ОРОЛБ
7
ЙИ
8
УДУДИДА ИЖТИМОИЙ
-
ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ
8
АЛ
3
ИЛИШДА
ХАЛ
3
АРО ЛОЙИ
8
АЛАРНИНГ
7
РНИ
Давлетов С.Р.
Ал-Хоразмий номли Урганч давлат университети, Урганч ша
ҳ
ри
108
этишнинг стратегик дастурини ишлаб чиқиб, уни
ҳаётга босқичма босқич татбиқ этишдан иборат
бўлди. 1998 йил 12 майда Оролни қутқариш
халқаро
жамғармаси
Президенти,
Ўзбекистон
Президенти Ислом Каримов томонидан қабул
қилинган "Орол денгизи ҳавзаси сув захиралари ва
атроф-муҳитни
бошқариш"
GEF
лойиҳасини
қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги махсус Қарорга
мувофиқ лойиҳа 6 та компонентга бўлинди
(иловадаги жадвал). Уни молиялаштиришда “GEF”
Агентлиги (58,4% - 12.2 млн. АҚШ доллари), Ни-
дерландия (15,3%-3,2 млн.), Европа иттифоқи (5,1%
- 1,05 млн.), Швециянинг СИДА Агентлиги(1,6%-
0,34 млн.) ва Марказий Осиё давлатлари(19,6%-4,1
млн.) фаол иштирок этишди. Лойиҳа 2003 йилнинг
31 октябрида Жамғарма Бошқарувининг қарори
билан якунланди.
2002 йил октябрь ойида Марказий Осиё давлат
раҳбарларининг Душанбе шаҳридаги учрашувида
“Орол денгизи хавзасида экологик ва ижтимоий-
иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича 2003-2010
йилларга
мўлжалланган
аниқ
ҳаракатлар
дастури” (ПБАМ-2) қабул қилинди.
2003-2009 йилларда ОҚХЖ ИҚ томонидан
«ПБАМ-2» дастури доирасидаги лойиҳаларни
амалга ошириш учун 7 030 минг АҚШ доллари
миқдорида маблағлар жалб этилди. Бу лойиҳалар
минтақадаги сув ресурсларинини бошқариш ва сув
х ў ж а л иги
ҳа в за л ар и
бир л а шм а ла р ининг
салоҳиятини кўтаришга йўналтирилди.
“Орол
денгизи
хавзасида
экологик
ва
ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича
аниқ ҳаракатлар дастури”ни амалга ошириш
доирасида
Ўзбекистонда
ОҚХЖнинг
GEF
агентлиги ва ИК Нукус филиали томонидан бир
қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди. 1997-2006 йиллар
давомида ОҚХЖ ИК Нукус филиали томонидан
13004,9 миллион сўмлик 22 та лойиҳа ишлаб
чиқилиб, 2008 йил ҳолатига кўра, уларнинг 14 таси
тўлиқ амалга оширилишига эришилди.
Оролбўйи аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш
мақсадида 2005 йилдан бошлаб GEF агентлигининг
ташаббуси ва маблағлари ҳисобига “2005-2007
йилларда Қорақалпоғистон Республикаси даволаш
муассасалари, алоҳида болалар уйларини қўшимча
таъминотини ташкил қилиш”, “2005-2008 йилларда
Қорақалпоғистон Республикаси болалар даволаш
муассасаларини дори воситалари билан қўшимча
таъмирлашни
ташкил
қилиш”,
“Даволаш
муассасаларини ичимлик сувини зарарсизлантириш
б ў й и ч а
пр и б о р л а р
б и л а н
ж и ҳ о з л а ш” ,
“Қорақалпоғистон Республикаси касалхоналари ва
ҚВПларини сув билан таъминлаш”, “Суюқ хлорда
ишлаш учун сув иншоотларини қайта жиҳозлаш”
лойиҳалари амалга оширила бошлади.
2010 йилда ОҚХЖ ИҚ томонидан «Орол
денгизи ҳавзасидаги давлатларга ёрдам кўрсатиш
бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган ҳаракат
дастури» (ПБАМ-3)ни шакллантириш устида иш
олиб борилди. Бу жараёнда донор ва халқаро
ташкилотлар фаол қатнашдилар.
Ўзбекистон
Республикаси,
ЮНЕСКО
ва
Германиянинг
Бонн
университетига
қарашли
Ривожланишларни тадқиқ қилиш маркази (ZEF)
ўртасидаги шартнома 2002 йилнинг январ ойида
имзоланиб, узоқ муддатга мўлжалланган илмий
тадқиқот дастури «Хоразм вилоятида ер ва сувдан
фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик қайта
қуриш» деб номланди. Ушбу ривожланишларни
тадқиқ қилиш дастури Германиянинг Тадқиқот ва
олий таълим федерал вазирлиги (BMBF) томонидан
маблағлаштирилган. Қўшимча маблағлар эса –
Нордрейн-Вестфален
минтақасининг
фан,
мактаблар ва таълим вазирлиги, ZEF Бонн,
Германия академик алмашиш (DAAD) ва бошқа
ташкилотлар томонидан таъминланмоқда. Мазкур
лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги
вазирлигининг
яқин
ҳамкорлигида
Урганч давлат университети (УрДУ) қошида
ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мақсади –
Ўзбекистонда сув, ер ва экология соҳасида
изланишлар олиб бораётган илмий муассасаларини
мустаҳкамлаш орқали мамлакатнинг қуйи Амударё
минтақасида сув ва ердан фойдаланишни ҳамда
экологик вазиятни сурункали соғломлаштиришга
ёрдам беришдан иборат.
Мамлакатимизда
барқарор
ривожланиш
йўлидаги БМТ Тараққиёт дастури лойиҳалари
доирасида
Қoрақалпoғистoн
ҳамда
Қизилқум
саҳрoсидаги
дeградацияга
учраган
ерларда
экoтизим барқарoрлигига эришиш
лойиҳаси амалга
оширилмоқда. Лойиҳа 2008 (февраль) – 2012
(январь) йилларга мўлжалланган бўлиб, молиявий
ҳажми 2867,6 минг АҚШ долларини ташкил
қилади. Мазкур лойиҳа доирасида Қизил Рoвот ва
Қозоқдарё қишлoқ ҳудудларида ер рeсурсларини
барқарoр бoшқарувига oид илғoр тeхнoлoгияларни
синoвдан
ўтказиш,
баҳoлаш
ва
тўпланган
тажрибани тарқатиш кўзда тутилган.
Қoрақалпoғистoндаги
Амударё
дeлтасида
тўқайларни сақлаб қoлиш ва муҳoфаза қилинадиган
ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш
лойиҳаси 2005
(август) – 2011 (декабрь) йилларга мўлжалланган
бўлиб, молиявий ҳажми 1195 минг АҚШ долларини
ташкил қилади. Бугунги кунда Қoрақалпoғистoнда
сақланиб қoлган ҳудудий жиҳатдан бир-биридан
ажралиб қoлган холдаги тўқай участкаларининг
умумий майдoни 30 минг га атрoфида бўлиб, улар
Ўзбeкистoн ҳудудида сақланиб қoлган ҳамма тўқай
ўрмoнларининг 75% ни ва бутун Марказий Oсиёда
сақланиб қoлган шундай ўрмoнларнинг 20% ни
ташкил қилади. Бу тўқайзорлар нафақат тирикчи-
лик муҳитининг ва турларнинг xилма-xиллиги си-
фатида муҳим, айни пайтда улар маҳаллий аҳoли
учун тирикчилик манбаи ҳамдир. Қoрақалпoғистoн
Рeспубликаси
ҳукумати,
БМТТД
ва
Глoбал
экoлoгик фонд ҳамкoрлигида амалга oширилаётган
мазкур лoйиҳаси ушбу нoёб ва қимматга эга
биoлoгик xилма-xиллик манбаи ҳисoбланган ва
ижтимoий-иқтисoдий
аҳамиятга
эга
бўлган
тўқайларни асраб қoлишга ва қайта тиклашга
йўналтирилган.
109
Do'stlaringiz bilan baham: |