Аннотация:
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига таъсир этувчи омилларни
аниқлашга ёндашувларни таҳлил қилиш амалга оширилади. Сабаб диаграммасини тузиш билан
таъминлайдиган омиллар тизими шаклланди. Бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнига таъсир
этиши, унда асосий, иккинчи даражали ва учинчи даражали омиллар таъкидланган.
Калит сўзлар:
бошқарув қарори, омил, сабаб
-
оқибат диаграммаси.
Аннотация:
Проведен анализ подходов к выделению факторов, оказывающих влияние на
процесс принятия управленческого решения. Посредством построения причинноследственной
диаграммы сформирована система факторов, оказывающих. Влияние на процесс принятия
управленческого решения, в которой выделены первичные, вторичные и третичные факторы.
Ключевые слова:
управленческое решение, фактор, причинно
-
следственная диаграмма.
Abstract:
The analysis of approaches to the identification of factors influencing the process of
making managerial decisions is carried out. By constructing a cause-effect diagram, a system of factors has
been formed. Influence on the process of making managerial decisions, in which primary, secondary and
tertiary factors are highlighted.
Key words:
managerial decision, factor, causal diagram.
1
ТДИУ
Самарқанд филиали, талабаси
E-mail: shodiyevjahongir2oo1@gmail.com,
T
елефон:
94-329-47-14
469
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнлари корхона ва ташкилотлар бошқарув
фаолияти учун асосий ҳисобланади, чунки ушбу фаолиятнинг мазмунини ҳам, натижаларини ҳам
айнан улар аниқлайдилар. Бошқарув қарори
таъсирни бошқариш учун асосий восита ҳисобланади.
Бутун ташкилотнинг муваффақияти кўп жиҳатдан қабул қилиш сифати ва бошқарув қарорларини
амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ.
Юқори поғанадаги менежер бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга
ошириш технологияларига эга бўлиши керак, уларсиз қийин иқтисодий шароитда ташкилотни
самарали бошқариш имконсиздир.
Бошқарув қарорини танлаш ноаниқ бўлиб, кўп жиҳатдан уни қабул қилиш жараёнига турли
омилларнинг таъсирига боғлиқ. Ушбу омиллар ва уларнинг таъсир доираси жуда кенг. Шу
муносабат билан мавзусининг долзарблиги шубҳасиздир.
Кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларнинг асарлари бошқарув қарорларини илмий
асослаш муаммоларига бағишланган бўлиб, улар орасида В.М. Колпакова
2
, В.Н. Эйтингон
3
,
В.
Б
.
Ременникова
4
, Р.А. Фатхутдиновалар томонидан менежментга турли хил ёндашувлардан
фойдаланиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини ҳар хил шароитларда кўриб чиқиш
тобора зиддиятли масалаларни келтириб чиқарди ва баъзи қарама
-
қаршиликларни очиб берди.
Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ жуда кўп сонли
илмий мақолаларга
қарамай, бошқарув қарорларини қабул қилиш омилларини ўрганишни яхши
ривожланган деб аташ мумкин эмас. Аввало, бу бошқарув муаммоларининг тобора
мураккаблашиб
бориши билан ташкилотнинг доимий ўзгариб турадиган ички ва ташқи муҳит шароитларига боғлиқ.
Шу сабабли, бошқарув қарорларини қабул қилиш омилларини ўрганиш, уларнинг ўзаро алоқалари,
таъсир даражаси ва йўналиши кейинги тадқиқотларни талаб қилади.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига таъсир қилувчи омилларни тизимлаштириш
асосида бошқарув қарорларини сифатини баҳолашга услубий ёндашувни ишлаб чиқиш
лозим
.
Ушбу мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади:
Биринчидан, бошқарув қарорларини қабул қилиш омилларини аниқлаш муаммоси бўйича
кўплаб маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларнинг
фикрларини
ўрганиш;
Иккинчидан, бошқарув қарорларини қабул қилиш омилларини тизимлаштириш усулини
танлаш.
Адабиётларда омилларга турли хил таърифлар берилган, уларнинг ҳар хил таснифи, кўпинча
ички ва ташқи омилларга
бўлинади. Ички омилларга ташкилотнинг ички муҳитида, унинг
функционал қуйи тизимларида жойлашган ва шу сабабли уларга тўғри йўналишда ўзгариши учун
менежмент таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар киради. Бошқарув қарорларини қабул
қилишнинг ички омиллари рўйхатига ташкилотнинг ўзига хос функционал қуйи тизимларида
фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи омиллар киради: маркетинг, ишлаб чиқариш,
инновация, молиявий ва кадрлар. Ташқи омилларга ташкилотнинг ташқи муҳитидаги ўзгарувчилар
киради, шу сабабли ташкилотнинг уларга таъсири аҳамиятсиз ёки имконсиз, ташкилот ўз
фаолиятини ташқи муҳитга мослаштиришга мажбур. Бундай омилларнинг икки даражаси мавжуд
-
макро муҳит (умумий муҳит, билвосита таъсир муҳити, узоқ муҳит) ва микро муҳит омиллари
(ишбилармонлик муҳити, оралиқ муҳит, саноат ёки яқин атроф
-
муҳит, бевосита муҳит).
Макромуҳит қуйидаги омил гуруҳларини ўз ичига олади: иқтисодий; технологик; қонуний;
демографик; маданий; сиёсий; табиий (экологик); илмий
-
техник; халқаро; минтақанинг
инфратузилмаси. Микро муҳитга субъектлар ва омиллар гуруҳи киради: маҳсулотлар ёки
хизматларнинг истеъмолчилари; етказиб берувчилар;
тўғридан
-
тўғри рақобатчилар; потенциал
рақобатчилар; ўрнини босувчи товарларни ишлаб чиқарувчилар; бизнес инфратузилмаси; назорат
қилувчи ташкилотлар; халқаро сектор.
2
Колпаков В. М. Теория и практика принятия управленческих решений: [учеб.пособ.] К.: МАУП, 2004.
-504
с.
3
Эйтингон В. Н. Методы разработки и принятия решений в менеджменте: [учеб метод пособ]: Воронеж,
Воронежский государственный университет, 2005.
-
47 с.
4
http://www.e-college.ru/xbooks/xbook167/book/index/index.html?go=part-005*page.htm
470
Do'stlaringiz bilan baham: |