SCIENCE COMMUNITY: WEB OF CONFERENCES
October-December, 2021
57
Список литературы
1.. А.М. Юшин. Современные светодиоды. Справочник. М.: Радиософт, 2013. 384 с.
2.
А.Н. Игнатов. Оптоэлектроника и нанофотоника. СПб.: Лань, 2011. 538 с.
3.
Т. Оокоси. Оптоэлектроника и оптическая связь: пер. с яп. А. А. Генина; под ред. канд.
физ.-мат. наук М.И. Беловолова.
4.
О. Ермаков. Прикладная оптоэлектроника. М.: Техносфера, 2004. 416 с 5. Ф.Е. Шуберт.
Светодиоды. М.: Физматлит, 2008.
6. Ю. Айхлер, Г.И. Айхлер. Лазеры. Исполнение, управление, применение (учебное
пособие), пер. с нем. Л.Н. Казанцевой. М.: Техносфера, 2012. 495 с.
ПАХТА ТАЪМИНЛАГИЧИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ОЛИБ
БОРИЛГАН ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Берданов Эркин Хамракулович,
Мустақил изланувчи
т.ф.д., проф. Парпиев Азимжон
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Аннотация.
Мақолада такомиллаштирилган таъминлаш тизимига эга бўлган УХК оқим
линиясида олиб борилган тажрибавий изланишлар натижалари келтирилган.
Annotation.
The article presents the results of experimental research on a UXK flow line with an
improved supply system.
Кириш.
Пахтани майда
ва йирик ифлосликлардан тозалаш
ускуналарини
такомиллаштириш бўйича кўплаб олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. Лекин бугунги
кунда пахта тозалаш корхоналарини пахта-тўқимачилик кластер тизимига ўтиши билан
техника ва технологияларга бўлган талаб ўзгармоқда. Юқори иш унумдорликда,
рақобатбардош сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хомашёни дастлабки сифат
кўрсаткичларини сақлаб қолувчи ресурсотежамкор,
бошқарилувчан техника ва
технологияларни яратишни тақазо этмоқда [1].
Пахта таркибидаги ифлос аралашмаларнинг тола билан боғланиш кучлари турлича бўлиб,
унга асосан толанинг пишиб етилганлиги, тола ва ифлос аралашмаларнинг намликлари, пахта
бўлакчаларининг тузилмавий таркиби таъсир этади [2]. Пахта толасининг пишиб етилганлиги
пахтани ўз вақтида териб олишга боғлиқдир. Тозалаш жараёнида тола ва ифлос
аралашмаларнинг намликлари эса пахтанинг саноат навига ва хомашёни ишлаб чиқариш
жараёнига узатиш муддатлари хамда қуритиш жараёнини тўғри ташкил этилганлигига
боғлиқдир. Пахта териш мавсумида ифлос аралашмаларнинг хам намлик даражалари юқори
бўлади. Вақт ўтиши билан ифлослик таркибидаги намлик пахтга ёки атмосферага чиқиб,
ифлос аралашмаларнинг намликлари ўзгаради.
Пахтани иссиқлик-намлик ҳолатларини қуритиш ва тозалаш жараёнларига таъсирини
ўрганиш бўйича бир қатор олимлар тадқиқотлар олиб боришган. Тадқиқотлар натижасида
тозалаш жараёнида пахтанинг оптимал намлик даражаси ва толанинг оптимал ҳароратлари
аниқланган. Айрим тадқиқотларда пахтани қуритиш-тозалаш ускуналари тадқиқ этилган. Бу
ишларда тозалаш самарадорлиги юқори бўлиши ва иссиқлик энергияси сарфини камайтириш
имконияти яратилганлиги хулоса қилинган. Лекин конструктив ва бошқа камчиликлари сабаб
ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмаган [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |