ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАРМОҚ ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ
ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ
Мустафоева Д., Тўйчиев Х., ТИҚХММИ
Олий ўқув юртида таълим олиш жараѐнида замонавий ахборот
воситаларини қўллаш нуқтаи назаридан бўлажак ўқитувчиларни дидактик
тайѐрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Дидактик тайѐргарлик уларнинг
касбий-педагогик шаклланиши жараѐни қуйи тизимининг ажралмас қисми
бўлиб, олий ўқув юрти битирувчилари ўқув жараѐнини ташкил этишда катта
қийинчиликларга дуч келмоқдалар, замонавий ахборот воситаларини қўллаш
бўйича дидактик кўникмаларнинг етарли даражада эмаслигини аниқланди.
Ахборот ва технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ дидактика
ва дидактик тизим билан нима содир бўлаѐтганини кўриб чиқамиз. Дидактика
(юнон тилидан. didaktikos - ибратли) – педагогиканинг бир қисми бўлиб,
ўқитиш ва таълим назариясини (ўқув мақсадлари, мазмуни, қолиплари ва
тамойиллари), шунингдек, таълим жараѐнида тарбия беришни ишлаб чиқади.
Замонавий нуқтаи назардан, дидактика - бу ўқитишнинг педагогик назарияси.
Дидактика, шунингдек, билим, кўникма ва малакани ўзлаштиришнинг моҳияти,
тамойиллари ва қонунларини очиб берувчи, ўқитиш ва таълимнинг умумий
назарияси сифатида қайд этилиб, таълим мазмуни ҳажми ва тузилишини
396
белгилайди, унинг усуллари ва ташкилий шаклларини такомиллаштиради, ўқув
жараѐнининг ўқувчиларга таъсирини ўрганади. Педагогик нуқтаи назардан,
ўқитиш воситалари дидактик тизимнинг бошқа таркибий қисмлари билан ўзаро
боғлиқлиги қуйидаги энг муҳим хусусиятларга эга:
-
педагог учун ўқитиш воситаси - педагогик меҳнат воситасидир, бу унинг
функцияларини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради;
-
ўқувчи учун ўқитиш воситаси – билим воситаси ва ўқув функцияларини амалга
ошириш воситаларидан бири;
-
таълим мазмунига нисбатан ўқитиш воситаси – унинг мазмунини етказиш ва
ўрганишни ташкил этиш усули;
-
ўқув-тарбия жараѐни услублари ва ўқитишни ташкил этиш шаклларига
нисбатан, ўқув воситаси - бу уларнинг хилма-хиллиги ва такомиллашуви,
педагогик мулоқот таркибий қисмларининг янги бирикмаларини ишлаб чиқиш
ва қўллаш вариантларидан биридир;
-
ўқитиш воситаларига нисбатан мақсад уларни яратиш ва қўллашда умумий
йўналиш ролини ўйнайди, бунда ўқитиш воситаси натижага эришиш учун
ўзаро ѐрдам бериши керак, бу эса ўз навбатида уларнинг ѐрдами билан
аниқланиши мумкин.
Ўқитиш воситаларининг асосий дидактик мақсади - ўқув материалларини
ўзлаштириш жараѐнини тезлаштириш, яъни ўқув жараѐнини энг самарали
хусусиятларга яқинлаштиришдир.
Ҳар бир ўқитиш воситасининг дидактик роли ва вазифалари уларга
лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш босқичида қўйилади. Ўқитиш воситаларининг
асосий дидактик вазифалари қуйидагилардир:
-
компенсатор - яъни ўқув жараѐнини енгиллаштирадиган, ўқитувчи ва
ўқувчиларнинг вақтига, кучига ва соғлиғига кетадиган харажатларини
камайтириш;
-
информатик (ахборот) - ўқитиш учун зарур бўлган ахборотни узатиш;
-
интеграционлик — ўрганилаѐтган объект ѐки ҳодисани қисман ва умуман
кўриб чиқиш;
-
инструменталлик (асбобли) - ўқувчилар ва педагогларнинг муайян
фаолиятларини хавфсиз ва оқилона таъминлаш .
Сўнгги йилларда олий ўқув юрти таълимида ўқитишнинг ахборот
воситаларидан фойдаланиш айниқса фаоллашди. Ўқитишнинг ахборот
воситалари деганда ўқитишнинг кўплаб функцияларини бажарадиган
компьютерлар ѐрдамида ўқув маълумотларини сақлаш, қайта ишлаш ва
узатишнинг электрон воситаларини тушунилади. Ушбу воситалар ўқув
397
ахборотининг манбаи бўлиб хизмат қилади, талабаларнинг билим фаоллигини
ва ўрганилаѐтган фанга бўлган қизиқишини ривожлантиришга ѐрдам беради,
ўқитиш натижаларини баҳолайди, шахсий маслаҳат ѐрдамини тақдим этади,
ўрганилаѐтган мавзу бўйича қўшимча маълумот олиш имконини беради ва шу
билан ўқувчиларнинг ижобий ижодий асосларини қўллаб-қувватлайди.
Ўқитишнинг ахборот воситалари ўқув жараѐнининг ажралмас қисмига
айланмоқда. Бироқ, ахборот ва коммуникация технологиялари ўқитиш
тизимида уларни қўллаш суръатларидан анча фаол ривожланмоқда. Баъзи
экспертлар ушбу вазиятни қуйидагича баҳолайдилар: таълим тизимида ахборот
ва коммуникация технологияларининг замонавий салоҳиятининг тахминан 5%
идан фойдаланилади. Бундай натижа инсон омили билан боғлиқ
муаммоларнинг намоѐн бўлиши ва ўқитиш жараѐнининг иштирокчиларининг
ўзгаришларга мослашувининг мураккаблиги билан изоҳланиши мумкин.
Бу ҳолат ҳеч кимни қониқтирмайди, шунинг учун таълим эҳтиѐжлари
учун ахборот ва коммуникация технологияларининг салоҳиятини имкон қадар
тез ва самарали тарзда эгаллаш учун саволга жавоб излаш керакми? Шубҳасиз,
ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий имкониятларини
биринчи навбатда эгаллаш, кейин эса ундан фойдаланишга ўргатиш керак.
Кейинчалик, ахборот-коммуникация технологияларининг мавжуд салоҳияти
самарали қўлланилади ва ўқитиш сифатини яхшилашга ѐрдам беради, чунки
янги нарсалар фақат таълим жараѐни орқали жамиятга келади.
Интерфаол ўқитишнинг моҳияти шундаки, ўқув жараѐни барча
талабаларнинг доимий фаол ўзаро таъсири шароитида амалга оширилади.
Интерфаол ўқитиш ўқувчи ва ўқитувчи тенг ва тенг ҳуқуқли ўқитиш
субъектлари сифатида фаолият юритадиган ҳамкорлик, ўзаро ўқитиш
(жамоавий, гуруҳ, ҳамкорликда ўқитиш) га асосланган. У қадриятлар,
кўникмалар ва қобилиятларни шакллантириш, ҳамкорлик муҳитини яратиш,
ўзаро ҳамкорлик қилиш, педагогни ўқувчилар жамоасининг ҳақиқий раҳбари
бўлишига имкон беради.
Педагог ўқув жараѐнининг ташкилотчиси сифатида хизмат қилади. Шу
билан бирга, интерфаол ўқитиш ҳаѐтий вазиятларни моделлаштириш, ролли
ўйинларидан фойдаланиш, муаммоларни биргаликда ҳал қилишни ўз ичига
олади.Интерфаол ўқитиш ўзаро – ахборот атроф-муҳит билан талабалар
ахборот алмашиниш туридир (1-жадвал).
398
Do'stlaringiz bilan baham: |