Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
103 
олинган натижалар диққат-эътиборга сазовордир. Ишда турли контекстуал шароитларда 
учрайдиган 140 та омоним инглизча сўзлар (асосан, лексик омонимлар) таҳлил қилинган. 
Муаллиф контекстларнинг қуйидаги турларини аниқлайди [Р.Р.Гатауллин, А.Р.Гатиатуллин, 
О.А.Неврозова, Д.Р.Мухамедшин, Д.Ш.Сулейманов, Б.Э.Хакимов, А.Ф.Хусаинов, 2019: 190-191]: 
1.
олдинги сўз билан бирикиш – Р1; 
2.
кейинги сўз билан бирикиш – Ғ1; 
3.
олдинги ва кейинги сўзлар билан бирикиш – В1 (
both
-бирга); 
4.
олдинги икки сўз билан бирикиш – Р2; 
5.
кейинги икки сўз билан бирикиш – Ғ2; 
6.
олдинги икки сўз ва кейинги икки сўз билан бирикиш – В2;
7.
бутун жумла биргаликда – S [20] (
sentense
-гап). 
Омонимияни аниқлашнинг мана шундай бир қатор усуллари аниқланганки, биз тилимиз 
табиати ва хусусиятини инобатга олиб, улардан фойдаланамиз. 
Ўзбек тили семантик анализатори учун омоним сўзларнинг маъноларини аниқлаш муҳим 
ҳисобланади. Бунинг учун дастлаб омоним сўзларни туркум нуқтаи назаридан гуруҳлаб чиқиш 
мақсадга мувофиқ. Ш.Раҳматуллаевнинг “Омонимларнинг изоҳли луғати” омонимларни семантик 
фильтрлаш ҳамда аниқлаш учун лингвистик база бўлиб хизмат қилади (Ишнинг кейинги 
босқичида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (5 жилдлик)дан ҳам омонимларни ажратиш кун 
тартибига қўйилган). Ушбу манба асосида омоним сўзлар қуршовини лингвистик моделлаштириш 
учун уларни қуйидагича гуруҳлаб чиқдик:
1.
бир сўз туркуми доирасидаги омоним сўзлар;
2.
от ва феъл ҳамда сифат ва феъл туркуми доирасида учрайдиган омоним сўзлар;
3.
турли туркум доирасида вужудга келадиган омоним сўзлар. 
Ҳар бир омоним турининг туркум табиатидан келиб чиқиб, уларнинг лингвистик 
таъминотини ва у орқали лингвистик моделини тузиш лозим. Чунки бир сўз туркуми доирасидаги 
омоним сўзлар қуршовини от ва феъл ҳамда сифат ва феъл туркуми доирасида учрайдиган омоним 
сўзлар ёки турли туркум доирасида вужудга келадиган омоним сўзлар қуршовини 
моделлаштириш каби амалга оширилмайди. Зеро, бир туркум доирасидаги омоним сўзларни 
грамматик шакллар орқали аниқлаб бўлмайди. Маълумки, бир туркум доирасида учрайдиган 
омоним сўзлар грамматик шакллар қўшилганда ҳам омонимлигини сақлаб қолади. Масалан,
Асорат I от. Тутқунлик, қуллик, эрксизлик ҳолати.
Асорат II от. Бўлиб ўтганнинг қолдиғи, излари [Раҳматуллаев, 1984: 22].
Асорат + нинг/ни/га/да/дан = асоратнинг/ни/га/да/дан 
Асорат + нинг/ни/га/да/дан = асоратнинг/ни/га/да/дан 
Кўриняптики, бундай фильтр орқали бир туркум доирасида учрайдиган омонимларни 
фарқлаш имконсиз. Шунинг учун бундай сўзлар алоҳида фильтр базасини яратишни тақозо этди. 
Бир сўз туркуми доирасидаги омонимлар сони ва турини қуйидагича аниқладик: 
1.
фақат от туркуми доирасидаги омоним сўзлар – 176 та;
2.
фақат сифат туркуми доирасидаги омоним сўзлар– 3 та; 
3.
фақат феъл туркуми доирасидаги омоним сўзлар – 33 та; 
4.
фақат ундов сўзлар орасидаги омонимлар – 1 та. 
Буни диаграммада қуйидагича ифодалаш мумкин: 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish