55
ҳайкал, тош карнизлар, меъморий буюмлар, тошдан ясалган муқаддас
ёдгорликлар борлиги аниқланди. Мусиқачилар ва
мутафаккирлар, эҳсон
келтирувчиларнинг шакллари туширилган ҳайкалларнинг ҳошияли тош
плиталари топилган. Археологлар бу бинони буддизм монастири деб
ҳисоблайдилар. Бу монастир ўз ичига ибодатхоналардан ташқари ( бундай
хоналардан бир нечта бўлиши мумкин) роҳиблар учун ётоқхона ва қатор
хизмат
хоналари, яъни ошхона, омборхоналарни олади.
Айритом монастирлар қишлоғига ҳиндистонлик қандайдир буддизм
жамоаси аъзолари томонидан асос солинган бўлса ажаб эмас. Айритом
монастир
қишлоғи
ҳудудида
мавжуд
бўлган
ишлаб
чиқариш
ҳунармандчилигидан
кулолчилик, метал буюмлар ишлаш, идиш-товоқлар
ишлаб чиқариш, мергель охактошдан меъморий деталлар ишлаш касблари
аниқланди. Айритомдаги ибодатхона буюмларидан қуйидагилар топилди:
остида Будда нурланган дарахт рамзидаги беш қаватли лойдан ясалган чайтья,
у одатда диний маросимнинг идиши – реликварий устида бўлган ёки ступанинг
сиртқи қисми бўлиб хизмат қилган; яна устида
пальметта тасвирли гардиш
ушлаган ўсмир ифодаланган тош топилган бўлиб, афтидан, у йигит донатор-
ибодатхона хизматчиси бўлган; бодхисатванинг болаликдаги ўйинлари
ҳақидаги хотиралар билан боғлиқ бўлган, буддистларнинг севимли тасвири –
лойдан ясалган қўй калласи; лойдан ясалган столчалар – диний маросим
буюмлари учун поя ҳисобланиб, уларга Будданинг ўтирган ҳолдаги ҳайкал-
намуналари қўйилган. Шунингдек, ибодат учун белгиланган қуйидаги идишлар
топилган: ён жўмраги бўлган шар шаклидаги кўза, энсхой туридаги кўзача – бу
афтидан қадим замонларда худога атаб ичимлик ичиш ва диний маросимларда
ювиниш учун хизмат қилган, исириқдонлар ҳам бўлган. Нақшинкор
мавзулардан баъзилари табиат кучларини илоҳийлаштириш билан боғлиқ
анъанавий рамзларни тасвирлаш ҳисобланган: муқаддас дарахт,
осмон
ёритқичлари (қуёш ва юлдузлар), буддизм билан боғлиқ рамзий ифодалар –
сопол парчасидан бирига ясалган Будда товонининг тасвиридир.
Ибодатхона интерьерида унинг силлиқ деворларини безашда ҳошия
шаклида ишланган горельеф композициясидан фойдаланилган. Ҳошия сюжети
джатакалар таркибини очиб беради. Бу «Париниван-джатака» - яъни «Буюк
ўлим» ҳақидаги ривоят билан боғлиқ. Ривоятларга кўра, Будда Гаутаманинг
вафот этиш чоғида, дафн маросими вақтида самовий руҳлар таъзия изҳор
этгандай ерга гул сочадилар. Будда ҳайкали ва гўё унинг хоки турган
ибодатхона олдидаги хона тепасида хошияларнинг осмон каби қад кўтариб
жойланиши маросим ўтказаётган самовий илоҳлар ҳақидаги ғояни беради.
Афтидан араб истилоси олдидан монастир ер силкиниши ёки сув
танқислиги натижасида бутунлай бўшаб қолганга ўхшайди.
Ҳозирда Тошкентдаги Ўзбекистон тарихи музейи залларида машҳур
Айритом хошияларидан моҳирона
олинган нусхалар
4
ва алоҳида бўлакларни
4
Айритом ҳошиясининг асл нусхаси Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида сақланади.
Нусхалар шу ернинг ўзида тайёрланган.
56
томоша қилиш мумкин, булар бир пайтлар буддизм ибодатхонасини безаб
турган меъморий-тасвирий безак қисмларидир.
Оқ охактош тахталари устига одамларнинг, асосан аёлларнинг
шакли
ўйиб ишланган. Улар уд, флейта, арфа ва бошқа турли хил мусиқа асбобларини
чалаётган ёки гулчамбарлар, мевалар ва идишлар кўтариб келаётган ҳолда
тасвирланганлар.
Олимлар фикрича, тасвирларда байрам кунлардаги диний
маросим иштирокчилари ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: