Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   244
Bog'liq
033-

Энергетик мувофиқлик. 
Инсоннинг жисмоний кучи ва 
энергетик кўрсаткичлари тизимнинг сенсомотор майдони 
кўрсаткичлари билан мос келиши зарур. Маълумки, ҳар қандай 
бошқариш механизми (сенсомотор қурилмалар) ѐрдамида маълум 
бир техник тизимни бошқариш учун аниқ куч талаб этилади. 
Масалан, қурилма дастаклар ѐки кнопкалар орқали бошқарилса 
турли хил куч талаб этилади. Маълумки, инсоннинг куч ва 
энергетик кўрсаткичлари маълум чегарага эгадир. Сенсомотор
қурилмаларини ҳаракатга келтириш баъзан кўп ѐки жуда кам куч 
талаб этиши мумкин. Биринчи ҳолда, инсон тез чарчаши ва бу 
бошқарилувчи тизимда кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши 
мумкин. Иккинчи ҳолатда эса, ишчи иш дастаги қаршилигини 
ҳис қилмаганлиги сабабли иш аниқлиги пасайиши мумкин. 
Фазовий-антропометрик мувофиқлик –
фаолият даврида 
инсоннинг гавда ўлчамларини, ташқи фазовий имкониятларини, 
ишчининг иш ҳолатидаги гавда жойлашувини ҳисобга олиш 
демакдир. Бу масалани ечими иш жойи ҳажмини, ишчининг 
фаолият давридаги охирги таъсир нуқтасини, бошқариш 
асбобларидан ишчигача бўлган масофаларнинг оптимал 
миқдорларини аниқлаш ва уларни ростланувчи ҳолда лойиҳалаб, 
ишчининг антропометрик кўрсаткичларига мослаш орқали 
амалга оширилади. 
Техник-эстетик мувофиқлик
– Инсон машинада иш 
бажарганда ѐки асбоб ва қурилмалардан фойдаланганда ўзида 
ижобий ҳиссиѐтлар ҳосил қилиши зарур. Шу сабабли ҳар қандай 
машинанинг ташқи кўриниши, шакли, қулайлиги, ранги ва бошқа 
кўрсаткичлари ҳам иш жараѐнига, ҳам ишчининг ҳиссиѐтига мос 
келиши лозим.
2.6.
 
Ҳаѐт фаолият хавфсизлигининг психологик асослари 
Таянч иборалар: 
меҳнат психологияси, руҳий фаолият, руҳий 
ҳолат, руҳий жараѐн, руҳий хусусият, шахсий фазилатлар: 
холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик, пароксизмаль 
ҳолат, психоген ўзгаришлар.
 
Замонавий ишлаб чиқариш шароитида бахтсиз ҳодисаларни 
(жароҳатланишлар, шикастланишлар, касалланишлар, ѐнғинлар 
ва б.) камайтириш муаммосини фақатгина муҳандислик 
услублари орқали ҳал этиб бўлмайди. Шу сабабли, меҳнат 


42 
хавфсизлиги психологияси фаолият хавфсизлигини таъминлашда 
муҳим ўрин тўтади.
Тажрибаларнинг 
кўрсатишича 
ишлаб 
чиқаришдаги 
ҳалокатлар ва жароҳатланишларнинг кўпчилиги машиналардаги 
муҳандислик-конструкторлик нуқсонлар ѐки техник-технологик 
сабаблар орқали эмас, балки ташкилий-психологик яъни, 
хавфсизлик техникаси бўйича етарли билимга эга бўлмаслик, 
етарли даражада ўқитилмаслик, ишчининг билиб-билмай 
хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги, хавфли ишларга 
махсус ўқишлардан ўтмаганларга рухсат бериш, ишга 
мутахассислик бўйича қабул қилмаслик ва шу каби қатор 
сабаблар таъсирида юз беради. Шу сабабли, кўпинча 
жароҳатланишларнинг 60-70 фоизига бевосита жароҳатла-
нувчиларнинг ўзлари айбдор бўлади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish