1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   228
Bog'liq
КМБ

Назорат учун саволлар 
1.
 
Мулкий мажмуа тушунчасига изоҳ беринг. 
2.
 
Мулкий мажмуа сифатидаги корхона таркибига нималар киради? 
3.
 
Баҳолаш нима? 
4.
 
Баҳолаш мақсадида мулк қандай турларга бўлинади? 
5.
 
Қиймат, нарх ва таннарх тушунчаларига изоҳ беринг. 
6.
 
Мулк қийматига таъсир қиладиган омилларни тушунтиринг. 
3-мавзу. Мулкни баҳолаш жараёнининг босқичлари 
3.1. Баҳолаш топшириғини шакллантириш 
 
Мулк қийматини баҳолаш жараёни баҳоловчининг баҳолаш топшириғини 
шакллантиришдан бошлаб то буюртмачига мулкни баҳолаш ҳақидаги пул 
бирликларида ҳисобланган ва ёзма шаклда тайёрланган ҳисоботни топширгунча 
бўлган бир қатор ҳаракатлари тизимини ўз ичига олади. 
Аниқ объектнинг қийматини аниқлаш тадбири баҳолаш натижаларидан фойдаланиш 
мақсади, аниқланаётган қиймат тури, мулкка бўлган ҳуқуқлар характери, 
баҳоланаётган объект тури, баҳолаш санаси каби омилларга боғлиқ бўлади. 
Келтирилган омиллар кўчмас мулкни баҳолашда баҳоловчининг аниқ ҳаракатларига 
таъсир кўрсатади. Шу билан бирга бу ҳаракатлар баҳолашга бўлган исталган 


топшириқни бажаришда, бозорни ўрганиш ва таҳлил қилишда, ёндашув ва усулларни 
модификация ва комбинацияларни ҳисобга олган ҳолда қўллашда фойдаланилиши 
мумкин бўлган, баҳолашнинг универсал модели чегараларидан чиқмаслиги керак. 
Баҳолашнинг универсал модели эгилувчан алгоритм ҳисобланади, шу билан бирга у 
баҳоловчининг маълум кетма-кетликка эга, қонун ҳужжатлари, назария ва баҳолаш 
услубияти билан тартибга солинадиган ҳаракатларидан иборат бўлади. 
Мулкни баҳолаш жараёни қуйидаги ўзаро боғлиқ босқичлардан иборат: баҳолаш 
топшириғини аниқлаш; баҳолаш режасини тузиш; маълумотлар тўплаш ва таҳлил 
қилиш 
ҳамда 
баҳолаш 
ёндашувларини 
танлаш; 
баҳолаш 
натижаларини 
мувофиқлаштириш ва мулк баҳоси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш. 
Баҳолаш жараёнида икки томон қатнашади: буюртмачи (мижоз) ва баҳоловчи 
(баҳолаш ишларини бажарувчи). Ишнинг омади уларнинг ўзаро бир-бирини 
тушунишлари ва ҳамкорликларига боғлиқ бўлади. Мулкий мажмуа ёки корхонани 
баҳолаш бўйича топшириқнинг умумий кўринишини буюртмачи шакллантириши 
керак. 
Биринчи босқичда баҳоловчи топшириқ деталларини ишлаб чиқади ва 
аниқлаштиради, баҳолаш бўйича 
якуний топшириқни шакллантиради
ва буюртмачи 
билан келишилган ҳолда унинг ижросини қабул қилади. 
Топшириқни ишлаб чиқишда баҳоловчи баҳолаш мақсадини аниқлаши, 
баҳоланувчи мулкий мажмуани идентификациялаши
,
мулкий ҳуқуқларни ўрнатиши, 
баҳолаш санасини, ҳисобланаётган қиймат стандартини, бошқа вазифаларда 
фойдаланиш мумкин бўлган ҳисобот маълумотларни белгилаши лозим. У ёки бу 
мулкий мажмуаларни баҳолашнинг мақсадлари келтирилган бўлиб, бу мақсадлар ё 
бозор нуқтаи назаридан (олди-сотди, гаров эвазига молиялаштириш, ижара, 
инвестициялаш, суғурталаш) ёки ҳуқуқий нуқтаи назардан (давлат ёки муниципал 
органлар ҳисобига ундириш, давлат мулкини хусусийлаштириш, солиққа тортиш, 
инқироз, суд чақирувлари) белгиланиши мумкин. 
Топшириқда баҳоланадиган барча мулк объектлари (ер участкалари, бинолар, 
иншоотлар, ускуналар ва ҳ.к.) келтирилиши лозим. Сўнгра баҳоланаётган объектларга 
бўлган мулкий ҳуқуқларни аниқлаш керак: мулкдор ким, фойдаланувчилар (масалан, 
ижарачилар ёки биргаликдаги фаолият шартномаси бўйича ҳамкорлар) мавжудми, 
мулк траст (яъни, ишончли бошқарувчи)га берилганми йўқми, мулк гаров сифатида 
қўйилмаганми, бошқа шахслар томонидан судда мулкка нисбатан даъволар борми ва 
ҳ.к. Шу муносабат билан баҳолашнинг якуний топшириғи бўлиб бутун мулкий 
мажмуа ёки корхонанинг эмас, фақатгина буюртмачини қизиқтирган улушинигина 
қийматини аниқлаш ҳисобланади. Мисол учун, 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish