283
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА АҲОЛИНИ
ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Саидов Жасурбек Латипбаевич
ТДИУ “Молия” кафедраси ассистенти
Зокиров Тоҳиржон Мурод ўғли
ТДИУ “Молия ва буҳгалтерия ҳисоби”
факультети 3
-
курс БР
-
82 гуруҳ талабаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 28 январь 2022
йилдаги ПФ
-60-
сонли “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
Тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги Фармонида Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш
борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни
қўллаб
-
қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал
ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Ҳозирги кунда
аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш глобал масалалардан бири
бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам бу масалага жиддий эътибор бериш лозим.
Муаммоларни излаб топиб, уларни бартараф этиш зарур.
2020 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон
Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали
камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора
-
тадбирлар” бўйича видеоселектор
йиғилишида “Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш,
ёппасига кредит бериш дегани эмас. Бунинг учун энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш,
молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш,
инфратузилмани яхшилаш, фарзандларни ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли
нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак” деб таъкидладилар.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки мамлакатларда аҳолининг
молиявий
саводхонлигини ошириш бўйича даструларни ишлаб чиқишдан олдин, молиявий
саводхонлик даражасини баҳолашнинг турли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш муҳим
ҳисобланади. Бунда мамлакатда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини
оширишга қаратилган молиявий таълимнинг йўлга қўйилганлиги назарда тутилади.
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) экспертлари томонидан
берилган хулосаларга кўра, молиявий таълим мамлакат аҳолисининг ўз даромадини
тўғри ишлата олиши, молиявий маҳсулотларни тўғри баҳолаши, молиявий рискларни
инобатга
ола билиши, қабул қилинган қарор ёки истеъмол жараёнида амалга
оширилган танловнинг ўзи учун юқори даражадаги фойдалилигини таъминлаши
бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришда ёрдам беради. Молиявий таълим
жамиятнинг молиявий саводхонлик даражасини оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Жаҳон банки гуруҳи методолгиясига мувофиқ молиявий саводхонлик даражасини
баҳолашда икки ёндашув мавжуд: “Молиявий саводхонлик” ва “Молиявий
компетентлилик”.
“Молиявий саводхонлик"нинг уч таркибий компонентларини
баҳолашга қаратилган сўровнома орқали тадқиқотлар амалга оширилади. Сўровнома
таркибий жиҳатдан уч блокка
:
Кўникма,
Билим ва
Малакавий
саволлардан ташкил
топади.
“Молиявий компетентлилик” ёндашувига асосланган тадқиқотлар молия тизими
беқарор бўлган мамлакатларда амалга оширилиши қатор қийинчиликларни вужудга
келтириши мумкин. Сабаби бундай мамлакатларда аҳолига таълим тизимининг турли
ёки айрим босқичларида молиявий билимлар бериб борилган бўлиши ва аҳолида
молия бозорига оид элементар тушунчалар моҳиятини тушуниши лозим бўлади.
284
Масалан, аҳоли йиллик 14 фоиз ҳисобида банк ёки молия ташкилотига депозит
қўяди
ва бир неча ойдан сўнг давлатдаги инфляция даражаси юқорилиги ҳисобига
фуқаро олиши мумкин бўлган даромадини ва ўз маблағининг қадри тушиб кетиши
ҳисобига
молиявий зарар кўради. Аҳоли бундай ҳолатда ҳам банк ёки молиявий
ташкилотда ўз депозитини шакллантирса,
унинг молиявий компетентлилик, яъни
саводхонлиги даражаси паст ҳисобланади.
Мамлакатдаги амалга оширилаётган иқтисодий, молиявий ва суғурта тизимидаги
ислоҳотларидан аҳоли кўзланган даражада фойда кўрмайди. Аҳолининг даромади
кўпайгани билан уларнинг истеъмоли сифати ва ҳажми ўзгармаслиги мумкин.
Натижада давлатининг яширин иқтисодий муносабатлари ривожланади. Бундай
давлатларда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича чора
-
тадбирлар кутилган самрани бермаслиги мумкин. Сабаби респондентлар сўровнома
ўтказиш вақтида ўз молиявий имкониятларини, самарадорлигини ва кўплаб
муаммоларни яширишга ҳаракат қиладилар. Бу эса натижалардаги хатоликлар ва
камчиликлар бўлишига сабаб бўлади.
Амалиётда ҳар доим ҳам аҳолининг ойлик
даромадлари уларнинг бир ой
давомидаги харажатларини тўлиқ қоплай олмайди. Айрим ҳолатларда аҳоли қарз
олиш (банк кредитлари, ломбард, яқинлардан қарз олиш ва бошқалар) ёки ўз
жамғармаларини ишлатиш каби ҳолатлар учраб туради. Бундай вазиятда кейинги
ойлардаги турмуш даражаси кўрсаткичи нисбатан пасаяди. Чунки қарздорликни ёпиш
зарурияти ёки жамғарма маблағнинг сарфланиши натижасида аҳоли ўз
даромадларини маълум бир қисмидан тўлиқ фойдалана олмаслиги ҳолати сабабли,
уларнинг истеъмолидаги маълум бир чекловларни вужудга келишига олиб келади.
Юқорида маълумотлардан келиб чиқиб, мамлакатмизда аҳолининг молиявий
саводхонлик даражасини баҳолаш бўйича мезонлар ишлаб чиқиш, сўровнома ўтказиш
ва натижаларига асосан тегишли чора
-
тадбирлар ишлаб чиқиш ҳудудларни иқтисодий
ривожланишнинг асосий омили ҳиcобланади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Мамлакатимизда аҳолининг молиявий
саводхонлиги даражасини оширишда халқаро молиявий ташкилотлар услибиётидан
фойдаланиб, аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини баҳолаш
дастурларини
ишлаб чиқиш зарур. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
-
Аҳолининг молиявий маҳсулотлар ва хизматлар, молия бозори ва унинг
таркибий компонентлари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш;
-
аҳолининг рақамли иқтисодиёт, компютер саводҳонлиги бўйича билим ва
кўникмаларини ошириш;
-
уй хўжаликлар, оилалар ва
шахсларга ўз
бюджетларини шакллантириш,
режалаштиришга оид билим ва кўникмаларни мунтазам бериб боришнинг универсал
усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
-
молиявий ташкилотлар билан турли низоли ҳолатлар вужудга келганда
фуқароларни ўз ҳақ
-
ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари ва ўзларини қандай тутишлари
лозимлиги борасидаги молиявий хулқларини шакллантириш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: