Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Интизом тўғрисидаги устав ва низомлар



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#925362
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

175-модда. Интизом тўғрисидаги устав ва низомлар
Халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида ходимларнинг айрим тоифалари учун
интизом тўғрисидаги устав ва низомлар амал қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 
18-
моддаси
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий суднинг хусусий
ажрими тўғрисида»ги қарори 
6-банди
176-модда. Ходимнинг бурчлари
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя
қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши,
технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш
санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши
шарт.
Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва
низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида,
йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади.
 LexUZ шарҳи


Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 1.5-банди.
177-модда. Иш берувчининг бурчлари
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонун ҳужжатлари ва бошқа
норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини
яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси
қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши,
уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши, ушбу Кодексга мувофиқ жамоа
шартномаларини тузиши шарт.
(177-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни
бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф
туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб
этишга ҳақли эмас.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар,
корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг 
намунавий қоидалари
(рўйхат рақами: 746,
14.06.1999 й.) 1.4 ва 2.18-бандлари.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish