41
фалсафага чегарадош фанларнинг категориялари ҳам
ушбу фан доирасида
кенг қўлланилади. Гап шундаки, улардан фойдаланиш жараёнида ижтимоий
ҳодисаларни билишнинг ўзига хос жиҳатларини назардан четда
қолдирмаслик лозим. Ана шундай категориялар сифатида ҳуқуқий давлат,
фуқаролик жамияти, ижтимоий фикр, ижтимоий гуруҳлар, ихтилоф
ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ўрганишда қўлланиладиган умумий
тушунчалар сирасига киради. Зеро, бу тушунчалар сиёсатшунослик, сиёсат
назарияси, сиёсат
фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси, давлат ва ҳуқуқ тарихи ва
назарияси, маданиятшунослик, социология каби фанларда ҳам кенг
қўлланилади.
Жамият
ривожланишининг
умумий
қонунларисиз, унинг
категориялари мавжуд бўла олмайди ва аксинча
категорияларсиз ижтимоий
тараққиёт қонунлари ҳақидаги ҳаққоний билимга эришиб бўлмайди.
Ижтимоий фалсафа фани моҳият эътиборига кўра, муайян
категориялар ва тушунчалар тизимидан иборат бўлади. У ёки бу
категориянинг моҳият ва мазмунини аниқлаш, уларнинг мазкур тизимдаги
бошқа категориялар билан боғлиқлигини англашдан иборатдир. Ижтимоий
фалсафа фани категориялари тизими тарихийлик ва мантиқийликнинг
бирлиги тимсолидир.
Ижтимоий фалсафа фанининг ижтимоий борлиқни, жамият ҳаётидаги
воқеа ва ҳодисалар жараёнларини билишдаги роли шунчаки фалсафий
категориялари ижтимоий ҳаётга жорий этиш деб тушуниш масалага бир
ёқлама ёндашишга олиб келади. Жамият илмий тараққиётнинг
билишнинг
энг мураккаб предметларидан бири ҳисобланади. Тарихни яратувчиси
кишилардир. Улар ўз олдиларига истиқбол мақсад ва вазифаларини,
манфаатларини белгилаб оладилар, шунингдек, уларни амалга ошириш учун
курашадилар.
Замонавий ижтимоий фалсафа жаҳон фалсафаси ва ўтмишдаги бой
ижтимоий фалсафий таълимотлар ютуқларига суянган ҳолда ижтимоий
воқейликни илмий тушунтириб воқеа ва ҳодисаларни моҳиятини билишда
муҳим методологик вазифани бажарадиган категориялар
янгича мазмунига
эга бўлиб бормоқда.
Категориялар ижтимоий воқейликнинг инъикоси, унинг муҳим
сифатий белгиларини умумлаштирувчи тушунчалардир. Улар ўзаро боғлиқ
бўлиб, бир-бирларисиз мавжуд бўлаолмайдилар, улар ўзаро диалектик
боғлиқликда бўлади.
Категориялар фақатгина мавҳум умумий тушунчалар бўлибгина
қолмай айни пайтда улар амалий аҳамиятга ҳам эгадилар. Чунки улар
ижтимоий ҳодисаларнинг билишнинг босқичи, «лаҳзаси» бўлиб, бу жараён
субъектдан объектга томон доимий ривожланишда бўлади. Ижтимоий
борлиқнинг моҳиятини англаб етишда ҳаққоний билимга эга бўлишда
ижтимоий амалиёт эса мезон вазифасини ўтайди.
Ижтимоий фалсафа фани категориялар ва қонунларини бир-бирларига
қарама-қарши қўйиш ёки уларни бир биридан ажратиш мумкин эмас. Улар
бир-бирларини тўлдиради ва бойитиб боради. Категориялар реал воқейликка
42
мос равишда шакллансагина ижтимоий тизимлар ривожланиши қонунлари
ҳақида тўлароқ билимга эга бўлиши мумкин. Ўз навбатида жамият
ривожланиши
қонунлари
эса
ижтимоий
фалсафа
фанининг
категорияларининг объектив мазмунини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: