598
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Боғларда мавали дарахтларнинг жойлашиши ҳам бўйлама, ҳам кўндаланг йўналишларда
ўзгарувчан бўлади. Масалан, 6 метр кенгликда экилган қаторларда дарахтлар қатор марказидан 3
метр масофада жойлашиши керак, аммо дарахтлар танаси 294,7±6,09 см ва 293,4±3,58 см масофада
жойлашган. 5 метр кенгликда экилган дарахтлар эса қатор марказидан 250 см эмас, 247,8 ± 3,03 см
ва 247,4 ± 3,51 см масофада жойлашган. Демак, реал қатор оралиғи 6 м кенгликдаги 8 йиллик
боғларда 577,2
-
601,6 см оралиғида, 3 йиллик боғларда эса 293,4
-
296,9 см ни ташқил қилади.
Дарахтларнинг қатор ўқидан четланиши ҳам ўзгарувчан, аммо ўнг ва чап томонни қўшиб
ҳисоблаганда ҳам 10 см дан ошмайди.
Боғ қатор ораларига ҳар
-
хил чуқурликда текис ишлов берадиган
плугнинг ишлов бериш чуқурлигини аниқлаш учун мевали дарахтларнинг илдиз тизими
жойлашишини аниқлаш лозим.
А.Корчагиннинг фикрича мевали дарахтларнинг илдиз тизими атроф
-
мухитга қараб
шаклланади. Суғориладиган бўз тупроқларда кучли илдиз тизими ҳосил бўлади [2].
Илдиз тизимининг жойлашишини ўрганишда асосан скелет усулидан фойдаланилди, чунки
бунда илдизнинг тупроқ остидаги жойлашуви тўғри
-
сида батафсил маълумот олиш имконияти
мавжуд (3
-
расм).
Дарахт илдизларини ўлчаш ишлари қуйидагича олиб борилди. Дарахт илдизларини очиш
учун дарахт танаси атрофидаги тупроғи илдизлар тўлиқ кўрингунича иш қуроллари ёрдамида очиб
борилди. Бунда асосий илдиздан ташқари майда илдизлар шикастланмаслигига ҳаракат қилинди.
Атрофидаги
тупроқлари олинган илдизларни олдиндан тайёрланган оҳакли эритма билан
бўялиб, қуригунча кутилди.
Илдизларнинг ер сатҳидан қанча чуқурликда жойлашиши, уларнинг
дарахт танасидан узоқлашган масофадаги чуқурлиги бўйича жойлашиши, хар бир илдизнинг
узунлиги ва қалинлиги ўлчов чизғичи (рулетка) орқали аниқланди (3
-
расм).
Хулоса.
Суғориладиган майдонларда кўп йиллик дарахтининг илдизи горизонтал бўйлаб
тарқалиши ўзига хос хусусиятларга эга. 3, 4, 5 ва 8 ёшли олма дарахтларининг танасидан
илдизларнинг жойлашиши 0
-20, 20-40, 40-60, 60-80, 80-100, 100-
120 см чуқурликларда ва 100 см
узоқликда энг кам илдизлар тарқалган майдон дарахт танасидан 0
-
20 см мойдонда бўлиб, мос
равишда 8,4%, 3,22%, 7,06%, 5,85% ни, энг кўп илдизлар тарқалган майдон дарахт танасидан 0
-100
см узоқликда ва 20
-
40 см чукурликда бўлиб мос равишда 35,1%, 28,54%, 33,43%, 30,36% ни ташкил
қилади. Демак бундай боғлар қатор ораларига ишлов беришда дарахт танасидан 100 см масофада
чуқурлик 20 см дан ошмаслиги лозим экан.
Do'stlaringiz bilan baham: