Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   398
Номема 
 
 
семема 
Атовчи номема 
 
 
Аталмиш 
номема
Кўрсатувчи 
номема 
 
Кўрсатилмиш 
номема 
 
Ифодаловчи 
номема 
 
Ифодаланмиш 
номема
 


Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
170 
I. Атовчи номемали/аталмиш семемали лексемаларнинг семантик моделлари. Ушбу 
турдаги семантик моделларга от, сифат, сон, феъл, равишларнинг семик структурали моделлари 
киради. 
1.
Отларнинг семантик моделлари. Маълумки, отлар семантик жиҳатдан атоқли-турдош, 
конкрет-абстракт, якка-жамловчи, саналадиган-саналмайдиган каби турларга бўлинади. 
Атоқли-турдош отлар семантик таснифининг муҳим белгиси аташнинг алоҳида яккалик 
ёки тур кўпилкка оидлигидир. Бошқача айтганда, бир турдаги предмет (ҳодисалар)дан бирининг 
алоҳида номланиши асосида атоқли от ҳосил бўлади. Иккинчи томондан, атоқли от маъноси ўта 
мавҳумдир [Миртожиев, 2010: 35 ]. Масалан, “Акрам” атоқли отининг “А-к-р-а-м” номемаси бизга 
бу атама ўзбек миллатида ўғил бола (йигит, чол)нинг исми эканлигидан хабар берувчи бир шартли 
белгидир. Бу сўзда, масалан, “анор” сўзидаги каби аниқ, турғун сифатга эга бўлган (“думалоқ”, 
“қат-қат ҳолатда жойлашган”, “думалоқ доналарга эга бўлган” каби) семаларга эга эмас. Агар 
“анор” каби лексемаларнинг маъно таркиби тил сатҳида (луғатда турган ҳолатда) нисбатан аниқ 
қийматга (мазмунга) эга бўлса, “Акбар” атоқли отининг мазмун структураси ўта хусусий бўлиб, бу 
маъно шу исмни олган одамнинг бутун умри давомида касб этилган мазмун билан белгиланади. 
Бу мазмуннинг қандай эканлиги болага от қўйилаётганда мутлақо маълум бўлмайди. Масалан, 
“Ўтган кунлар” романидаги Отабек антропонимининг маъносини китобхон асарнинг илк 
саҳифаларидан била олмайди. Асар синчиклаб ўқиб тугатилгач, китобхонда “Отабек” атоқли 
отининг “Тошкентда туғилган”, “Марғилонда севиб уйланган”, “андишали”, “мард” каби 
семалардан иборат бўлган бадиий мазмуни шаклланади. Демак, киши отларининг семик 
структураси атоқли отлардаги каби аввалдан маълум бўлган белгилар (семалар) асосида эмас, 
балки ҳаётда, нутқда бир инсон умри давомида касб этадиган хусусиятлари асосида шаклланади. 
Киши отларининг семантик структураси динамик, ўзгариб борувчанлик, янги сифатлар касб 
этувчанлик хусусиятига эгадир. Шунингдек, атоқли от семантикаси шу сўзнинг ўзи орқали эмас. 
Балки шу ном билан боғлиқ кишига бошқаларнинг берган маълумотлари ёки кишиларнинг шу 
шахс билан бўлган мулоқотлари асосида ҳосил бўлади ва ҳоказо. Хуллас, атоқли от сифатида 
қабул қилинадиган киши отларининг маъноси ўта нутқий, ўзгарувчан ва ҳар бир кишида ўзига 
хосдир. Бошқача айтганда, “Акрам” номемаси, масалан, юз кишининг номи бўлиб келганда унинг 
мазмун сифати юз хилдир. Бу ҳолат айрим тилшуносларга “Атоқли отлар лексик маънога эга эмас, 
улар фақат шартли белгилардир” деб қарашларига асос бўлади. Аслида атоқли отларга ҳам 
семантик структура хос. Лекин бу семантик структура ўзгарувчан, тадрижий ўзгариб борувчан 
мазмунга эгадир. Шундай қилиб атоқли отлар семантикаси моделини қайд этишимиз учун 
қуйидагиларга эътибор берамиз: а) лексема семантикасининг турғун (статик) қисми; б) ушбу 
семантиканинг дастлабки пайтда номаълум, кейин пайдо бўладиган динамик қисми. Булар асосида 
атоқли отлар семантикаси модели энг умумий тарзда қуйидаги кўриниш тус олади: Атоқли от 
семантикаси = якка предмет ҳақидаги энг умумий тасаввур → имконият тарзидаги хусусий 
динамик семантика. Масалан, “Акрам” атоқли отида, аввало, ушбу номнинг эркак жинсига 
оидлиги ҳақида умумий турғун маълумот, бу антропонимнинг ҳақиқий хусусий маъноси эса шу 
номни олган ҳар бир акрамларнинг ҳаёт мазмуни (йўли динамикаси) асосида ҳосил бўлади. 
Атоқли отларнинг маъно турларида семантик моделлар ички ўзига хослик касб этади. 
Масалан, шаҳар номлари семантикаси моделини “Қўқон” номи остида кўриб ўтайлик. Бу ном (Қ-
ў-қ-о-н номемаси), аввало, шаҳарлардан (турдан) бири эканлигига ишора қилади. Унинг мазмуни 
эса кишининг ёши, билими, қаерда яшаши каби омиллар асосида ҳар хил ҳажмларда бўлиши 
мумкин. Умуман олганда эса “Қўқон”нинг шаҳар сифатидаги мазмунига бу жой ҳудудининг 
қаерда қандай жойлашганлиги, аҳолисининг миқдори, ишлаб чиқариш (завод, фабрика) ва 
маданият (театр, музей, ресторан каби) салоҳиятининг қандлай эканлиги сингари маълумотлар 
киради. Ушбу белгилар нафақат Қўқон, балки бошқа шаҳарларнинг мазмунлари учун ҳам умумий 
тарзда хосдир. Демак, шаҳар отлари семантикасининг умумий модели қуйидагича бўлиши 
мумкин: шаҳар оти семантикаси = муайян шаҳарнинг ажратилиши + шаҳар мақоми белгилари 
(ҳудуд, ишлаб чиқариш, маданият каби). Ушбу қолипнинг ҳар бир қисми турли шаҳарларда 
турлича мазмунлар касб этади. Кўриниб турибдики, атоқли отларнинг барчаси бир турдаги 
предметлардан бирини яккалаб атаса ҳам, уларнинг мазмун мундарижаси ҳар хилдир. Масалан, 
“Муқимий номидаги мактаб” атамасидаги мазмун “мактаб” мазмунига нсибатан мос келади. 
Лекин янги кашф этилган, атоқли от олган планетанинг мазмуни узоқ давргача номаълум бўлиб 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish