Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Суфий тариқатлар. Маълумки, ислом маданияти аксарият ҳолларда 
шаҳар тамаддуни бўлиб, у асосан шаҳарларда марказлашди. Ўрта Осиёнинг 
четки ҳудудлари, айниқса турк ҳукмдорлари қўл остида бўлган минтақаларда 
(Ароди ат-турк), исломлашув жараёни эркин ҳолда кечди. Бунинг натижасида 
халқ урф-одатлари, миллий қадриятлари, маданий анъаналари, ҳатто бошқа 
конфессиялар амалиёти бундай бағрикенглик шароитларида исломий 
тасаввурлар билан узоқ муддатли ўзаро мулоқот ва таъсир жараёнига киришди. 
Шундай қоришиқ анъаналар вакиллари бўлган харизматик шайхларнинг XIII 
аср сиёсий ҳаётидаги мавқелари беҳад ошди. Улар нафақат кўчманчи аҳоли, 
балки шаҳар аҳолисининг ҳам эътиборини ўзига қаратди. Косиблар, 
ҳунармандлар, савдогарлар ўз гуруҳий манфаатларини бу шайхлар 
фаолиятларида мужассамлаштира бошладилар. Бу эса суфий тариқатларининг 
шаклланиш жараёнларини тезлаштириб юборди. Янги тариқат назарий 
таълимотларини ишлаб чиқишда тасаввуф тарихининг мумтоз давр 
таълимотлари қўл келди. Бу соҳада, масалан Нақшбандия таълимоти учун Хожа 
Муҳаммад Порсо (1420 й.) хизматлари беқиёс бўлди. Суфизм амалиётининг 
асосини зикр ташкил этади. Тариқат ҳаётини ташкил этишда муршид-мурид 
(бином) алоқалари муҳим роль ўйнайди. Айнан шу алоқа жамият ичида ўзаро 
манфаатларни биргалашиб ҳимоя қилувчи ташкилот тузилиши учун асос бўлиб 
хизмат этди. Кичик суфий жамоалари раҳбарларининг тариқат сарҳалқаси 
раҳбарлигида бирлашиши уларнинг жамиятдаги қудратли иқтисодий, 
ижтимоий, ҳатто сиёсий кучга айланишига олиб келди. Улардан бу ўринда ўлка 
ҳаётида муҳим роль ўйнаган Сайф ад-дин Бохарзий, Термиз саййидлари, 
Саййид Барака, Хожа Аҳрор, Махдум-и Аъзам, Мир-и Араб, Лутфуллоҳ 
Чустий, Жуйбор хўжаларни айтиб ўтиш мумкин. Сиёсий тарқоқлик йилларида 
ўз ташкилотлари мададига суянган бу шайхларнинг мамлакат сиёсий ҳаётига 
таъсири юқори бўлган. Хонлар, ҳукмрон доиралар пирларнинг қудратли сиёсий 
мавқеини чегаралаш учун турли услублардан истифода этганлар. Нақшбандия, 
Кубравия, Яссавия, Ишқия, Қодирия тариқатлари шайхларини бир-бирига 
қарши қўйиш сиёсати, «шариат мақомини кўтариш» шиорлари бунда қўл 
келди. Тариқат пирлари тез орада уламолар қаторига қўшилиб, жамиятдаги 


75 
расмий диний мансабларни эгаллаб олдилар. Улар орасида мударрислик ҳам 
бор эди. Аммо анъанавий мадраса таълими ва суфийлик тарбияти орасидаги 
алоқадорлик, ўзаро муносабат, мувозанат келажакда тадқиқ қилиниши лозим 
бўлган масалалар қаторида қолиб келмоқда. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish