Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Andreeva G.M. Sotsial`naya psixologiya:-Uchebnik.-2-e izd. -M.:Izd-vo
MGU,1988.- 432 b.
2. M.R.Sayilxonova. Umumiy o‘rta ta`lim maktablarida amaliy psixologning vazifalari ish 
mazmuni va uslublari. BMI. Navoiy. 2012. 9-b. 
3. Asmolov A.G. Lichnost` kak predmet psixologicheskogo issledovaniya.-M.:MGU, 1984. - 
104 b.
4. G‘oziyev E.G‘. Umumiy psixologiya, 1,2 kitob, T., 2002.
5. http://manzura90.zn.uz/psixologik-xizmat/ 
 
 
АБУЛ ҚОСИМ ҲАКИМ САМАРҚАНДИЙ – ИМОМ МОТУРИДИЙ ИЗДОШИ 
СИФАТИДА 
Абдухамидов М.А. 
ЎзХИА ҳузуридаги Малака ошириш маркази
кафедра мудири (PhD) 
Самарқанд воҳасидан жуда кўп алломалар дунё илм-фани ривожига ўзларининг салмоқли 
меҳнатлари билан, бой илмий асарлари билан ўчмас из қолдирдилар. Ана шундай алломалардан 
бир Абул Қосим Ҳаким Самарқандийдир. Бу зотнинг исми – Исҳоқ, куняси – Абул Қосим, 
тахаллуси – Ҳаким Самарқандий бўлиб, “Фасл у-хитоб ба васл-у-аҳбоб” асарида тўлиқ номи – 
Шайх-ул-Имом Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Зайд Ҳаким 
Самарқандий деб берилган
35
. Аллома ислом оламида замонасининг энг машҳур ҳадисшуноси, 
каломшуноси, фақиҳи, воизи ва донишманди сифатида танилди ҳамда илм-у ҳикматнинг 
асосчиси, буюк имоми, дея эътироф этилди. 
Имом Абул Қосим милодий IX асрнинг охирги чорагида Самарқандда туғилган. Бу вақт 
ислом илмининг “олтин даври” эди. Чунки бу даврда ислом илмлари Бағдод ва бошқа араб 
шаҳарларидан Ўрта Осиёга кўчган. Бу ерда мусулмон ҳуқуқшунослик фанларининг асосий 
марказлари Самарқанд, Бухоро, Марв ва Насаф шаҳарлари эди. Марвда – Абдуллоҳ ибн 
34
http://manzura90.zn.uz/psixologik-xizmat/ 
35
Комилхон Каттаев. Калом илми ва мотуридия равияси алломалари. – Тошкент. Qaqnus media, 2018. – Б. 66. 


77 
Муборак ва унинг издошлари мактаби, Бухорода – Имом Бухорий мактаби, Самарқандда – 
Имом Дорамий мактаби, Насафда – Нахшабий ва Насафий мактаблари фаолият кўрсатар эди. 
IX аср иккинчи ярми ва Х аср биринчи ярмидан Самарқанд ислом илмлари марказига 
айланди. Ана шундай илмий муҳитда камол топган Имом Абул Қосим устозлари изидан бориб, 
илм ва уламолар пешвоси, муқтадоси, ва имоми даражасига эришди. Олим ҳақида жуда оз 
маълумотлар бизгача етиб келган. Аммо асарларининг қўлёзмалари дунёдаги машҳур 
кутубхона фондларида сақланади. 
Имом Абул Қосимнинг илк устозларидан бири Муҳаммад ибн Фазл Балхий 319 (931) йили 
Самарқандда вафот этган, қабри ҳозирги Даҳбед шоҳкўчасидаги ҳовлида жойлашган
36
. Ўз 
даврида Самарқанднинг Қози калони лавозимини эгаллаган бу олим, Имом Мотуридийга ҳам 
устозлик қилган. Бу шахснинг тарихига оид маълумотлар “Самария” ва “Қандия” китобларида 
келган. 
Имом Абул Қосимнинг охирги устози – ўзининг дўсти, маслакдоши, сабоқдоши – Имом 
Абу Мансур Мотуридий ҳисобланади. Илк устози Фазл Балхий вафот этгач, ўзидан ёши 
каттароқ бўлган Имом Мотуридийни устоз сифатида тан олади ва дўст, сабоқдош, устоз-
шогирд бўлган икки Имом аҳл-ус-сунна ва-л-жамоа мухолифларига қарши курашда бошчилик 
қилишган. 
Абу Муъин Насафий (1027-1114) “Табсирату-л-адилла фи усули-д-дин ала тарийқи-л-
имам Абу Мансур Мотуридий” (“Дин усулларини Имом Абу Мансур Мотуридий тариқатига 
биноан далиллар билан шарҳлаш”) асарида ёзишича, аллома 944 йилда Самарқандда бош қози 
лавозимида ишлаб турган пайтда, вафот этган устози Имом Мотуридийнииг қабри устига “Бу 
қабр ўз ақл-заковати ва тафаккури билан кўплаб илмларнинг юксак чўққисини забт этган, у 
илмларнинг дунё бўйлаб тарқалишида бутун куч-қуввати ва салоҳиятини аямай сарфлаган, 
дину диёнат соҳасидаги асарлари унга мислсиз шону шавкат келтирган, умри бўйи инсонларга 
илмнинг лаззатли мевасини улашган алломанинг қабри”, деб ёзишларини амр қилган.
Абу Бакр Варроқни ҳам Имом Абул Қосимнинг илк устозларидан бири дейилади. Имом 
Абул Қосим устозлари Муҳаммад ибн Фазл Балхий ва Абу Бакр Варроқ воситаси орқали Ҳаким 
Термизий исми билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Али Термизийга руҳониятли иродатда 
шогирд бўлган. Ушбу Термизий эса, манбаларда “Ҳакимий” номли дарвешлар сулуки асосчиси, 
дейилган. Шу боис Имом Абул Қосимга “Ҳаким” тахаллуси берилган. 
Имом Абул Қосим фаолият олиб борган давр Ўрта Осиё ҳудудида Сомонийлар сулоласи 
ҳукм сурган давр эди. Бу даврда Самарқанддаги 17 та мадрасаларда муътазилийлар оқими 
фаолият кўрсатар эди. Муътазилийлар етакчиси Абул Қосим Каъбий Бағдодни муътазилийлар 
марказига айлантирган ва Насаф шаҳрига келиб, ўз ақидасини Ўрта Осиёда ривожлантириш 
учун мафкуравий фаолият олиб борарди. Унга қарши Имом Мотуридий ва Имом Абул Қосим 
Ҳаким Самарқандий эътиқодий кураш бошлашади ҳамда аҳл-ус-сунна ва-л-жамоани унинг 
зарарли ақидаларидан ҳимоя қилишди
37
. Уларга қарши Имом Мотуридий “Ат-Тавҳид”, 
“Таъвилоти аҳли сунна”, “Родд авоил-у-л-адилла лил Каъбий” асарларини ёзган бўлса, Имом 
Абул Қосим “Ас-савод-ул-аъзам фи-л-калам”, “Ал-Эътиқод” асарларини ёзган. 
Бу икки олимнинг қилган хизматлари натижасида калом илми шаклланди, фиқҳ илми 
такомиллашди, ақидавий парчаланишнинг олди олинди, уларнинг бу хизмати Туркия ва 
Испания орқали Европага кенг ёйилди. Икки Имомнинг муътазилий, қарматий ва бошқа 
адашган тоифаларга қарши курашдаги жасоратлари, ёзган асарлари натижасида аҳл-ус-сунна 
ва-л-жамоа ақидаси соф ҳолда сақлаб қолинди. Шунинг учун ҳам Имом Мотуридийни “Имам-
ул-ҳуда” (Ҳидоятга бошловчилар имоми) дейилган бўлса, Имом Абул Қосим Ҳаким 
Самарқандийни илми ҳикмат ва ҳақиқат (ислом фалсафаси) асосчиси, деб эътироф этилган. 
Икки Имомнинг олиб борган машаққатли меҳнатлари натижасида ақидавий ихтилофлар 
барҳам топгач, сомоний ҳукмдор Наср Исмоил ибн Аҳмад (892-907 йилларда ҳукмронлик 
қилган) ислом ақидасини яна қайта бузилишдан сақлаш мақсадида Самарқанд қозиси бўлган 
36
Комилхон Каттаев. Калом илми ва мотуридия равияси алломалари. – Тошкент. Qaqnus media, 2018. – Б. 67. 
37
Бартольд В.В. Сочинение, Т. II, ч. 1., – М., 1963. – С. 226. 


78 
Имом Абул Қосим Самарқандийга фиқҳий-ҳуқуқий қўлланма ёзишни ва ҳамма ушбу қўлланма 
асосида иш кўришини буюради. 
Китобнинг ёзилиш сабаби билан боғлиқ мазкур ривоятнинг форсча таржимаси асар 
муқаддимасидан
38
жой олгани айтилади. Мазкур маълумотга асар нусхаларидан бирининг 
бошланишидан олдинги саҳифасига туширилган қайдда ҳам дуч келиш мумкин
39

Ҳаким Самарқандийга юклатилган вазифа фиқҳ ёки тасаввуф соҳаларидан кўра, моҳият 
эътибори билан, кўпроқ илоҳиёт масалаларига тегишли эди. У ҳанафий мазҳаби 
таълитмотининг асосий хусусиятларини акс эттирган ҳамда барча учун бирдек тушунарли, 
оммабоп бўлган қоидалар мажмуасини яратиши лозим эди. Унинг бу йўналишдаги саъй-
ҳаракатларининг маҳсули сифатида юзага келган асар, кейинроқ қисқача “Китоб-ус-савод-ул-
аъзам” номи билан машҳур бўлиб, китобнинг тўлиқ номи “Родд аъла асҳоб-ул-аҳва-л-мусамма 
китоб-ус-савод-ул-аъзам аъла мазҳаб-ил-имам Абу ҳанифа” деб аталади. Олимнинг мазкур 
асари унга юклатилган талабларга тўла жавоб берган. Чунки бу асар ўша даврнинг ўзидаёқ 
форс тилига таржима қилиниб, кенг кўламда ўқиладиган ҳамда дарслик сифатида 
фойдаланиладиган манбалардан бирига айланган. Шунингдек, асарнинг дастлабки арабий 
матни усмонли турклар даврида нашр этилган. Бундан ташқари асарнинг Қоҳира (1837), 
Истанбул (1870, 1886, 1894) нашрлари ҳам мавжуд. Замонавий турк тилига қилинган таржимаси 
Ойини Афанди Булғорий томонидан 1842 йилда Булоқда нашр этилган. Асар 1887 йилда 
Қозонда ҳам нашр этилиб, 1881 йилда татар тилидаги таржимаси ҳам нашр қилинган. 
Шунингдек, мазкур асар А.Ҳабибий томонидан форс тилига ҳам таржима қилиниб, 1969 йилда 
Теҳронда нашрдан чиққан. Тадқиқотчи Ф.О.А.Умар томонидан Эдинбургда докторлик 
диссертацияси сифатида тадқиқ этилиб, инглиз тилига ҳам таржима қилинган. 
Ҳанафий-Мотурудий каломларининг дастлабки даврларига оид рисолада масалалар оят ва 
ҳадислар ёрдамида муҳокама қилинган, диний терминлар иложи борича тушунарли ҳолга 
келтириб содда услубдан фойдаланилган. Муътазила, Шиа, Карромия ва Жаҳмийя қарашлари 
кескин тарзда танқид қилиниб, Сунний анъанадан Ҳанафий йўли (муносиб деб) тан олинади. 
Aсарда муҳокама қилинган масалалар билан Aбу Ҳанифанинг рисолалари орасидаги таркиб 
ўхшашлиги эътиборни тортади. Мотурудия каломи ҳақида дастлабки даврларда мулоҳаза 
юритишнинг имкони йўқлиги фикрига қўшилган ҳолда, ўша давр муаллифларини Ҳанафий 
олими деган ғарблик тадқиқотчилар “ас-Савод-ул-аъзам”ни Мотурудий эмас, Ҳанафий ақоиди 
сифатида қарашади
40
Бу фикрга, Aбул Муин Насафий Ҳаким Самарқандийни Мотурудиянинг 
дастлабки намоёндалари орасида санаб ўтган, унинг Мотурудийга ихлосманд эканини баён 
қилган
41
ва дўстларидан бири бўлган
42
деган маълумотлари билан қарши чиқади. Ибн Закарийё 
Яҳё ибн Исҳоқ маълумот беришича III (IХ) асрда Бухорода Aбу Ҳафс Кабир ва Балхда Нусайр 
ибн Яҳё тарафдорлари Aҳли Сунна деб номланган бўлса, Самарқандда Aҳли Сунна эса Aбу 
Бакр Жузжоний тарафдорлари Жузжония ва Aбу Наср Иёзий тарафдорлари Иёзия деб аталган
43
Ибн Яҳёнинг Мотурудия деб номланган мазҳабдан фикр юритмагани IV (Х) асрнинг иккинчи 
ярмида Самарқандда у пайтда калом мактаби Имом Мотурудийга нисбат берилмаганини 
кўрсатади
44
. Шундан келиб чиқиб, “ас-Саводул-аъзам”ни Ҳанафий ақоиди экани билан бир 
қаторда, Мотурудийликка раҳнамолик қилган асарлар орасида санаб ўтиш янада тўғрироқ 
бўлади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish