222
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Республикада озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашда картошка ишлаб чиқаришнинг
ўрни мамлакатнинг ижтимоий
-
иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлашнинг устивор
вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, жаҳонда озиқ
-
овқат маҳсулотларига талаб тобора ортиб
бораётган ҳозирги мураккаб пандемия шароитида Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор
ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланган
қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи саналган картошка ишлаб чиқариш ва қайта
ишлаш
саноатини тараққий эттириш, озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган
тизимли ислохотлар ҳозирги куннинг энг долзарб вазифалардан бири саналади. Шунингдек, озиқ
-
овқат хавфсизлиги жаҳон ҳамжамияти олдидаги энг долзарб масалалардан бирига айланган. Ер
юзида аҳоли нуфузининг йил сайин ўсиб бораётганлиги натижасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларига бўлган талаб ҳам тобора ортмоқда. Бироқ иқлим ўзгариши оқибатида рўй
бераётган табиий офатлар, сув тақчиллиги, қурғоқчилик каби табиат инжиқлари вазиятни
мураккаблаштираётгани барчамизга маълумдир. Оқибатда дунё бозорида озиқ
-
овқат
маҳсулотлари, жумладан, картошкага бўлган талабнинг кескин кўтарилиш тенденцияси
кузатиляпти. Бу муаммо коронавирус пандемияси таъсирида янада чуқурлашаётганидан эса кўз
юмиб бўлмайди. Халқаро ташкилотлар прогнозларига қараганда, пандемия натижасида тўйиб
овқатлана олмайдиган дунё аҳолиси сони 2 баробар кўпайиб, 1,6 миллиард кишини ташкил
қилиши мумкин экан.
Жаҳоннинг 54 мамлакатида оилалар моддий аҳволи даражасининг
пасайиши кузатилгани, 20дан зиёд давлат аҳолисининг асосий қисми очликдан қийналаётгани,
12 та мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриши қисқаргани, сўнги
йилларда дунё
аҳолисининг 840 миллиондан ортиғи очликдан азият чекаётганлиги бунинг яққол далилидир.
Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда катта
аҳамият берилади. Озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигида картошка ишлаб
чиқаришни ривожлантириш ҳамда аҳоли дастурҳонига етказиб бериш муҳим ўрин тутади. Бу
борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг
қўшма мажлисида қилган нутқида “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ
-
овқат
хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири
бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга
келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли
фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта
эътибор қаратилади”
-
деб таъкидлаган.
Сўнги йилларда картошка етиштириш ҳамда уни экспорт қилиш масалалари
Ўзбекистоннинг ижтимоий
-
иқтисодий сиёсатида марказий ўринлардан бирида туради.
Эндиликда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва даромадларини ошириш, аҳолини озиқ
-
овқат билан тўлақонли таъминлаш масалалари озиқ
-
овқат
хавфсизлигини таъминлашда
картошка ишлаб чиқариш билан чамбарчас боғлиқдир. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг
ташаббуси билан ислоҳотларнинг янги босқичида Ўзбекистон иқтисодиётининг энг муҳим
соҳаларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг картошка етиштириш тармоғи тубдан ислоҳ
қилиняпти. Айниқса, ҳозирги пандемия пайтида озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички
бозорда картошкага бўлган талабни қондириш, бозорларда картошканинг нарх
-
наво
барқарорлигини ушлаш
-
буларнинг барига картошка етиштириш агрокластер ва кооперацияларни
ривожлантирмасдан эришиб бўлмайди. Маълумотларга қараганда, 2025 йилгача мамлакат ялпи
ички маҳсулоти ҳажмини 100 миллиард доллар, йиллик экспортни 30 миллиард долларга етказиш
мақсад қилинган. Бу кўрсаткичларга эришиш учун эса қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд
бўлган захирадаги имкониятлар ишга солинмоқда.
Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси
75-
сессиясида сўзлаган нутқида ҳам озиқ
-
овқат
хавфсизлиги ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Бинобарин, глобал пандемия барча соҳалар каби озиқ
-
овқат ва қишлоқ хўжалиги тармоғига салбий
таъсир кўрсатди. Ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам аҳолининг муҳтож қатламини озиқ
-
овқат
билан
таъминлашда
кўплаб
муаммолар
пайдо
бўлди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон озиқ
-
овқат хавфсизлиги борасида нафақат Марказий Осиё
минтақасида, балки халқаро миқёсда муносиб ўрнига эга. Бугунги
кунда Ўзбекистондан 70 дан