72
сўнг ва витр намози олдидан ўқиладиган намозга «таровеҳ» дейи-
лади. Унинг ҳар тўрт ракъатидан сўнг дам олингани учун шундай
ном берилган. Таровеҳ намози йигирма ракъат бўлиб, суннати муак-
кададир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан
савоб умид қилиб Рамазон намозини (таровеҳни) ўқиса, олдинги
гуноҳлари кечирилади», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим).
Таровеҳ икки ракъатдан ўқилади, ҳар тўрт ракъатидан сўнг уч
мартадан қуйидаги таровеҳ тасбеҳи айтилади:
«субҳаана зил мул-
ки вал-малакуут. субҳаана зил-ъиззати вал ъазомати вал-қуд-
роти вал кибрийаа-и вал-жабаруут. субҳаанал маликил-ҳай-
йиллазии лаа ямуут. суббууҳун қуддуусур-роббунаа ва роббул
малааикати вар-рууҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ,
насъалукал жанната ва наъуузу бика минан-наар».
МУсОФИр НАМОЗИ
Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни
босиб
етадиган жойга сафарга чиққан киши яшайдиган жойи ҳудудидан
чиқиши билан қайтиб келгунича мусофир ҳисобланади (бу ҳана-
фий мазҳабида 96 километрга тенг). Ана шу масофадаги ерга ма-
шинада, поездда, тайёрада йўлга чиққанлар ҳам мусофир ҳисобла-
нади. У жойда ўн беш кундан камроқ муддат туришни ният қилган
бўлсаю, ойлаб-йиллаб қолиб кетса ҳам, мусофир саналаверади.
Агар борган жойида ўн беш кун ёки ундан кўп муддат туриш-
ни ният қилса,
етиб боргач, мусофир ҳисобланмайди.
– Мусофир тўрт ракъатли фарз
намозларини икки ракъатга
қисқартириб (қаср қилиб) ўқийди.
Суннат намозларини қаср қилмайди.
– Вақт тиғиз, шароитда қийинчиликлар бўлса, суннат намоз-
лар адо этилмаслиги мумкин, лекин ётоқхонада ёки бориб тушил-
ган ўринларда ўқилади.
– Мусофир таҳорат олгач, маҳсисига уч кечаю уч кундуз масҳ
тортиши мумкин.
Мусофир тўрт ракъатли намозни қасддан тўла ўқиса, гуноҳ-
кор бўлади. У тўрт ракъатли намознинг иккинчи ракъатида ўтир-
ган бўлса, икки ракъатдан зиёдаси нафл намозига ҳисоб бўлади,
ўтирмаган бўлса, намози дуруст бўлмайди, қайта ўқийди.
73
Мусофир кишига муқим имом бўлса,
мусофир имом билан
намозини тўла адо қилаверади. Аммо намознинг вақти ўтганидан
кейин мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин эмас.
Агар мусофир муқимга имом бўлса, муқим киши намозини
тўкис қилади, мусофир эса намозини қаср қилиб ўқийди. Унинг
намоз охирида «Намозларингни тўкис қилинглар, мен мусофир-
ман», дейиши мустаҳабдир.
ЖУМА НАМОЗИ
«Жума» сўзи «жам бўлиш, тўпланиш» деган маънони англата-
ди. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган:
Do'stlaringiz bilan baham: