Копенгаген структурализми
Копенгаген структурализми ХХ асрда
30 йилларнинг бошларида Да-
нияда ташкил топди. Тилшуносликдаги бу йўналиш глоссематика
49
деб ҳам
аталади.
Копенгаген структурализмининг асосчиси Луи Ельмслев (1899
1965)
бўлиб, ўзи яратган мактабга 1936 йилда глоссематика номини берди. Бу би-
48
С.Усмонов. Ўша асар, 104-105-бетлар.
49
Глоссематика-грекча glоssa – тил сўзидан олинган.
104
лан олим тилга, тил ҳодисаларига аввалги тилшуносликлардан фарқли янгича
нуқтаи назардан ёндашаётганлигини алоҳида қайд этади.
Копенгаген структурализмининг
глоссематиканинг назарий асослари Л.
Ельмслевнинг «Умумий грамматика принциплари» (1928), «Келишик катего-
рияси» (1935, 1937), «Тил ва нутқ» (1942) ва, айниқса, «Лингвистик назария
асослари» (1943) каби асарларида баён қилинади.
Даниялик В.Брёндаль, Х. Ульдаллар ҳам глоссематика мактабининг ва-
киллари ҳисобланади.
Глоссематикларда тил синхрон
ҳозирги бир даврдаги соф муноса-
батларнинг мавҳум системаси сифатида берилади. Бунда ҳар бир аниқ тил-
нинг ўзига хослиги, хусусиятлари инкор қилинади. Улар «тилшунос тилнинг
реал элементлари орасидаги ўзаро муносабатни эмас, балки тилдаги замон ва
макон чегараси бўлмаган муносабатлар структурасинигина текшириши
лозим, деган универсал таълимотни яратмоқчи бўладилар. Шундай қилиб,
«муносабатлар лингвистикаси» биринчи ўринга қўйилиб, реал тиллар,
уларнинг товуш мате-рияси ва маъно масаласи иккиламчи ҳодисалар деб
қаралади».
50
Л.Ельмслев Ф.де Соссюрнинг тил ва нутқ антиномиясига муносабат
билдирар экан, у нутқни индивидуал жараён (акт) сифатида тушуниб, унга
схема – тил схемаси, норма – тил нормаси (меъёри) ва узус – тил узусини зид
қўяди.
Схема – тил схемаси ўзининг ижтимоий амалга ошишига ва моддий
воқеланишига боғлиқ бўлмаган алоҳида соф формадир.
Норма – тил нормаси (меъёри) муайян ижтимоий реаллашишига кўра
аниқланувчи, аммо батафсил баён қилинишига боғлиқ бўлмаган моддий
формадир.
Узус – тил узуси муайян ижтимоий жамоада қабул қилинган ва
кузатилаётган воқеликдаги фактлар билан аниқланувчи малакаларнинг
жамидир.
Л.Ельмслев конкрет, индивидуал нутқ актининг тил узуси билан яқиндан
зич алоқада эканлигини, унинг тил узуси билан тилнинг моддий жиҳатини
ташкил қилишини алоҳида қайд этади
51
.
50
С.Усмонов. Ўша асар, 99-100-бетлар.Қар: Я.В.Лоя. Ўша асар, 193-194-бетлар.
Н.А.Кондрашов.Ўша асар, 148-бет.
51
Қар: Я.В.Лоя.Ўша асар.193-бет; Н.А.Кондрашов.Ўша асар, 147-бет.
105
Глоссематикларнинг ғоявий раҳбари Л.Ельмслев Ф.де Соссюр
таълимотидаги ифодаланувчи ва ифодаловчи антиномияни - ушбу
терминларни мазмун плани ва ифода плани терминлари билан алмаштиради.
Ифода плани термини остида тилнинг ташқи, товуш томони тушунилади.
Мазмун плани термини остида эса тилда ўз ифодасини топувчи,
ифодаланувчи фикрлар, ғоялар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |