Фаоллик фазилатларини шакллантириш усуллари очиб берилган



Download 2,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/175
Sana03.03.2023
Hajmi2,26 Mb.
#916113
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   175
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Ҳуқуқий фаолият
ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар талабларига нисбатан онгли 
ёндашиш, уларга қатъий ва оғишмай амал қилиш, қонунларни ҳурмат қилиш, уларни шахс 
эркини ҳимоя қилиш кафолати сифатида эътироф этиш, ҳуқуқий муносабатлар 
жараёнидаги фаол иштирокни ташкил этишга йўналтирилган амалий хатти-ҳаракатлар 
мажмуи. 
Шахс ҳуқуқий
маданиятининг муҳим таркибий қисмлари сифатида қуйидагилар 
эътироф этилади: ҳуқуқий тасаввур, ҳуқуқий идрок, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий 
тафаккур, ҳуқуқий фаоллик, ҳуқуқий масъуллик, ҳуқуқий эътиқод, ҳуқуқий салоҳият. 
Ахлоқий тарбия. 
«Ахлоқ» (лотинча - хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг 
шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга 
соладиган қонун-қоидалар мажмуидир. Ахлоқ - маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс 
Ўзбекистонининг юқори босқичдаги инсон саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз 
шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий Ўзбекистонга 
эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик 
диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади. 
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни. 
Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган 
талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни 
шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва 
тизимли таъсир этишдир. 
Маънавий-ахлоқий тарбия вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантириш. 
2. Уларда маънавий-ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш. 
3. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш. 
Буюк маърифатпарвар 
Абдулла Авлоний
«Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида 
ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур», - дейди. 
Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома 
яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади. Алломанинг нуқтайи назарича, 
яхши
хулқлар 
қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), 
ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳалим (юмшоқ табиат) интизом, 
нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, 
ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). 
Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида 
Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофидагиларга ахлоқий 
ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабати қарор 
топтирилади. 

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish