Калит сўзлар:
анализатор, семантик, морфологик, синтактик анализатор, лексик-
семантик теглаш, лингвистик процессор, лингвистик модел, морфологик анализ ва синтез
Annotation:
The article analyzes all existing works on the study, goals and objectives of the
semantic analyzer in corpus linguistics. The study shows that CA has not been studied monographically
in any language. This is an indicator of the complexity of this phenomenon, the need for research.
Keywords:
analyzer, semantic, morphological, syntactic analyzer, lexical-semantic tagging,
linguistic processor, linguistic model, morphological analysis and synthesis.
Дунё компьютер тилшунослигида семантик анализ ва анализатор борасида бир қатор
олимлар илмий изланиш олиб боришган. А.В.Тузов, М.В.Мозговой, А.В.Сокирко, N.A.Schlaefer,
А.В.Мочалова, Д.Ш.Сулейманов, А.Р.Гатиатуллин, Б.Ергеш, А.Шарипбай, Г.Бекманова,
С.Липницки, Е.А.Каневский, К.К.Боярский каби олимларнинг тадқиқотларини ана шундай ишлар
сифатида қайд этиш мумкин. Улар ахборот-қидирув тизимида семантик анализнинг ўрни,
моҳияти, муаммолари ҳақида батафсил фикр юритишган. Аммо семантик анализатор тузиш
йўллари, мақсад ва вазифалари махсус тадқиқот объекти бўлмаган. Шундай бўлса-да, морфологик
ва синтактик анализаторлар хусусида изланиш олиб борилганда, семантик анализатор бўйича
айрим маълумот ва кўрсатмалар берилган.
Ўзбек корпус тилшунослигида ҳам бу масала бевосита тадқиқ этилмаган бўлса-да, лексик-
семантик теглаш масаласи ўрганилган [Ахмедова, 2020: 247].
Семантик анализатор ва унинг вазифаси ҳақида гапиришдан олдин лингвистик процессор
хусусида тўхталиб ўтиш лозим. Табиий тилга йўналтирилган ахборот тизимларининг асосий
элементи лингвистик процессордир. Бу эксперт тизими ва фойдаланувчи ўртасида ахборот
алмашинувини осонлаштиради. Лингвистик процессор – табиий тилда матнларни тушуниш ва
ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлган, компьютерда амалга ошириладиган формал лингвистик
модел. Лингвистик процессор учун асосий вазифа жумла ёки матндан керакли маънони чиқариб,
уни машина тушунадиган расмий воситалар ёрдамида талқин қилишдир. Тизим ахборот
трансформациясининг уч даражасини ўз ичига олади: морфологик, синтактик ва семантик.
Уларнинг ҳар бири қоидалар мажмуи билан белгиланади. Ушбу компонентлар матнни
морфологик, синтактик ва семантик тузилмаларга айлантиришни таъминлайди. Лингвистик
процессор ёрдамида матнни қайта ишлаш ҳар доим оддий, осон даражадан мураккабга қараб
боради. Аввало, морфологик таҳлил амалга оширилади. Синтактик таҳлил орқали эса гапдаги
сўзлар тартиби ва улар ўртасидаги синтактик муносабатлар аниқланади. Кўпинча синтактик
таҳлил ҳар бир таҳлил қилинаётган гапнинг синтактик дарахти қурилиши билан якунланади.
Ахборотни таҳлил қилиш жараёнидаги учинчи ва энг қийин босқич – гап ёки матннинг семантик
структурасини қуришдир.
Морфологик анализ ва синтез учун лингвистик процессорнинг таркибий қисмларидан бири
– морфологик анализатордан фойдаланилади. Морфологик ва семантик анализаторлар орасидаги
оралиқ боғланиш синтактик анализатордир. Синтактик анализатор, бир томондан, ўрганилган сўз
шаклларининг морфологик структураларини синтактик структурага ўтказиш учун масъул бўлса,
92
*
Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти, филология
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
93
* Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси
Do'stlaringiz bilan baham: |