Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Европада Уйғониш даври қайси асрларни ўз ичига олади?
2. Уйғониш даврида қайси тиллар тадқиқ қилинди, қайси соҳалар бўйича
ишлар яратилди?
3.“Умумий рационал грамматика” (ёки Пор-Рояль грамматикаси) нима
учун мантиқий грамматика деб юритилади?
Асосий тушунчалар:
1. Пор-Рояль грамматикаси – мантиқни грамматикадан устун қўйувчи,
грамматика мантиққа асосланиши лозим деган фикрни илгари сурувчи
грамматика.
2. Мантиқий грамматика – лисоний ҳодисаларни, бирликларни мантиқ
асосида – мантиқ категориялари нуқтаи назарида ўрганувчи
грамматика.
Адабиётлар:
1.
Я.В.Лоя. История лингвистических учений. -М., 1968.
2.
С.Усмонов. Умумий тилшунослик. -Т., 1972.
3.
В.И.Кодухов. Общее языкознание.- Т., 1974.
4.
Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по исто-
рии лингвистики.-М.,1975.
5.
Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений.- М., 1979.
65
РУС ТИЛШУНОСЛИГИ
Жаҳон тилшунослиги тараққиётида рус тилшунослиги муҳим ўринлардан
бирини эгаллайди.
Рус тилшунослари жуда кўплаб дунё тилларини пухта ўрганганлиги
билан, лисоний ҳодисаларни чуқур таҳлил қилганликлари, тилшуносликнинг
илмий-назарий муаммоларига алоҳида жиддий эътибор берганликлари, янги
таълимотлар, назариялар «ишлаб чиққанликлари», янги фаразларни ўртага
ташлаганликлари билан ажралиб туради. Аниқроғи, рус тилшунослари
томонидан рус, славян, ҳинд, эрон, фин-угор, туркий, мўғул, хитой ва бошқа
қатор тиллар ўрганилди, улар юзасидан салмоқли, мукаммал асарлар
яратилди.
XVI асрнинг охирларида (1596) Лаврентий Зизанийнинг славян грам-
матикасига оид асари нашр қилинди. 1619 йилда Мелетий Смотрицкий-
нинг славян-рус грамматикаси нашрдан чиқди.
XVIII асрнинг охирида (1787) Россия фанлар академияси Симон Паллас-
нинг ўз даври учун буюк ҳисобланган «Барча тиллар ва шеваларнинг қиёсий
луғати» номли тадқиқотини чоп эттирди. Бу асарнинг яратилишига Европа,
Осиё ва Африка қитъаларининг 262 та тили асос бўлиб хизмат қилди.
Россияда XIX асрнинг биринчи ярмида мўғул тили билан Яков Шмидт,
фин-угор тиллари билан М.А.Кастрен, хитой тили билан Бичурин, ҳинд тили
билан Г.В.Лебедев каби олимлар шуғулландилар.
XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида эса рус шарқшунослик мак-
табининг ташкилотчилари ва буюк вакиллари В.Р.Розен, В.В.Бартольд, қа-
димги Шарқ мамлакатлари ва миср тиллари бўйича энг йирик мутахассис
Б.А.Тураев, семит тиллари бўйича П.К.Коковцов, туркий тиллар бўйича
Н.И.Ильминский, Н.И.Ашмарин, В.В.Радлов, П.Мелиоранский, мўғул тили
бўйича О.М.Ковалевский, Б.Я.Владимирцов, араб тили бўйича В.Ф.Гиргас,
И.Ю.Крачковский, Ф.Е.Корш, ҳинд тили бўйича К.А.Коссович, И.П.Минаев,
эрон тиллари бўйича В.Ф.Миллер, К.Г.Залеман, В.А.Жуковский, хитой тили
бўйича В.П.Васильев, П.Кафаров, В.М.Алексеев, сурия тили бўйича
М.Никольский ва бошқа таниқли олимлар иш олиб бордилар.
Рус тилшунослиги фани жаҳон тилшунослиги ютуқлари қаторига рус ака-
демик Отто Бётлинг ва немис Рудольф Ротлар томонидан яратилган 7 томдан
иборат санскрит луғатини тузганлиги билан жуда катта улуш қўшди.
66
1870 йилда Петербург университетида тилшунослик бўйича биринчи
бўлиб, И.А. Бодуэн де Куртенэ, 1885 йилда Харьков университетида
И.В.Нетушил, 1895 йилда Қозон университетида В.А.Богородицкийлар
маърузалар ўқидилар.
Россиянинг
энг
буюк
тилшунослари
бўлган
М.В.Ломоносов,
А.А.Потебня, И.А.Бодуэн де Куртенэлар тилшунослик соҳасида Европа
олимларидан анча илгарилаб кетган эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |