793
Турхизматлар
ЖамиШундан чет эллик туристларЭкспорт
млн. Доллар200275227425,5200386430625,8200491632927,5Энди
эътиборингизни маҳаллий ва чет эллик сайёҳларга кўрсатиладиган туристик
хизматлар ёки туристик хизматлар экспортини ифодаловчи кўрсаткичларга
қаратмоқчимиз. Маълумотлардан кўриниб турганидек, туристик хизматлар
экспорти ҳам туристлар оқимининг кўпайиши билан бирга уч йил мобайнида
ошиб борган. 2002 йилда бундай экспорт 25,5 млн. А+Ш долларини ташкил
этган бўлса, 2003 йилда 25,8 млн. А+Ш доллари ва 2004 йилда 27,5 млн. А+Ш
долларини ташкил этган.
12.3. Туристик фирмаларни ташкил қилишда таъсис ҳужжатлар
лойиҳасини тақдим қилиш.
Мамлакатимизда кўрсатилаётган туристик хизматлар ўз ичига қуйидаги
туристик маҳсулот турларини қамраб олади: треккинг, спелеотуризм,
альпинизм, экотуризм, таълим олиш мақсадига йўналтирилган туризм, сафари,
туяларда саёҳат қилиш, дам олиш курортлари ва санаториялари, сув туризми,
тарихий туризм, археологик туризм, ов ва балиқ ови, гербарийлар ва
ҳашоратлар йиғиш, орнитология ва фотоовчилик, пикниклар, от туризми,
маданий туризм, маҳаллий халқлар хаётини ўрганиш, фольк туризми, бизнес-
туризм ва сувенирлар ишлаб чиқариш. Кўриниб турганидек, мамлакатимизда
кўрсатилаётган туристик хизматларнинг тури анча миқдорни ташкил этади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, туристлар оқимининг йил сайин ортиб
бориши натижасида фақатгина “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг ва
унинг жойлардаги шаҳобчаларини барча туристларга, яъни ҳам ички ва ҳам
ташқи туристларга хизмат кўрсатиш имконияти доираси чекланиб қолмоқда.
Табиий равишда, бу соҳада ўзига хос рақобатчиларни шакллантиришга кескин
эҳтиёж юзага келмоқда. Мамлакатимизда туризм соҳасидаги ушбу эҳтиёжни
самарали қондиришнинг бирдан-бир йўли туризм хизматлари кўрсатадиган
кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантиришда ўз ифодасини топади.
Айнан мана шундай тадбиркорлик субъектларини аста-секинлик билан
ривожлантириш натижасида биринчидан, мамлакатимиз бўйлаб саёҳат
қилаётган туристлар оқими йил сайин ортиб бормоқда. Чунки, уларга хизмат
кўрсатиш бўйича хусусий туристик фирмаларнинг ўзаро рақобати натижасида
туристлар, айниқса, чет эллик туристлар эҳтиёж сезадиган жаҳон сифат
андозаларидан қолишмайдиган туристик хизматлар таклиф этилмоқда.
Иккинчидан, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ривожлантирилиши
натижасида туристик хизматлар экспортининг салмоғи йил сайин ошиб
бормоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда мавжуд туризм
имкониятларидан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш, шунингдек, янада кўпроқ
имкониятларни кашф этиш учун ўзига хос замин яратмоқда.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, туризм Республикамиз иқтисодиётии учун
ғоятда зарур бўлган валюта тушумини таъминлайди (4-жадвалга қаранг).
Жадвалдан кўриниб турганидек, 2002-2004 йилларда валюта тушуми ҳар йили
ошиб борган.
Do'stlaringiz bilan baham: