Б. Т. Салимов, Б. Б. Салимов



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/52
Sana05.04.2023
Hajmi1,65 Mb.
#925269
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
2594-Текст статьи-6966-1-10-20200711

3.5- жадвал 
Ҳудудлар кесимида ижтимоий кўрсаткичлар индекслари (2017 йил) 
№ 
Ҳудудлар 
Олий 
ўқув 
юртлари 
индекси 
Илмий даражага 
эга ўқитувчилар 
индекси 
ОТМ ни 
тугатган 
талабалар 
сони индекси 
Магистратура
нинг 2-курс 
талабалари 
индекси 
Ижтимои
й 
интеграл 
индекси 
Фан 
доктори
Фан 
номзоди

Ўзбекистон 
Республикаси 
1*10 
1*10 
1*10 
1*10 
1*10 

Қорақалпоғистон 
Республикаси 
0,78 
0,35 
0,69 
0,64 
0,19 
2,65 
Вилоятлар 
3 Андижон 
0,43 
0,57 
0,71 
0,60 
0,28 
2,59 
4 Бухоро 
0,55 
0,32 
0,60 
0,50 
0,25 
2,22 
5 Жиззах 
0,22 
0,13 
0,31 
0,40 
0,06 
1,12 
6 Қашқадарѐ 
0,32 
0,18 
0,51 
0,51 
0,18 
1,70 
7 Навоий
0,33 
0,10 
0,24 
0,31 
0,08 
1,06 
8 Наманган 
0,33 
0,16 
0,45 
0,43 
0,11 
1,48 
9 Самарқанд 
0,78 
1,1 
1,40 
0,93 
0,82 
5,03 
10 Сурхондарѐ 
0,21 
0,10 
0,23 
0,28 
0,07 
0,89 
11 Сирдарѐ 
0,11 
0,10 
0,15 
0,14 

0,50 
12 Тошкент вилояти 
0,33 
0,26 
0,32 
0,25 
0,24 
1,40 
13 Фарғона
0,70 
0,30 
0,54 
0,70 
0,14 
2,38 
14 Хоразм 
0,32 
0,15 
0,35 
0,31 
0,08 
1,21 
15 Тошкент шаҳри 
4,50 
6,00 
3,50 
4,00 
7,5 
25,50 


98 
Манба: 
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тайёрланган.


99 
Ижтимоий интеграл индекси шу хусусий кўрсаткичлар индекслари 
йиғиндиси сифатида аниқланади: 
∑ ∑
бу ерда: I ‒ ижтимоий интеграл индекси, 
i-кўрсаткич индекси. 
Тошкент шаҳри (25,5) ва Самарқанд (5,0) вилояти энг юқори ижтимоий 
интеграл индексга эга. Ушбу ҳудудларнинг инновацион ва юқори технологик 
укладга қарашли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 
КСЗларни барпо этиш ва ривожлантириш имкониятлари анча юқори. 
Қорақалпоғистон Республикаси (2,65), Андижон (2,59), Фарғона (2,38) ва 
Бухоро (2,22) вилоятларининг ижтимоий интеграл индекси ҳам қолган бошқа 
вилоятлар индексидан юқори. 
Энг паст ижтимоий интеграл индексни Жиззах (1,12), Навоий (1,06), 
Хоразм (1,21), Сурхондарѐ (0,89) ва Сирдарѐ (0.50) вилоятларида кузатамиз. Бу 
ерда Навоий вилоятининг ижтимоий интеграл индекси паст бўлгани билан, 
унинг иқтисодий интеграл индекси анча юқори. Худди шундай ҳолатни 
Тошкент ва Андижон вилоятларида ҳам кузатиш мумкин. 
Иқтисодий интеграл индекси ҳам, ижтимоий интеграл индекси ҳам 
ҳудудларда саноат ишлаб чиқаришини сифат жиҳатдан юқори босқичга 
кўтариш мумкинлигини билдиради. Қайси ҳудудларда ушбу индекслар юқори 
бўлса, шу ҳудудларнинг сифатли ва рақобатбардош саноат маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш имкониятлари юқори деб айтиш мумкин. Лекин биргина 
ижтимоий интеграл индекс ѐки биргина иқтисодий интеграл индекс орқали 
ҳудудларни баҳолаш бир ѐқлама бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли иккала 
интеграл инденкслар йиғиндиси билан аниқланувчи умумий интеграл индекс 
вилоятларнинг турига қўра КСЗларни турларга ажратиш мумкин (3.6-жадвл).
Ҳудудлар умумий интеграл кўрсаткич бўйича уч гуруҳга ажратилган. 
Биринчи гуруҳ ҳудудларга 7,7-46,8 оралиққа тегишли умумий интеграл 
кўрсаткичга эга ҳудудлар киради (3.6-жадвал). Бу ҳудудларда ЯҲМ ва саноат 
маҳсулоти ишлаб чиқариш, КБХТ сони, хорижий капитал қатнашган 
корхоналар ва фаолият юритаѐтган корхоналар сони, ОТМлар, фан докторлари, 
фан номзодлари ва мутахассис кадрлар сони бўйича бошқа қолган ҳудудларга 
нисбатан анча юқори. Шу сабабли бу ҳудудларни республикамиз 
иқтисодиѐтини ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган “Локомотив” 
ҳудудлар деб қараш мумкин. 
Самарқанд вилоятида иқтисодий индекс паст бўлиб, ижтимоий индекси 
юқори бўлгани сабабли биринчи гуруҳга кирган. Бу гуруҳда инновацион 
илмсғимли ва юқори укладга тегишли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
(электроника, компьютер қисмлари ва бошқа сифатли, рақобатбардош саноат 
маҳсулотлари), ички ва ҳудудий саноат корхоналари билан кооперацияда 
ишлаш имкониятига эга кичик бизнес субъектларини жойлаштиришга 
мўлжалланган КСЗларни барпо этиш ва ривожлантириш мумкин. Бу 


100 
ҳудудларда, айниқса, Тошкент шаҳрида илмий ютуқларни ишлаб чиқаришга 
жорий этилишда муҳим аҳамият касб этувчи технопарк ва бизнес 
инкубаторларни ташкил этиш ҳам истиқболли йўналиш ҳисобланади. 
II гуруҳ ҳудудларига ўрта даражада ривожланган ҳудудлар киради. 
Умумий индекс қиймати 5,7-6,5 оралиқда бўлган ҳудудлар, яъни Фарғона, 
Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси киради. Бу ҳудудларнинг 
ҳам иқтисодий ва малакали кадрлар салоҳияти III гуруҳ ҳудудлариникига 
нисбатан юқори. Бу ҳудудларда барпо этилаѐтган КСЗларга маҳаллий 
хомашѐни қайта ишловчи, хорижий илғор технологиядан фойдаланувчи, 
маҳаллий йирик корхоналар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятига эга 
рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти 
бўлган КБХТ субъектларини жойлаштириш мақсадга мувофиқ. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish