1 бет
ХОСТИНГ хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома
№ H2934
Тошкент ш.
25 Март 2023 й.
«New Line Solutions» МЧЖ (кейинги ўринларда “Бажарувчи” деб аталади) номидан
низом асосида фаолият юритувчи унинг директори
Маткаримов А.Р.,
бир томондан, ва
иккинчи томондан
Abdujalilov Abbosbek, (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб аталади),
биргаликда “Тарафлар” деб аталувчилар, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
Шартнома мазмуни ва унинг асосий қоидалари
1.
1.1 Мазкур шартнома Бажарувчи ва Буюртмачи ўртасидаги
Буюртмачига хостинг
хизматларини кўрсатиш (кейинги ўринларда “Хизматлар” деб аталади) бўйича
муносабатларни тартибга солади. Ушбу шартнома мақсадларидаги “хостинг” деганда
Буюртмачи веб-сайти(веб-сайтлари)ни Бажарувчининг хостинг-серверидан жойни
ижарага бериш орқали Интернет тармоғига жойлаштириш ва унга куну-тун кира
олиш имкониятини таъминлаш тушунилади.
1.2 Бажарувчи Буюртмачига ушбу Шартномада кўзда
тутилган тартибда Хизматлар
кўрсатишни ўз зиммасига олади.
1.3 Буюртмачи Бажарувчининг Хизматлари учун бу хизматларнинг ҳажмига мувофиқ
равишда ва ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1-иловада кўзда тутилган
шартлар бўйича қўлланиладиган тарифларда ҳақ тўлашни ўз зиммасига олади.
Хизматларни кўрсатиш тартиби
2.
2.1 Бажарувчи Буюртмачига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли
сифатдаги, Хизматларнинг эксплутацион характеристикаларига тўлиқ мос келадиган
Хизматларни кўрсатади.
2.2 Буюртмачига Хизматларни кўрсатиш Бажарувчининг банкдаги ҳисоб рақамига ушбу
шартнома орқали ўрнатилган миқдордаги аванс (олдиндан ҳақ тўлаш) ўтказилган
пайтдан бошлаб беш кун мобайнида бошланади ва хизматларни кўрсатиш фақатгина
шартномада кўзда тутилган шартларда тугатилади ёки тўхтатиб турилади.
2.3 Бажарувчи Буюртмачига кўрсатиб борилган Хизматларнинг ҳажмини ҳисобга олиб
бориш ва уни ҳар ойлик кўрсатилган хизматлар далолатномасида акс эттириш
мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2.4 Бажарувчи томонидан хизматлар кўрсатилаётганда Буюртмачибошқа
шахсларга
хизмат кўрсатилишига тўсқинлик қилишга ёки бажарувчининг тармоғида бирор-бир
рухсат этилмаган ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
2.5 Буюртмачитомонидан авариявий ҳолатлар, Хизматлар кўрсатилишида танаффуслар
ёки хизматлар сифатининг ёмонлашганлиги аниқланган ҳолатларда у зудлик билан
бу ҳақда Бажарувчига телефон ёки электрон почта орқали хабар бериши лозим.
2.6 Шартномани бажариш вақтида Тарафлар Ўзбекистон Республикасида алоқа
хизматлари Буюртмачилари ва истеъмолчиларига қўйиладиган талабларни бажариш
мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.