Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
249 
Феълларнинг афазияга чалинган кишилар учун қийинчилик туғдириши феълларнинг 
лисоний хусусиятлари, жумладан, аргумент структураси (яъни феълнинг нечта аргумент олиши), 
ўтимли-ўтимсизлиги, отдан ясалган-ясалмаганлиги билан ҳам боғлиқлиги тажрибавий 
тадқиқотларда исботланган. Масалан, феъл камроқ аргумент олса, уни қўллаш афазик бемор учун 
осонроқ кечади, икки ёки ундан ортиқ аргументли феъллар афазиклар учун қийин бўлади 
[Thompson, 2003]. Бастианси ва Ёнкерс ўз тажрибаларида афазиклар ҳаракатни номлаш 
топшириғини бажаришда феълнинг ўтимли-ўтимсизлиги натижага таъсир қилганини кузатишган 
[Bastiaanse & Jonkers,1996]. Беморлар ўтимли феълни ўтимсиз феълга нисбатан тезроқ айта 
олганлар. Бастианси ва ван Зонневилд гап айтиш топшириғида ҳам ўтимли, ҳам ўтимсиз бўла 
оладиган феъллар (
Pete breaks the glass – 
Пит стаканни синдирди
, the glass breaks
–стакан синди 
каби) қўллаганда аграмматик афазиклар учун феъл ўтимли бўлган контекстда гапни осонроқ айта 
олганларини қайд этганлар. Олимлар буни ўтимсиз феълларнинг аргументлар сони кам бўлса-да, 
аргумент структураси мураккаблиги билан изоҳлашган. Хусусан, ўтимсиз феълларда субъекти 
ҳам, объекти ҳам битта предмет эканлиги афазиклар учун қийинчилик туғдиради, деб хулоса 
қилганлар [Bastiaanse & van Zonneveld, 2005]. 
Р.Бастианси ва Р.Ёнкерс ўз тадқиқотлари давомида феълнинг бирор асбоб билан 
боғлиқлиги (instrumentality) аномик афазияга чалинган кишилар учун муҳим эканлигини 
кузатганлар. Ҳаракат ифодаланган расмларни номлашда аномик афазияга чалинган тажриба 
иштирокчилари асбоб номи билан боғлиқ феълларни (масалан, 
арраламоқ, дазмолламоқ
) асбоб 
номи билан боғлиқ бўлмаган феълларга нисбатан (масалан, 
юрмоқ, ўқимоқ
) осонроқ айта олганлар. 
Аммо бу ҳолат афазиянинг аграмматик турига чалинган иштирокчиларда кузатилмаган [Bastiaanse 
& Jonkers, 1996]. Аномик афазияга чалинганлар учун феълларнинг от туркумидаги сўз билан 
алоқадор эканлиги феъллар билан боғлиқ нутқий жараёнларни осонлаштирган. Аграмматик 
афазияга чалинган кишиларда асосий лисоний етишмовчилик феъллар билан боғлиқ бўлганлиги 
сабабли уларга мазкур ҳолат ёрдам бермаган. 
Феълларнинг тушунилиши бўйича ўтказилган тажрибада эса аграмматик афазияга 
чалинган иштирокчилар асбоб билан бажариладиган, аммо асбоб номи билан боғлиқ бўлмаган 
феълларни нисбатан яхшироқ тушунганлар [Jonkers & Bastiaanse, 2006]. Масалан, 
туйиш, кесиш
каби феъллар ҳовонча, пичоқ ё қайчи каби асбоблар ёрдамида амалга ошириладиган ҳаракатларни 
ифодалайди, бироқ уларда 
арралаш 
феълидаги каби асбоб номи билан бевосита боғлиқлик йўқ. 
Р.Ёнкерс ва Р.Бастиаанси тадқиқотида 
арралаш
каби феъллар аномик афазия ва Вернике 
афазиясига чалинганлар учун тушуниш энг қийин феъллар эканлиги аниқланган. Ўзбек тилида 
ҳам феълларни тушуниш бўйича ўтказилган тадқиқотда бу омилнинг аҳамияти юқорилиги 
кузатилган [Azimova, 2021, 47-50]. Бу тажрибада энг ёмон натижани кўрсатган иштирокчининг 
тўғри жавоблари 
шахмат ўйнаш, чанғи учиш, кашта тикиш,югуриш, укол қилиш, супуриш, 
арралаш, сварка қилиш, ўтлаш 
каби феъллар бўлган. Уларнинг хусусиятларини таҳлил қилсак, 
аксарияти от билан алоқадор бўлиб, бирор асбоб билан бажариладиган ҳаракатни ифодалайди. 
Р.Бастианси ва Р.Ёнкерснинг тажрибавий тадқиқотида худди шундай ҳолат нидерланд тилида 
сўзлашувчи аграмматик афазикларда кузатилган. Тадқиқотчилар бу ҳолатни Деллнинг 
фаолликнинг тарқалиши моделига асосан феъл ва отнинг биргаликда фаоллашуви натижасидир 
деб талқин қилганлар [Dell, 1986]. Деллнинг назариясига кўра, инсон онгида бир сўз фаоллашар 
экан, мазкур фаоллашув ўша сўз билан алоқаси бўлган бошқа сўзларга ҳам тарқалади. От ёки 
асбоб номи билан боғлиқ феъллар қабул қилинганда ҳам от, ҳам феъл фаоллашади. Масалан, 
арралаш феълини эшитганда ҳам арра сўзи, ҳам арралаш сўзи фаоллашади. Иккаласи шакл 
жиҳатдан ҳам бир-бирига яқин бўлгани учун баравар иккита сўзнинг фаоллашуви (co-activation) 
рўй беради. Феълда ҳаракатнинг от билан боғлиқлиги акс этмаган ҳолатларда эшитилган сўзнинг 
ўзи фаоллашади, кейин унга боғлиқ сўзлар фаоллашади. Афазияга чалинганларда айнан 
фаоллашувнинг рисоладагидай кечмаслиги нутқий муаммоларга сабабдир. Шунинг учун 
ҳаракатнинг от билан алоқадорлиги акс этган феълларда баравар иккита сўзнинг фаоллашуви (co-
activation) лисоний амалларнинг яхшироқ бажарилишига сабаб бўлади.
Мазкур ҳолатлар инсоннинг бошқа когнитив фаолиятларининг тилни қўллашдаги 
бевосита таъсирини акс эттиради, дейиш мумкин. Хусусан, аграмматик афазикларда асбоб билан 
бажариладиган феълларда онгда асбоб ҳақидаги тушунчанинг фаоллашиши феълнинг 
фаоллашишига ҳам ёрдам берган. Аномик ва Вернике афазиясига чалинганларда эса 
арралаш 
каби 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish