиий газдан самарали фойдаланишнинг 
асосидир. 
Етакчи хорижий давлатларда газ саноатини ривожлантириш 
ҳақидаги илмий-услубий маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики,
ўзида етарли ҳажмдаги табиий ресурслари бўлмаганда газдан ишлаб 
чиқарилган СТГни олиш ва ундан фойдаланиш иқтисодий ва 
технологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Суюлтирилган табиий газни олиш учун амалиѐтда иккита 
маълум усуллардан фойдаланилади: 
-доимий юқори босим остида газни конденсациялаш (суюқликка 
айлантириш);
-рефрижираторли 
иссиқлик 
алмаштиришда 
совутгичлардан 
фойдаланиш ва турбодетандерли ѐки дросселлаш билан иссиқлик 
алмаштириш технологияси ҳозирги вақтда газ конларимизда кенг 
қўлланилмоқда. 
Жумладан 
―Шўртаннефтгаз‖ 
МЧЖда 
ва 
―Муборакнефтгаз‖ МЧЖдага босими пасайган конларда ҳамда қатлам 
босимини сақлаб туришда СКСларидан фойдаланилмоқда. Бунда 
жараѐнни олиб бориш энг паст ҳароратдаги газни кескин кенгайиши 
натижасида содир бўлади. 


241 
Суюлтирилган табиий газ (СТГ) суъниий совутиш йўли орқали 
суюлтирилади - бу ўзининг энергетик ва экологик хусусияти бўйича 
юксак маҳсулот ҳисобланади ҳамда ҳар қандай давлатга силлиқ 
тижорат тизимлари орқали магистраль газузатмаларидан узоқ 
масофада жойлашган объектларга, қаерга мумкин бўлмаганда ѐки 
иқтисодий жиҳатдан газузатмасини тортиш катта харажатларни талаб 
қилганда етказиб берилади. СТГдан автомобиллар ѐки бошқа 
энергияни истеъмол қиладиган қурилмалар учун альтернатив ѐнилғи 
сифатида фойдаланилади.
Газни дастлабки тайѐрлашда сувдан, 
олтингугурт икки оксидидан, углерод оксидидан ва бошқа турдаги 
ифлослантиргичлардан тозаланган газнинг оқими суюқликка 
айлантириш қурилмасига берилади. СТГ ҳидсиз ва рангсиз 
кўринишдаги суюқлик бўлиб, зичлиги сувнинг зичлигидан икки марта 
кичик, кимѐвий захарли эмас. СТГнинг таркибида 95% метан, қолган 
5% нинг таркибида эса этан, пропан, бутан, азот ва бошқалар бўлади, 
унинг таркибига боғлиқ ҳолда қайнаш ҳарорати минус -158
0
С дан 
-163
0
С гача давом этади. Унинг пастки ѐниш чегараси -33494 кДж/м

(50116 кДж/кг), солиштирма ѐниш иссиқлиги -12000 ккал/кг, буғлар 
ѐнганда углерод икки оксиди ва сув буғлари пайдо бўлади, унинг ѐниш 
маҳсулотлари таркибида бензинга нисбатан углерод оксиди 10 марта 
кам ва азот оксиди 2 марта кичик бўлади.
Бу 
технологиянинг 
энг 
афзаллик 
томони 
суюқликка 
айлантирилганда унинг ҳажми газга нисбатан 600 марта камаяда, 
қайсики табиий газни сақлаш ва ташишга нисбатан қулайлик 
туғдиради. СТГни хусусий тармоқларда қўлланилиши учун махсус 
газсизлантириш терминалларида газсимон ҳолатга айлантирилади, 
бунда ҳаво иштирок этмайди унинг буғланиши содир бўлади.
Тоза ҳолдаги СТГ ѐнмайди, ўз-ўзидан алангаланмайди ва 
портламайди.
Очиқ фазода нормал ҳароратда газсимон ҳолатга қайтади ва ҳавода тез 
эрийди (реакцияланади).
Табиий газ буғланганда қачонки, аланга манбаси билан 
контактлашганда олов пайдо бўлади. Шуни белгилаш мумкинки, 
нормал 
алангаланиши 
учун 
унинг 
ҳаводаги 
буғланган 
концентрациясида 5% дан 15% гача газ бўлиши керак, бунда ҳаводаги 
концентрацияси 5% гача бўлганда ѐниши учун етарли эмас, агар 15% 
дан юқори бўлганда оксидланиш жараѐнини бўлиши учун атроф 
муҳитда кислород етарли бўлмайди.
Саноатда СТГнинг охирги маҳсулотини олиш учун табиий газ 


242 
ѐқилади ҳамда суюлтириш жараѐнида йўлдош ва табиий газларни паст 
ҳароратли фракцияланишида жараѐнлар биргаликда олиб борилади, 
натижада бу газлардан этан, бутан, пропан, газли бензин ажралиб 
чиқади. Бу газлардан нефткимѐ саноатининг ишлаб чиқариш 
жараѐнларида хом-ашѐ сифатида фойдаланилади.
СТГни олишда кўпгина технологияларда йўлдош ѐки кондаги 
табиий газларнинг қурилма блокига берилган хом тозаланган газ 
фильтрлар 
ѐрдамида 
механик 
аралашмалардан 
тозаланади, 
суюқликларни пульсацияли ташланишини олдини олиш учун тиқинли 
тутқичлардан, газ, газли конденсат ва қатлам сувлари ажратгичлардан 
ўтказилгандан кейин кириб келади. Тиқин тутқичга тушган суюқлик 
насослар ѐрдамида конденсат ва сувга ажратиш учун ҳайдалади, кейин 
эса газли конденсат насос ѐрдамида товар паркидаги йиғувчи сиғимга 
(резервуарга) берилади. Қатлам суви уч фазоли кириш қисмидаги 
ажратгичдаги босимнинг ҳисобига газсизлантириш сиғимига 
узатилади ва у ерда сувнинг таркибидаги эриган газ шамоллатилади 
ҳамда машъалага ташланади, қолдиқ сув эса насос ѐрдамида тўпловчи 
сиғим идишига ҳайдалади.
Ундан 
кейин 
редуцер 
тугунида 
газнинг 
босими 
барқарорлаштирилади, тозаланган газнинг сарфи ўлчанади ва 
поғоналар оралиғида совутилади ва ажратилган газ 50-70 кг/см
2
босим 
остида сиқилади (компрессланади). Сиқилган газ аминли тозалаш 
блокига йўналтирилади, у ерда нордон компонентлардан (водород 
сулфид, углерод газидан) газ хом-ашѐси тозаланади, кейин СТГ 
қурилмаси жиҳозига коррозияга берилади. Нордон газларни 
шамоллатиш амалга оширилади ва машъалага берилади.
Кейин эса тозаланган газ цеолитли қуритиш блокига 
йўналтирилади, у ерда муз ва гадратланишни олдини олиш учун сув 
буғларидан тозаланади. Бунинг учун газнинг ҳарорати минус 90
0
Сга
келтирилади ва шудринг нуқтаси пайдо бўлмаслигининг олди 
олинади. Бунда блокнинг таркибий қисмига газни қуритиш ва 
қиздириш, совутиш, ажратиш ва газларни фильтрлаб регенерациялаш 
жиҳозлари киритилади. Қуритиш–колонналарида адсорбент сифатида 
оддий синтетик цеолитлар (молекуляр тўрлар ҳам дейилади) 
қўлланилади. 
Қуритилган 
газ 
табиий 
газни 
суюлтириш 
блокига 
йўналтирилади, газни СТГга айлантириш учун минус -162
0
С да 
криогенли совутиш амалга оширилади. Бунда газ бош иссиқлик 
алмаштириш совутиш камерасига кириб келади, у ерда таркибида азот 


243 

2
) ва углеводородлар билан (С
1

5
) аралаштирилган хладагентдан 
фойдаланилади ва тизимдаги циркуляция оқими компрессор агрегати 
ѐрдамида амалга оширилади. Натижада иссиқлик алмаштиргичда газ 
керакли ҳароратгача совутилади, бунда суюлтирилган углеводородлар 
ажратгичларда ажратилади ва сақлаш учун белгиланган резервуарга 
йўналтирилади. Худди шу усул ѐрдамида суюлтириш жараѐнида 
табиий гелийсимон ва йўлдош газлардан гелий олинади. Тайѐр бўлган 
суюлтирилган метанли газ (CН
4
) СТГни сақлаш учун сиғимга 
берилади. У ердан махсус қурилмалар ѐрдамида автоцистерналарга 
юкланади ва истеъмолчиларга жўнатилади.
Шундай қилиб, СТГ ишлаб чиқарадиган ҳар қандай қурилманинг 
таркибида қуйидаги асосий блоклар ва иншоотлар бўлади: табиий ва 
йўлдош газларни механик зарралар ва қатлам сувларидан олдиндан 
тозалайдиган блок; хом газни киришида уни ўлчайдиган тугунлар ва 
редусировка қилиш блоки; хом газни сиқадиган блок; газни нордон 
компонентлардан тозалайдиган блок; хом газни қуритадиган блок; 
ѐнилғи газни тайѐрлайдиган блок; диэтиленгликолни (ДЕГ) 
регенерация тугуни; табиий газни суюлтириш блоки; сунъий 
хладагент блоки; рефтикациялаш блоки; табиий газ фракцияларини ва 
СТГни сақлайдиган сиғимлар; СТГни юклаш ва истеъмолчига қўйиш 
учун қурилмалар.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish