61
1. Ижтимоий эксперимент ўзининг аниқ натижаларига эга. Физика,
химия, биология фанларидаги экспериментлар турли даврларда турли
мамлакатларда
такрорланиши мумкин, чунки табиатнинг ривожланиши
қонуниятлари, ишлаб чиқариш муносабатлари шаклига ҳам, типига ҳам,
миллий ва тарихий ўзига хосликка ҳам боғлиқ эмас.
Ижтимоий экспериментлар иқтисодни қайта қуришга, миллий давлат
тизими, таълим ва тарбия тизимига қаратилган бўлиб, улар
турли тарихий
даврларда турлича бўлиб қолмай, балки бутунлай қарама-қарши
натижаларни бериши мумкин.
2. Ижтимоий эксперимент объекти барча социумлар таъсиридан ва
экспериментдан ташқаридаги объектлардан озроқ миқдорда ҳимояланади. Бу
ерда ишончли ҳимояловчи асбоблар бўлган вакуум насослари, ҳимоя
экранларини қўллаш яхши натижалар бермаслиги мумкин.
Булар
жисмоний экспериментларда қўлланилади. Бундан келиб чиқадики,
ижтимоий эксперимент, фан тили билан айтганда, соф шароитсизликка
учраши шундай ҳолатларга боғлиқдир. Мисол учун Ш. Фурье ва
унинг
тарафдорлари томонидан олиб борган тадқиқотларни кўрсак, бу ўзига хос
идеал ва гармоник жамиятни барпо этиш эди: Р. Оуэн тадқиқотидаги
кооперативлар барпо этиш, Англия ва Америка коммуналарини ташкил
этиш ва ҳоказо тадқиқот натижалари умуман ўйлаб кўрилмаган.
Ижтимоий экспериментда техника хавфсизлигини
таъминлашга жуда -
катта талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда ижтимоий экспериментлар ва
илмий экспериментлар ўртасидаги чегара камая бошлади, лекин у ҳали
сақланмоқда. Ҳозир гап ҳар куни ҳар соатда одамларга таъсир қиладиган,
уларнинг жисмоний ва психологик соғликларига таъсир қиладиган
экспериментлар ҳақида кетмоқда. Эксперимент вақтида
озгина
нарсаларнинг ҳам тўғри ташкил қилинмаслиги одамларга ёмон таъсир
кўрсатиши мумкин. Бундай эксперимент ташкилотчиларининг фаолиятини
оқлаб бўлмайди. Эксперимент бошланмасдан олдин инсонпарварлик ғояси
унинг дастурига киритилиши шарт.
З.Ижтимоий эксперимент лойиҳавий
билимлар олиш учун
ўтказилади. Бу эксперимент икки вазифани ўз ичига олади: ўрганувчи ва
амалий. Айтайлик, академик И. П. Павлов ва унинг шогирдлари итлар ва
маймунларда ўтказган тажрибаларида олий нерв фаолиятидаги физиологик
ўзгаришларни билиш орқали илмий назарияни яратишган эди. Шунга
қарамай экспериментлар амалий мақсадда ҳам ишлатилиши мумкин эди.
Инсонлар устида тажриба ўтказиш қанчалик яхши истиқболга эга
бўлишига қарамай ғайриинсонийдир. Ижтимоий
экспериментнинг асосий
вазифаси бу жамоа фаолиятини жонлаштиришдир. У ҳолда экспериментнинг
назарий аҳамияти нимада? Биринчидан, ижтимоий эксперимент катта
назарий далилга эга бўлиши керак. Агар далил бўлмаса, ижтимоий
эксперимент илмий бўлмайди. Иккинчидан, унинг
натижалари, албатта
бошқа фанлар ва унга яқин бўлган фанлар ( медицина ва архитектура) билан
ҳисобга олиниши керак, лекин бунда назарияни тасдиқлаш, ундан ўзиб
кетиш экспериментнинг мақсадига айланмайди.