Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

Таяммум қилиш тартиби:
Кафтлар «Бисмиллаҳ» билан ғубор ёки тоза ер жинсига бир 
марта урилади ва юзга суртилади. Кейин яна бир марта уриб
икки қўлни ўнгдан бошлаб тирсагигача масҳ тортиб, сийпаб чи-
қилади.
Таяммумнинг фарзлари тўртта:
1. Намоз ўқиш нияти билан таяммум қилиш;
2. Таяммумни пок ер жинсига қилиш;
3. Юзга масҳ тортиш (сийпалаш);
4. Икки қўлнинг тирсакларигача масҳ тортиш.
Таҳоратни синдирувчи нарсалар (ел, бўшаниш, уйқу кабилар) 
таяммумни синдиради. Таҳоратга етадиган сув топилиб қолса ҳам 
таяммум синган ҳисобланади. 


37
Сувни топишга умид қилган киши намозини охирги вақтида 
ўқиши мустаҳаб (яъни маъқулроқ). Сув яқинимда, деб гумон қил-
ган кишига сувни ахтариш вожиб (шарт) бўлади.
МАҲсИГА МАсҲ ТОрТИШ
Покланишда маҳси, чориқ, этик каби оёқни тўпиқлари би-
лан ёпувчи пойабзаллар устига масҳ тортиш жоиздир. Ғусл во-
жиб бўлган киши оёқ кийимини ечиб ювади. Чунки ғусл қилиши 
лозим бўлган киши оёқ кийимларига масҳ тортиши жоиз эмас. 
Шунингдек, жабира (жароҳат, яра устидан ёпилган қоғоз, латта, 
дока) устидан ҳам у тузалгунга қадар масҳ тортилади.
Қўлнинг уч бармоғи билан оёқ учидан бошлаб уч бармоқ бўйи-
ча юқорига тортиш масҳнинг фарзидир. Пиймага ҳам масҳ тортса 
бўлади. Масҳ тортиладиган нарса оёқни тўпиғигача тўсиши, шаф-
фоф бўлмаслиги ва у билан сафар қилиш мумкин бўлиши керак. 
Оёқдан бошқани тўсувчи нарсага масҳ тортилмайди, фақат 
ювса зарар бўлувчи жароҳат боғланган нарсагагина мумкин.
Масҳнинг яраш муддати муқимлар (ўз шаҳрида яшовчилар) 
учун бир кечаю бир кундуз, сафардагилар учун эса уч кечаю уч 
кундуздир. Масҳнинг муддати таҳорат синган пайтдан бошлаб 
ҳисобланади.
Масҳни қуйидагилар синдиради:
1) таҳоратни синдирадиган нарсалар;
2) масҳ муддатининг ўтиб кетиши;
3) оёқ товонининг кўп қисми маҳсининг тўпиқ турадиган ери-
гача чиқиб кетиши ёки оёқнинг уч кичик бармоғи кўринадиган 
даражада маҳсининг йиртилиши.
ҲАйЗ ВА НИФОс
Балоғатга етган қиз ёки аёлнинг ҳар ойда одат бўйича кўра-
диган қони «ҳайз» дейилади. Ҳайз муддатининг ози уч кучаю уч 
кундуз, кўпи эса ўн кеча-кундуздир.
Ҳайздан покланганидан кейин навбатдаги ҳайзгача поклик 
муддатининг ози ўн беш кун, ўн беш кундан ози покликка эмас, 
касалликка ҳукм қилинади. Поклик муддатининг кўпига эса чега-


38
ра йўқ. Покликка ўн беш кун тўлмасдан келган қон ёки ҳайзнинг 
ўн биринчи, ўн иккинчи кунлари келган қон ҳайз қони эмас, бал-
ки истиҳоза (касаллик) қони дейилади.
Ҳомиладор аёл кўз ёриганидан кейин келадиган қон «нифос» 
деб аталади. Нифоснинг энг кўпи қирқ кун бўлади. Озининг эса 
чегараси йўқ. Қирқ кундан кейин кўрилган қон нифос ҳисоблан-
майди, балки у истиҳоза қонидир, бунда ғусл вожиб бўлмайди. 
Эгизак туққан аёлнинг нифос муддати фарзандларининг аввал-
гисидан ҳисобланади.
Ҳайз ёки нифосдаги аёлга қуйидаги ишлар ман этилган:
1) намоз ўқиш;
2) рўза тутиш;
3) Байтуллоҳни тавоф қилиш;
4) жимоъ (жинсий алоқа) қилиш;
5) масжидга кириш;
6) Қуръон ўқиш (аммо эшитиш мумкин);
7) Қуръонни ёки оят ёзилган қоғозларни ушлаш.
Аёллар ҳайз ёки нифос қони келиши тўхтаганидан сўнг ғусл 
қилиб покланишади. Улар ҳайз ва нифос вақтида ўқилмай қолган 
намозлар қазосини ўқишлари шарт эмас, аммо қолдирган рўзала-
ри қазосини кейин тутиб беришади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish