Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Принцип – бу ғоя, фикр, умумий тушунчалар ва умумий  қоидалардир.  Услуб



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   244
Bog'liq
033-

Принцип
– бу ғоя, фикр, умумий тушунчалар ва умумий 
қоидалардир. 
Услуб 
– бу умумий қоидалардан келиб чиқадиган ва мақсадга 
олиб борадиган йўл, мақсадга эришиш усулидир. 
Хавфсизликни таъминловчи воситалар 
– бу хавфсизлик 
принциплари ва услубларини амалга оширишдаги конструктив, 
ташкилий ва материал мужассамликдир. 
Принцип, услуб ва восита – бу хавфсизликни таъминловчи 
мантиқий босқичлар бўлиб, уларни танлаш фаолиятнинг аниқ 
шарт-шароитларига, хавф даражасига, иқтисодий кўрсаткичларга 
ва шу каби бир қанча мезонларга боғлиқ бўлади. 
2.3.1. Хавфсизликни таъминловчи принциплар ва 
уларнинг таснифи 
Хавфсизликни таъминловчи принциплар турли хил бўлиб, 
уларни ориентерловчи, техник, ташкилий, бошқариш каби 
гуруҳларга ажратиш мумкин 
Ориентирловчи принциплар:

операторнинг фаоллиги; 

фаолиятнинг инсонпарварлиги; 

операторни алмашиниши; 

таснифланиш; 

хавфни бартараф этиш; 

тизимлаш; 

хавфни камайтириш. 


32 
Техник принциплар: 

блокировкалаш; 

вакуумлаш; 

герметиклаш; 

масофадан ҳимоялаш; 

босим остида ҳимоялаш; 

мустаҳкамликни ошириш; 

бўш (заиф) звенодан фойдаланиш; 

экранлаштириш. 
Ташкилий принциплар: 

вақт билан ҳимоялаш; 

маълумот олиш;
 

заҳирадан фойдаланиш;
 

мувофиқлаш; 

меъѐрлаш; 

кадрлар тайѐрлаш; 

кетма-кетлик ўрнатиш; 

эрганомик шартлар. 
Бошқариш принциплари: 

адекватлик; 

назорат; 

тескари боғланиш; 

жавобгарлик; 

режалаштириш; 

рағбатлантириш; 

бошқариш; 

самарадорлик. 
Қуйида айрим принципларни маъноси билан танишиб 
чиқамиз.
Меъѐрлаш принципи – инсонни турли хил хавфлардан 
ҳимоялаш мақсадида, стандарт асосида хавфли ва зарарли 
омилларнинг рухсат этилган миқдорларини ўрнатиш демакдир. 
Масалан, РЭМ, РЭД, қўлда кўтариш юк меъѐри, иш вақти меъѐри 
ва бошқалар. 
Бўш (заиф) звено принципи. Техник тизимнинг хавфсиз 
ишлашини таъминлаш мақсадида унга заиф элемент ўрнатилади, 
яъни белгиланган кўрсаткич меъѐридан ошгач, биринчи
навбатда, ушбу ўрнатилган элемент ишдан чиқади ва натижада 


33 
хавф бартараф этилади. Буларга сақлаш клапанларини, электр 
сақлагичларини («предохранитель») ва муфталарни мисол 
келтириш мумкин. 
Маълумот бериш принципи. Ишчига иш даврида хавфсизликни 
таъминлаш бўйича йўл-йўриқлар, кўрсатмалар бериш. Бунга курс 
ўқишлари, йўриқномалар ўтиш, хавфсизлик ва огоҳлантирувчи 
белгилардан фойдаланиш кабилар киради. 
Таснифлаш принципида объектларни хавфлилик даражасига 
боғлиқ ҳолда синфлар, гуруҳлар ѐки категорияларга ажратилади. 
Масалан, санитар-ҳимоя зоналари (5-синфга ажратилган), 
портлаш-ѐниш хавфлилиги бўйича ишлаб чиқариш биноларининг 
категориялари (А, Б, В, Г, Д, Е), ѐнғин зоналари ва бошқалар. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish