Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/147
Sana14.04.2023
Hajmi5,01 Kb.
#927904
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   147
Bog'liq
Umumiy tilshunoslik R.Rasulov

 
Алишер Навоий 
 
Ўрта Осиёнинг XV асрнинг иккинчи ярмидаги буюк мутафаккири, 
алломаси, шеърият султони, ўзбек адабий тилининг ҳомийси ва 
тарғиботчиси Алишер Навоий (1441

1501) ҳазратлари тилшунослик
тарихида ҳам ёрқин из қолдирган улкан сиймолардан биридир. 
Алишер Навоийнинг лисоний қарашлари, асосан, «Муҳокамат ул-
луғатайн» (1499) асарида ўз ифодасини топган.
Икки тил - ўзбек ва форс тилларининг қиёсий (солиштирма) таҳлилига 
бағишланган ушбу асарда Алишер Навоий турли тил оилаларига мансуб 
бўлган тилларнинг умумий ва фарқли томонлари, белги-хусусиятларига 
тўхталади, уларни таҳлил қилади, муҳим маълумотлар беради. Аниқроғи, 
тилларни муҳокама қилиш орқали ўзбек тилининг ўзига хос жиҳатларига, 
адабий-бадиий ижодда 

асарлар яратишда ўзбек тилининг ҳам устувор, 
улуғвор тил эканлигини, шунга кўра форс тили билан бемалол рақобат қила 
олишини, ҳатто айрим ўринларда, тасвирийлик имкониятлари нуқтаи 
назаридан эса ундан илгари кета олишини баён қилади, асослайди.
17
У мазкур асарида тилларнинг келиб чиқиши, тил ва тафаккур орасидаги 
муносабат, сўз маъноси, сўзларнинг шакл ва маъно муносабатларига кўра 
турлари, сўз ясалиши, морфологик категориялар, фонетикага оид-товуш билан 
боғлиқ қатор ҳодисалар ҳақида чуқур фикр юритади, бундай ҳодисаларни 
атрофлича таҳлил қилади.
Навоий тил ва тафаккур муносабати ҳақида гапирар экан, уларнинг
ўзаро зарурий боғлиқлигини, яъни тафаккурнинг воқелиги, ҳаётийлиги тил 
(нутқ) орқали эканлиги, тил тафаккурнинг моддийлашиши, юзага чиқиши 
учун хизмат қилишини ва ушбу диалектик жараён инсонга хослигини 
алоҳида таъкидлайди. Қиёсланг: (Чун алфоз ва маскур маҳлуқотдин мурод 
маънидир)
18
Навоий асарда фонетик система ҳақида фикр юритар экан, айни 
системанинг қурилиш аъзолари бўлган товушлар ҳақида, товушларнинг 
16
Маҳмуд аз-Замахшарий. Нозик иборалар.-Т.,1992 
2. Қар.Д.М.Насилов. Лингвистические взгляды Алишер Наваи. В к н. История 
лингвистических учений. Средневековый восток. -Л., 1981, 148-бет.
18
Алишер Навоий. Танланган асарлар, 3 –том,.-Т.,1998, 175-бет. 


52 
артикуляцион хусусиятлари ҳақида маълумотлар беради, ўзбек тили 
товушларининг қўлланилишидаги ўзига хосликларини алоҳида қайд этади. 
Ушбу фонетик ўзига хосликлар ҳақида профессор С.Усмонов ва 
профессор А.Нурмоновлар тадқиқотларида бир қатор маълумотларни 
келтирадилар.
Масалан, товуш ва ҳарф муносабати ҳақида фикр юритилар экан, улар 
бир-бирига ҳамма вақт ҳам мос келмаслиги, бир ҳарф билан бир неча 
товушни англатиш мумкинлиги айтилади. Аниғи, Навоий эски ўзбек адабий 
тилининг унлилар системасига тўхталиб, ō-ő, у-ÿ оппозицияси асосида 
мисоллар келтиради. Қиёсланг: ōт (олов), őт (ҳаракат); тур (тузоқ), тÿр 
(уйнинг тўри); ут (ютмоқ), ÿт (каллани ўтга тутиб, тукини куйдириш). 
Шунингдек, биргина ёй (ی) ҳарфи билан учта товуш: и, чўзиқ и ва э 
товушлари ифодаланиши қайд этилади. 
Қофия масаласида ўзбек ва форс тиллари қиёсланар экан, бунда ўзбек 
тили имкониятларининг кенглиги, бу жиҳатдан ўзбек тили форс тилидан 
устун эканлиги баён қилинади. Аниғи аро сўзини с а р о, д а р о билан ҳам,
б о д а билан ҳам, э р у р сўзини эса ҳур, дур билан ҳам, ғ у р у р, с у р у р 
сўзлари билан ҳам қофия қилиш мумкинлигини, форс тилида эса бундай 
имконият йўқ эканлигини таъкидлайди.
19
Хуллас, Алишер Навоий товушни, ҳозирги тилшунослик нуқтаи 
назаридан баҳолашда, фонема сифатида олиб, унинг энг муҳим хусусияти 
бўлган маъно фарқлаш қобилиятига эга эканлигини баён қилади. 
Навоий ўз ижодида

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish