Хулоса (Conclusion)
Хулоса шуки, совет хокимиятининг “жамоалаштириш” сиёсати орқали кишлоклардаги
азалий хўжалик алокалари тизимига ёппасига аралашуви, қишлок хўжалиги учун мутлақо
зарарли бўлган социалистик муносабатларнинг мажбуран ўрнатилиши хўжаликларда
мустақил тарзда ривожланишнинг барча имкониятларини барбод килди. Қишлок
мехнаткашларининг ерга бўлган муносабати ва дунёқарашини салбий томонга ўзгартирди.
Дехконлар ерга ва ишлаб чикаришга эгалик туйғусини, минг йиллардан буён сингиб келган
мехнатсеварлик фазилатларини йўқотиб бордилар, улардаги мехнатга, касб махоратига бўлган
мехр-мухаббат совиб бораверди. Натижада одамларнинг ижтимоий турмуши ва қишлоқ
хўжалиги оғир ахволга тушиб қолди. Шунингдек, азалдан қишлоқ хўжалигида катта
тажрибага эга, турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, маҳаллий аҳоли
эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб келган йирик хўжалик эгалари, соғлом фикрли оддий қишилар
совет ҳокимиятининг жамоалаштириш сиёсатига кескин қарши чиқдилар. Аммо, амалда ҳеч
қачон халқ манфаатини ўйламаган мустабид совет ҳокимияти ўзининг кенг қамровли жазо
органлари ёрдамида бир томондан, совет ҳокимиятига қарши чиқиш беҳуда эканлигини
кўрсатиб қўйиш, иккинчи томондан, ушбу тузумга қарши чиққан фуқароларни жисмонан йўқ
қилиш мақсадида ўзига хос қатағон сиёсатини авж олдирди.
Иқтибослар/Сноски/References:
1.
Аминова Р.Х “Коллективлаштириш-қашшоқлаштириш демак” “Шарқ юлдузи”, 1992 йил
12-сон.183-бет (Aminova RH "Collectivization means impoverishment" "Star of the East",
No. 12, 1992. p.183)
2.
Шамсутдинов Р.Т. “Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш, қулоқлаштириш, сургун (Ўрта
Осиѐ республикалари мисолида)” Т., “Шарқ”, 2003 йил. 24-54 бетлар (Shamsutdinov R.T.
"Rural tragedy: collectivization, deafening, exile (on the example of the Central Asian
republics)" T., "East", 2003. Pages 24-54)
3.
Шамсутдинов Р.Т. “
Ўзбекистонда советларнинг қулоклаштириш сиёсати ва унинг
фожеали оқибатлари”
. “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик концерни Бош
таҳририяти. -
Т
.
2001 105-бет
(Shamsutdinov R.T. "Soviet austerity policy in Uzbekistan and
its tragic consequences." Editor-in-Chief of Sharq Publishing and Printing Joint-Stock Concern.
- T. 2001 Page 105)
4.
Данилов В.П. “Коллективизация : как это било? Страници истории советского обшества.
Люди, проблеми,факти” М., Политиздат 1989 год. — С. 228-250 (Danilov V.P.
“Collectivization: how did it beat? Pages of the history of the Soviet society. People, problems,
facts” M., Politizdat 1989. — Page 228-250)
5.
“Трагедия средниазиатского кишлака: Коллективизация, раскулачивание, ссылка. 1929-
1935. Документы и материалы” Под редакации д.и.н Д. А. Алимовой. Т : “Шарк”, 2006
год. – С. 225-230 (“The tragedy of the Central Asian village: Collectivization, dispossession,
exile. 1929-1935. Documents and materials” Edited by Doctor of History D. A. Alimova. T :
Shark, 2006. – Page 225-230)
6.
Голованов А. А. “Крестянство Узбекистана: эволюция социалного положения 1917-1937
гг” Ташкент: “Фан”, 1992 год. — C 160. (Golovanov A. A. “The peasantry of Uzbekistan:
the evolution of the social situation in 1917-1937” Tashkent: “Fan”, 1992. — Page160)
7.
Дьяков Ю. Пятая колонна России. - М., 1995. - С.49 (Dyakov Yu. The fifth column of
Russia. - M., 1995. – Page 49)
8.
Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. /
Илмий муҳаррир М. Жўраев. – Т.: Шарқ, 2000 йил. 351-352 бетлар (New history of
Uzbekistan. Book 2. Uzbekistan during the Soviet colonial period. / Scientific editor М. Jo'raev.
- T .: Sharq, 2000. Pages 351-352)
9.
Шамсутдинов Р., Абдуллаев М, “Ўзбекистонда коллективлаштириш, қулоқлаштириш ва
деҳқонларни сургун қилиш: мақсад, тажриба ва оқибатлар” “Водийнома” журнали 2017
№8 | 2022
15
йил №3 (5) (махсус сон) - 38-бет (Shamsutdinov R., Abdullaev M, “Collectivization, deafness
and deportation of farmers in Uzbekistan: goals, experience and consequences” “Vodiynoma”
magazine 2017 №3 (5) (special issue) - page 38)
10.
Ниёзова Ф. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини коллективлаштиришнинг салбий
оқибатлари //“Ўзбекистон тарихи”, 1999 №4. (Niyozova F. Negative consequences of
collectivization of agriculture in Uzbekistan // "History of Uzbekistan", 1999 №4.)
11.
https://www.gazeta.ru/science/2019/11/17_a_12817490.shtml
Do'stlaringiz bilan baham: |