102
Дерматовенерология и эстетическая меДицина № 3 / 2021
аксинча, самарқанд вилоятида 2020 йил давоми-
да бор-йўғи 209 нафар (5,5), жиззах вилоятида
77 нафар (5,7) миграция жуда кучли бўлган тош-
кент шаҳрида 144 нафар (5,6), хоразмда 95 на-
фар (5,1) беморнинг аниқланиши бу ҳудудларда
қўтир касаллигининг қайд қилиниши жуда ҳам
паст даражада эканлигига кўзимиз тушади.
дарҳақиқат, эпидемиологик жараённинг тўғри
талқин қилинишига ушбу маълумотлар тўлиқ им-
кон бермайди.
шундай қилиб, айтиш жоизки, тошкент вилоя-
ти ҳудудида паразитар касалликлардан бўлмиш
қўтир касаллигини аниқлаш уларни ўз пайтида
тўлиқ рўйхатга олиш ва профилактик чора-тад-
бирларни ишлаб чиқиш билан касалликнинг ла-
боратория ташхисоти соғлиқни сақлаш тизими
томонидан белгиланган буйруқлар (№99, 510)
асосида олиб борилмоқда.
ЎзБекистонДа Болалар орасиДа ҚЎтир Билан касалланиШ
(2020–2021 Йилларнинг олти оЙлик маълУмоти)
Э.Х. ЭшБОЕВ, В.А. ТАСТАНО
РИД ва КИАТМ
Қўтир (чесотка) терининг кенг тарқалган
паразитар касаллиги бўлиб, у билан аҳоли
қатламининг деярли барчаси касалланиши мум-
кин. зарарланиш ижтимоий-иқтисодий имконият-
ларга қарамасдан ҳаммага бир хил тарқалади.
шунинг учун хасталик қайд қилинганда шифо-
кор-дерматовенерологдан рўйхатга ўтиш шарт
ҳисобланади. узоқ йиллик олиб борган тажри-
бамиздан маълумки, касалликнинг тарқалиши
битта давлатда бир-бири билан чегарадош
ҳудудларда ҳам бир хил эмас.
Қўтир ҳамма ёшда учрашига қарамасдан ви-
лоятлардан берилган маълумотлар ушбу кўрсат-
кичнинг бир-бирига қарама-қарши эканлигини
кўрсатмоқда. шу сабаб ҳам аниқ кўрсаткичларни
белгилаш учун абсолют рақамларда ёки фоизлар-
да бермасдан, балки интенсив кўрсаткичларга кат-
та эътибор бериш лозим.
касалликнинг клиник манзараси унинг энг
асосий диагностик кўрсаткичларидан бўлиб, уни
биз типик, асоратланган, изларсиз, «инкогни-
то», тери скабиоз лимфоплазияси ва норвегия
қўтири кўринишида кузатишимиз мумкин. яна
айтиш керакки, қўтир инфекцион генездаги ха-
сталик ҳисобланиб, унинг ташхиси албатта ла-
боратор текширишларда тасдиқланиши лозим.
касалликни даволашда турли хил фармацевтик
гуруҳларга кирувчи скабицидлар (антиакарацид):
бензилбензоат (эмульсия ёки малҳам), олтингу-
гурт малҳами, спрегаль ва медифокс каби препа-
ратлар кенг ишлатилади.
биз қўтир касаллиги билан Ўзбекистонда
2020–2021 йиллардаги касалланишни таҳлил
қилиб, улар орасида болаларнинг зарарланганли-
гини аниқлашни мақсад қилиб қўйдик.
2020 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда
қўтир билан касалланиш абсолют рақамларда
2930 тани ташкил қилган. интенсив кўрсаткичларда
эса бу маълумот 8,8 га тенг бўлган. худди шу маъ-
лумотлар 2021 йилнинг 6 ойи давомида қуйидагича
кузатилган, яъни йил давомида 3080 та бемор
аниқланган бўлиб, бу маълумот 100 минг аҳолига
9,2 ни ташкил қилган. болалар орасида касалла-
ниш ҳам 1453 дан 1524 нафарга, яъни 150 нафарга
кўпайган. айниқса, андижон вилоятида 14 ёшгача
бўлган болалар орасида қўтир билан касалланиш
100 000 аҳолига 9,5 дан 14,2 га, наманган вилоя-
тида 14,4 нафардан 23,3 га, сирдарё вилоятида
11,9 дан 20,9 га ишончли даражада ошган. лекин
тошкент шаҳрида 2021 йил 6 ой давомида 28 на-
фар, жиззах вилоятида 49 нафар, аҳолиси 3,5 млн.
дан ортиқ бўлган самарқанд вилоятида 40 нафар,
хоразм вилоятида болалар орасида 26 нафарги-
на қўтирга чалинган беморларнинг аниқланишига
ишониш жуда қийин. айтиш жоизки, ушбу вилоят-
ларда скабицидлар (антиакарацид) препаратла-
рининг дорихоналарда сотилиш миқдори бир неча
баробар юқори эканлигини ҳисобга олсак, бемор-
лар сони бўйича берилган маълумотлар ҳақиқатга
тўғри келмаслигини биламиз.
шундай қилиб, бизнинг 2020–2021 йилларда-
ги 6 ойлик қўтир касаллиги билан касалланиш
ҳисоботларини таҳлил қилишимиздан маълум
бўлдики, аҳоли миграцияси кучайиб бораётган
бир даврда параллел равишда 14 ёшгача бўлган
болалар орасида касалланиш 1453 дан 1524 гача
кўпайган. лекин айрим вилоятларда клиник ва
лаборатор ташхислар аниқ йўлга қўйилмаганлиги
учун қўтир касаллигининг ҳисоботларида катта
хатоликларга йўл қўйилган.
касалликни белгиланган тиббий қонун-қоида-
лар асосида аниқ рўйхатга олмаслик ёки касал-
ликни аниқлашда хатоликларга йўл қўйиш ла-
боратор ташхисотини амалиётга тўлиқ татбиқ
қилмаслик касалликнинг асоратланган клиник
кўринишининг кўпайиб кетишига олиб келади.
ундан ташқари, хасталик оилада барча болалар
орасида тарқалиб кетиб, кейинчалик бу ҳолат мак-
табгача тарбия масканларида, мактабларда, бо-
лалар касалхоналарида, болалар уйида, жамики
умумлашган жамоаларда кўпайиб кетишига сабаб
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |