Дунё океани
361 300
1 340 700
96,50
Музликлар ва қор
16 227
24 800
1,78
Ер ости сувлари
134 800
23 400
1,68
Абадий музлоқлар
зонасидаги ер ости
сувлари
21 000
300
0,021
Кўл сувлари
2 058
200
0,014
Тупроқ намлиги
82 000
16,5
0,001
Атмосфера буғлари
510 000
10,0
0,0007
Ботқоқлик сувлари
2 682
10,0
0,0007
Дарё сувлари
148 800
2,0
0,0001
Дунё океани
6.3-расм.
Гидросфера таркиби
Атмосферадаги сув
Музликлар ва доимий
қор қоплами
Ер ости сувлари
Кўп йиллик музлоқ
Дарёлар
Кўллар
Ботқоқлик
233
Ердаги жами сув ресурсларининг аксарият қисмини (98 %) океан-
лар ва денгизлардаги
шўр
сувлар ташкил қилади. Ердаги
чучук
сувлар-
нинг умумий ҳажми 28,25 млн км
3
(2 %). Чучук сувларнинг асосий қис-
ми
музликларда
тўпланган ва улардан жуда кам фойдаланилади. Унинг
қолган қисми –
4,2 млн км
3
(0,3 %)
бўлиб, тирик табиат ва инсоният
асосан мана шу сувдан фойдаланади.
Атмосфера
(юнонча «
атмос
» – буғ) – Ернинг ҳар хил газлар, сув
буғлари ва чанглар аралашмасидан иборат газ қобиғи. Атмосферанинг
асосий қисмини азот (78 %) ва кислород (21 %) ташкил қилади. Аргон
(0,93 %), карбонат ангидрид (0,03 %), метан, водород, азот оксиди ва
бошқа газлар жуда кам улушга эга (6.4-расм).
Атмосфера пастдан юқорига томон ҳарорати ва зичлиги ўзгариб ту-
радиган бир неча қатламни ўз ичига олади:
тропосфера, стратосфе-
ра, мезосфера, термосфера ва экзосфера
(6.5-расм).
Атмосферада 20-25 км баландликда
озон
қатлами жойлашган
бўлиб, у Ерни тирик организмларга ҳалокатли таъсир кўрсатувчи
ультрабинафша нурлардан
ҳимоя қилади. Ернинг коинот билан модда
алмашинуви атмосфера орқали амалга ошади: коинотдан Ерга космик
чанглар ва метеоритлар кириб келади; коинотга эса енгил газлар –
водород ва гелий чиқарилади. Атмосфера иссиқлик ва намликнинг
тақсимланишини тартибга солиб, литосферага физик, кимёвий ва
меха-ник таъсир кўрсатади.
6.4-расм.
Атмосферанинг таркиби
234
Ернинг иқлими ва об-ҳавоси атмосферадаги сув буғлари миқдори,
босим ва иссиқликнинг тақсимланишига бевосита боғлиқдир. Сув буғ-
лари қуёш радиациясини ютади, ҳавонинг зичлигини оширади ва бар-
ча ёғинларнинг манбаи ҳисобланади. Атмосфера Ердаги ҳаётнинг хил-
ма-хил шаклларини бир маромда сақлаб туради.
Ернинг табиий муҳити шаклланишида
тропосфера
(атмосфера-
нинг баландлиги қутбларда 8-10 км, мўътадил кенгликларда 10-12 км,
тропик кенгликларда 16-18 км гача бўлган қуйи қисми) жуда катта аҳа-
мият касб этади. Тропосферада сув айланиши, иссиқлик алмашинуви,
чанг заррачалари ва ифлосланишларнинг трансчегаравий тарқалиши-
ни таъминлайдиган ҳаво массаларининг тик ва ётиқ йўналишлар бўй-
лаб мунтазам, тўхтовсиз кўчиб юриши содир бўлади.
6.5-расм.
Ер атмосферасининг ҳарорат бўйича тузилиши
235
Ёғинлар, булут, туман, момақалдироқ, яхвонлик, чанг (қум) бўрони,
қаттиқ шамол, қор бўрони, майда ёмғир, жала, шудринг, қиров, музлаб
қолиш, қутб ёғдуси ва шу кабиларга
Do'stlaringiz bilan baham: |