49
2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш;
3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ» ва ҳар ракъатда Фотиҳа-
дан олдин «Бисмиллаҳ...» айтиш;
4. Фотиҳа
сураси тугагач, махфий тарзда «Омин», дейиш;
5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»,
иқтидо қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (на-
мозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);
6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда
«Аллоҳу акбар», дейиш;
7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чан-
галлаш ва камида уч марта «Субҳаана Роббиял ъазийм», дейиш
(бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тизза-
ларини бир оз букишади);
8. Саждада пешонани қўллар
орасига олиш, бармоқларни
жипс тутиш ва бош бармоқни қош тўғрисида ушлаш;
9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешо-
наси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғаси-
га ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлла-
рини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);
10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб,
бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг то-
монга чиқариб, чап қуймичида ўтиради);
11. Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ оралигидан
камайтирмаслик (аёллар эса жипсроқ тутишади);
12. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» дуосини ўқиш;
13. Аввал ўнг, сўнгра
чап томонга салом бериш;
14. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.
НАМОЗНИНГ МУсТАҲАБЛАрИ
1. Намозда эсноқ ва йўтал келса, кучи етганича қайтариш.
2. Ихтиёрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни
бекитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.
3. Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан
сўнг бомдодда узунроқ, оқшом намозида қисқароқ, бошқа намоз-
ларда ўртачароқ сураларни ўқиши.
4. Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.
50
5.
Саждага борганда аввал тиззани, қўлни,
кейин пешона-
ни, сўнг бурунни ерга қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча
бўлади.)
6. Саждада бармоқлар орасини зичлаш, бошни икки қўл ора-
сига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг
учини ва оёқлар панжаларини қиблага қаратиш.
7. Саломда юзини ўнг ва чап оёқларга қаратиш, саломдан сўнг
юзнинг тер ва чангини артмаслик.
8. Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош
бармоқнинг юзини қулоқ юмшоқларига теккизиш (аёллар қўлла-
рини енгдан чиқармай, елкалари тўғрисигача кўтарадилар).
9. Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бар-
моқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни
чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.
10. Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқ-
дорини ошириб 5, 7, 9 мартадан айтиш.
11. Уч ва тўрт ракъатли фарз намозларининг сўнгги
бир ва
икки ракъатида Фотиҳа сурасини ўқиш.
12. Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада
бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.
13. Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.
14. Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракъатларга
туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.
Do'stlaringiz bilan baham: