“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Қурилиш тармоғини ривожлантиришда замонавий бино ва иншоатларни қуриш учун
ишлаб чиқариладиган
,
янги турдаги қурилиш материалларини маҳаллийлаштириш, чет эл
қурилиш бозорларига экспорт қиладиган рақобатбардош ва истеъмолчиларнинг юқори бўлган
эҳтиёжини қаноатлантирувчи қурилиш маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, инновацион
қурилиш маҳсулотларини излаб топиш ҳамда уни амалиётга тадбиқ этиш, юртимиз иқлим
шароитига мос турларини илмий жиҳатдан тахлил қилиб ва уни амалиётда қўллаш қурувчилар
олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Республикамизда қурилиш иқтисодиётини ривожлантириш, ҳозирги шароитда асосий
омилларидан бири бўлиб турибди. Демак, бу тармоқни инновацион фаолият орқали
ривожлантириш ҳам илмий тадқиқотларни талаб этмоқда. Инновацион фаолиятни олиб
борувчиларнинг мақсадлари ва қизиқишларининг кўп ҳолларда бири –
бирига тўғри келмаслиги,
фаолият иштирокчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳам бугунги кундаги асосий
муаммолардан бирига айланиб турибди.
Қурилиш –
бу иқтисодиётнинг энг мураккаб ва очиқ моддий ишлаб чиқаришдаги
ижтимоий тизимларидан биридир.
Тизимнинг мураккаблиги қурилиш майдонини танлашдан бошлаб, объектларни яратиш
зарурати билан белгиланади. Танланган қурилиш майдончаси иқтисодий баҳолаш бўйича
талабларга жавоб бериши керак. Бунда асосий меъзонлар геологик ва атроф
-
муҳит шароитлари,
табиий ва техноген таъсирларга мойиллиги, хом ашё ва моддий техника ресурсларнинг ҳолати
ҳамда уларни етказиб бериш усуллари, қурилиш ҳудудининг инфратузилмаси, қурилиш
жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган электр –
энергия ва
сув бўйича имкониятлари, ҳудудда
танлов савдоларини ўтказиш учун ихтисослашган ва қуриш учун зарурий қувватга эга бўлган
қурилиш объектларининг мавжудлиги.
Қурилиш тармоғининг очиқлиги мамлакат иқтисодиётининг барча соҳалари билан
ҳамкорлиик қила олиш зарурати билан тавсифланади. Қурилиш маҳсулотлари иқтисодиётнинг
барча тармоқлари тамонидан талабга эга.
Давлат иқтисодиётдаги инновацион фаолиятни муқаррар равишда инновацион жараён
иштирокчилари ўртасида янги иқтисодий муносабатларни шакллантиришга ёрдам беради. Ушбу
ҳолат бошқарувнинг барча даражаларига, шу жумладан, ҳудудий ва минтақавий ташкилотлар
мажмуасига ҳамда ҳар хил ишлаб чиқариш қувватига эга ҳар бир ташкилотга тегишли.
Давлатнинг асосий мақсади илмий –
техник фаолият, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи инновацион сиёсатнинг қонунчилик асосида
инновацион инфратузилмани бунёд этиш учун мутахассисларни тайёрлаш ва тадбиркорлик
фаолиятларига қулай шароит ва имкониятларни яратишдир.
Бироқ, ҳозирги вактда инновацион сиёсатни ишлаб чиқишда ягона давлатнинг илмий –
услубий ёндошуви етарли эмас, амалдаги қонунчилик бу жараённи янада ривожлантириш учун
қурилиш тармоғини модернизация қилиш ва тармоқда мулк шаклини кўпайтириш орқали
тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришни талаб этмоқда.
Инновацион фаолият иштирокчилари кўп ҳолларда нафақат инновацион маҳсулотлар
олинадиган иқтисодиётнинг бир соҳасини, балки маҳсулот истеъмол қиладиган, ресурсларни
етказиб берадиган, асбоб –
ускуналар ва таъминотчи тармоқларни бошқариш манфаатларига ҳам
таъсир қилади.
Қурилиш жараёнида ҳар қанда янгилик иқтисодий қийматни оширгандагина қабул
қилинади. Шу нуқтаи назардан, молиявий инновациялар жуда бошқача табиат ва тартиб
омилларига асосланган, аммо иқтисодий самарадорликни баҳолашда
асосий кўрсаткичлардан
ҳисобланади.
Молиявий нуқтаи назардан инновацияларни бошланғич нархнинг сифат жиҳатидан
ўсишини таъминлайдиган янгилик деб таърифлаш мумкин
3
.
3
Levchaev P.A. On the construction of an innovative model of development of the Regions [K voprosu postroenija
innovacionnoj modeli razvitija regionov]. № 2 (38). Article ID: 3808 Date: 05/29/2014. Access: https://eee
-
region.ru/article/3808/
163
Do'stlaringiz bilan baham: |